205
14-чизма
Пул маблағлари оқими
Пул маблағлари келиб тушиши ва чиқимининг ҳар бир турини кўриб чиқамиз.
Пул маблағларининг келиб тушиши (кирими).
Харидорлардан олинган пуллар (кирим), ҳисобот даврида корхонанинг банк
счётларига, ёки вексел кўринишида юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган
Davr boshidagi pul
mablag’lari qoldig’i
Hisobot davridagi
pul mablag’lari
kirimi
Hisobot davridagi
pul mablag’lari
chiqimi
Davr oxiridagi pul
mablag’lari qoldig’
Mahsulotlarni sotishdan tushgan pul
mablag’lari (010 satr)
Materiallar uchun mol yetkazib
bervchilarga to’langan pul mablag’lari
(020 сатр)
Operatsion faoliyatning boshqa pul
tushumlari (040 satr)
Xodimlarga va ular nomidan to’langan
pul mablag’lari (030 satr)
Asosiy vositalarni sotishdan pul
tushumlari (060 satr)
Operatsion faoliyatning boshqa pul
to’lovlari (040 satr)
Nomoddiy aktivlarni sotishdan pul
tushumlari (070 satr)
Asosiy vositalarni sotib olishga pul
mablag’lari (060 satr)
Uzoq va qisqa muddatli investitsiyalarni
sotish(080)
Nomoddiy aktivlarni sotisb olishga
sarflangan pul (070 satr)
Investitsion faoliyatning boshqa pul
tushumlari (090 satr)
Uzoq va qisqa muddatli investitsiyalarni
sotib olish (080 satr)
Olingan foizlar (110 satr)
Investitsion faoliyatning boshqa pul
to’lovlari (090 satr)
Olingan dividentlar (120 satr)
To’langan foizlar (110 satr)
Aksiyalar chiqarishdan yoki xususiy
capital bilan bog’liq tushumlar
(130 satr)
To’langan dividentlar (120 satr)
Moliyaviy faoliyatdan olingan boshqa pul
tushumlari (150, 160, 170)
Xususiy aksiyalar sotib olingandagi pul
to’lovlari (140 satr)
To’langan barcha soliqlar (190—200
satr)
Moliyaviy faoliyatning boshqa pul
to’lovlari (150, 160, 170)
206
ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган маблағлар суммасини
кўрсатади. Ушбу суммани 4-шакл «Пул маблағлари тўғрисидаги ҳисобот»
молиявий ҳисоботидан (қуйида 4-Ш) ва 1 шакли статистика ҳисоботидан олиш
мумкин.
Бошқа пул тушумлари ва роялтидан, турли кўринишдаги мукофотлар,
комиссион йиғимлардан олинган пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари
суммасини кўрсатади.
Бозор иқтисодиёти шароитида пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот
аксиядорлик жамиятларинимг бошқарув раҳбарияти ва ташқи фойдаланувчи
инвесторлар, кредиторлар, корхона менежерлари учун зарурдир. Бошқарув
раҳбарияти учун бу ҳисобот корхонанинг ликвидлиги, дивидендлар миқдорини
аниқлаш, бошқа ёьналишларга қўшимча инвестицияларни жойлаштириш учун
манба ҳисобланади. Пул оқими тўгрисидаги ҳисобот зарур бўлган ҳолларда
корхонага юқори даромад келтирадиган лойиҳаларни лойиҳалаштириш учун зарур
манбадир. Корхонанинг бошқарув раҳбарияти учун бу ҳисобот корхонанинг қисқа
муддатли кредиторлик қарзларини узишга мавжуд маблағнинг етарли ёки
етишмаслиги, ҳиссадорларга тўланадиган дивидендлар миқдорини кўпайтириш
ёки камайтириш ҳамда корхонанинг инвестиция ва молия масалалари бўйича
сиёсат каби масалаларни ҳал этиш зарурдир.
Пул оқимлари тўғрисидаги манбалар асосида инвесторлар компаниянинг
фаолиятини ўрганади ва уларнинг фаолиятига баҳо беради. Жумладан, корхона
раҳбарияти пул маблағлари ҳаракатини бошқара олиш, корхона счётидан кредитор
қарзларни узиш ҳамда ҳиссадорларга дивиденд тўлаш, қўшимча молиялаштириш
мақсадлари учун етарли миқдорда пул маблағларини жамлаш имкониятлари
аниқланади. Бу ҳисобот шакли орқали соф фойда билан пул маблаглари ҳаракати
ўртасидаги боғлиқдик ва тафовутлари аниқланиши мумкин. Пул оқимлари
тўғрисидаги ҳисобот корхонанинг инвестиция ва молиявий фаолияти
натижаларини ўзида акс эттиради. Корхонанинг пул оқимини таҳлил қилишда
молиявий таҳлил қуйидаги вазифаларни бажаради:
• пул маблағларининг ҳаракатига тўғри, аниқ ва холисона баҳо бериш;
• операцион фаолиятдаги пул маблагларининг ҳаракатига баҳо бериш;
• корхонанинг жорий, инвестиция ва молиявий фаолиятлари бўйича пул
маблағларининг соф киримини ва чиқимини аниқлаш ҳамда баҳо бериш;
• пул маблағлари кирими бўйича манбаларининг, чиқими бўйича
ҳаракатларининг таркибини чуқур ўрганиш;
• пул маблағлари миқдорининг оптимал вариантини аниқлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: