Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/81
Sana10.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#768501
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81
Bog'liq
Mashinasozlik 01

3.6.3.
 
Ҳажмий штампланган хомаки элементларининг 
технологиклиги
 
Вазифаси ва таъсир этадиган юкланишларга кўра деталлар ҳар хил 
конструктив элементлардан ташкил топган бўлади: ҳар хил шаклли 
қовурғалар, бўртмалар, чуқурчалар, ўтиш радиуслари ва ҳ.з. Штампланган 
хомакиларнинг ушбу ишлов берилмайдиган
конструктив элементларнинг 
ўлчамлари 
материал 
хоссалари 
ва 
болғалаш 
қурилмаларнинг 
имкониятларидан келиб чиқади.
Ишлов 
берилмайдиган 
конструктив 
элементларнинг 
тўғри 
жойлашганлиги деталнинг технологиклигини баҳолаш учун зарурий ва 
етарли шарти бўлади. Деталнинг технологик мураккаблигини белгиловчи 
асосий конструктив элементлар – бу қовурғалар, бўртмалар, радиуслар. 
Полосанинг қалинлигига механик ишлов бермасдан олинадиган 
деталнинг массаси боғлиқ. Лекин қалинлиги кам бўлган полосани қиздириб 
штамплаш мураккаб иш. Юпқа полосадан штамплаш йўли билан олинадиган 
барча деталлар 
мураккаблик даражаси бўйича
иккита гурухга бўлинади: 
1)
очиқ кесимлар (тавр ва хоч шаклида), енгиллаштирувчи 
тешиклар билан ѐпиқ кесимлар (қўштавр ва швеллер шаклида) ва ясси 
қалинлашиб борадиган кесимлар (3.7.а расм);
2)
ѐпиқ ва қалинлиги доимий бўлган ясси кесимлар (3.7. б 
расм). 
Иккинчи гурухдаги кесимларни штамплаш анча қийин.
Технологик хоссалар бўйича
материаллар қуйидаги гурухларга 
бўлинади. 
1)
алюминий ва магний қотишмалари; 
2)
ўрта легирланган, конструкцион пўлатлар;
3)
коррозиябардош пўлатлар ва титан қотишмалари.
1 гуруҳдан 3 чи гуруҳга қараганда полосаларни шакллантириш 
мураккаблашади. Хомаки эни (а)нинг қалинлиги (s)га нисбати ошиши юпқа 
полосаларни штамплаш қийинлашади. Полоса узунлигининг энига нисбати 
қанча катта бўлса, штамплаш шунча осон кечади. Ясси кесимли полосанинг 


48 
эни детал материалига ва полосанинг қалинлигига боғлиқ. Ясси кесимли 
полосанинг энг кичик энига нисбатан чегара қўйилмайди. 
Ясси кесимли юпқа полосаларда тахминан полоса юзасидан 50% дан 
кам бўлмаган енгиллаштирувчи тешикларни белгилаш мақсадга мувофиқ. 
Бунда енгиллаштирувчи тешиклар штамплаш жараѐнида ўзига ортиқча 
металлни қабул қилиб, штамплашни осонлаштиради. Енгиллаштирувчи 
тешиклар штамплашдан кейин ҳам бошқа штампда олиниши мумкин. Жуда 
юпқа полосалардаги енгиллаштирувчи тешикларнинг четлари текисланади. 
Очик кесимили деталларда (тавр ва хоч шаклида) ясси деталларга 
караганда хомакини штамплаш осонрок. Полоса ўртасидаги қовургалар 
хомаки энини камайтиради, бу эса штамплаш жараѐнида иссиклик 
тарқалишини 
секинлаштиради 
ва 
кесимларнинг 
шаклланишини 
осонлаштиради. Ковурга канча баланд бўлса хомаки эни шунча кенг булиши 
мумкин. 
Ёпиқ кесим (қўштавр ва швеллер)ларнинг қовургалари орасидаги 
масофа қовургалар баландлиги, хомаки қалинлиги ва деталнинг материалига 
боғлиқ. Қовурга баландлиги канча катта бўлса, улар орасида энг кичик 
масофа қиймати ҳам шунча катта бўлиши керак. Баландлиги катта 
қовурғалар 
оарсида 
масофа 
етарли 
бўлмаса 
штамп 
тез 
ейилади. 
Юпқа 
полосадан 
ѐпиқ 
кесимларни ҳосил килиш энг 
мураккаб иш. Кесим четларида 
жойлашган 
қовургалар 
иссиқликни яхши сақлаб қолса 
ҳам, лекин ортикча металлни 
штамп 
бўшлиғидан 
чикиб 
кетишига халақит беради ва бу 
ҳолат 
штамплаш 
жараѐнини 
мураккаблаштиради.
Қалинлиги ҳам, қовурғалар ҳам юпқа ва баланд бўлган хомакиларни 
штамплаш қийин. Қовургалар баландлиги ва қалинлиги нотўғри танланиши 
3.7 расм. Полоса энини белгиловчи кесимларнинг конструктив элементлари
б) 
а) 


49 
металл қисилиб қолиши, штапм бўшлиқлари тўлмаслиги ва шу каби ҳар хил 
носозликларга олиб келади. 
Очик кесимларда қовурга баландлиги (h) қовурга қалинлигига (b), кесим 
эни (а)нинг кесим қалинлиги (s)га нисбатига (3.8 расм) ва хомаки 
материалига боғлиқ. Умумий кўринишда бу муносабат қуйидаги эмпирик 
формуладан аниқланади: 
s
a
b
K
h
2
0

К
0
коэффициенти 3.3 жадвалдан аниқланади.
3.3 жадвал 
К
0
коэффициентнинг қийматлари
 
Хомаки материали 
а/s нисбати 
К
0
қиймати 
Рангли қотишмалар 
20 гача 
0,08–0,12 
20 дан катта 
0,03–0,05 
Пўлатлар 
15 гача 
0,13–0,17 
15 дан катта 
0,06–0,07 
Ёпик кесимларда қовурга баландлиги (h) қовурга қалинлигига (b), кесим 
эни (а)нинг кесим қалинлиги (s)га нисбатига, бевосита қовурғалар орасида 
масофага боғлиқ ва бу муносабат қуйидаги эмпирик формуласидан 
аниқланади: 
s
a
b
K
h
2
з



К
з
коэффициенти 3.4 жадвалдан аниқланади; 

– ташқи штамплаш 
қиялиги. 
3.4жадвал 
К
3
коэффициентнинг қийматлари 
Хомаки 
материали 
а/s нисбати а = 0–40 
а = 40–80 
а = 80–125 
а = 125–180 
а = 180–250 
Рангли 
қотишмаҒ
лар 
20 гача 
0,015–0,023 0,011–0,016 
0,0045–0,09 
0,0037–0,005 
0,002–0,0032 
20 дан 
катта 
0,006–0,009 0,004–0,0035 0,0024–0,0035 0,0016–0,002 
0,0012–0,0015 
Пўлатлар 
15 гача 
0,03–0,042 
0,02–0,03 
0,001–0,017 
0,0065–0,01 
0,0042–0,006 
15 дан 
катта 
0,011–0,016 0,09–0,013 
0,005–0,007 
0,0033–0,0045 0,0022–0,0032 
Қовурғалар, 
бўртмалар, 
бирикадиган қисмлар ва бошқа 
элементларнинг радиуслари (R) ва 
қовурғалар 
орасида 
ўтиш 
радиуслари (R
1
) (3.9 расм) катта 
ахамиятга эга. Айнан шу жойлар 
кўпинча бузилади, бунинг сабаби 
шу 
жойлардаги 
мураккаб 
зўриқишлар хосил бўлиши ва 
штамп бўшлиғини тўлдиришда 
металлнинг пластик оқиши.


50 
Етарли радиуслар билан ишланмаган штамп жойлари тез ейилади. 
Бундан ташқари кичик радиуслар қовурғалар асосида ва деворларда тузатиб 
бўлмайдиган носозликлар пайдо бўлишига олиб келади. Штампланган 
хомакиларнинг четларидаги радиуслар (r) деформациялаш жараѐни учун 
унча муҳим бўлмаса ҳам, хомакилар сифатига ва штамплар чидамлийлигига 
таъсир қилади.
Тажриба шуни кўрсатадики, хомаки четларидаги радиуслар етарли 
катталикда ишланмаса штамп бўшлиғининг қовурғалар, хомаки четлари ва 
бўртмалар шаклланадиган жойларида термик ва чарчаш дарзлари пайдо 
бўлиши мумкин. Бундан ташқари хомаки четларининг радиуслари меъѐрдан 
кичик бўлса, улар деформациялаш жараѐнида металл билан яхши тўлмайди. 
Бу айниқса иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган металларни, масалан, титан 
қотишмаларини деформациялашда яққол сезилади, бундай металларнинг 
сиртлари, айниқса четлари нисбатан тез совийди. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish