Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/81
Sana10.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#768501
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81
Bog'liq
Mashinasozlik 01

 
Назорат саволлари 
 
1.
Хомакиларни босим билан ишлашнинг афзаллигини ва камчилигини 
айтиб беринг. 
2.
Босим билан ишлашнинг асосий турларини санаб беринг. 
3.
Босим билан ишлаш учун қиздириш режимлари қандай аниқланади? 
4.
Босим билан ишлаш турини танлаш учун қандай омиллар ҳисобга 
олинади. 
5.
Болғалаш йўли билан хомакиларни лойиҳалаш учун асосий 
тавсиялар нимадан иборат? 
6.
Ҳажмий болғалаш хомакиларни лойихалаш учун асосий тавсиялар 
нимадан иборат? 


59 
7.
Листли болғалаш хомакиларни лойихалаш учун асосий тавсиялар 
нимадан иборат? 
8.
Босим билан ишланган хомакиларнинг қандай нуқсонлар учрайди ва 
улар қандай йўқотилади? 
3.8. ПЛАСТИК ДЕФОРМАЦИЯЛАШ ОРҚАЛИ ХОМАКИЛАРНИ 
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТЕХНОЛОГИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ. 
Босим билан ишлов беришнинг асосий вазифаси – хомакини 
деформациялаш орқали керакли шакл бериш. 
Деформация жараѐнида металлнинг структуравий тузилиши ўзгаради. 
Босим билан ишлов беришнинг тўғританланган технологияси ва 
термомеханик режим ѐрдамида, машиналарнинг юқори ишончлилигини 
таъминлайдиган структура ва механик хоссаларни яратиш мумкин. 
Босим билан ишлов бериш қуйиш билан муваффақиятли 
рақобатлашади 
ва 
фақат 
олинган 
деталлар 
конфигурациясининг 
мураккаблиги ва баъзида ишлаб чиқариш таннархининг пастлиги бўйича 
ютқазади, аммо металл қуйма хомакиларнинг сифати штампланган 
деталларга нисбатан паст бўлади, айниқса термик ишлов беришдан кейин. 
Босим билан ишлов бериш жараѐни қанчалик мукаммал бўлса, шунча кам 
металл чиқиндилари ва кўплаб жараѐнлар хеч қандай йўқотишларсиз амалга 
оширилади. 
Бундан ташқари, штамплаш хомакиларнинг шаклини келтириш 
жараѐни сифатида кесиб ишлашга қараганда анча самаралироқ ва арзонроқ 
ҳисобланади. Совуқлайин штамплаш жараѐнида, экструзия ва экструзия 
пайтидаги ўлчам аниқлиги ва сирт сифатининг яхшилиги кесиб ишлаш 
жараѐнини 
четга 
чиқариб 
қўйади. 
Болғаланган 
(прокатланган) 
махсулотларнинг мустаҳкамлиги ва ейилишга чидамлилиги кесиш 
натижасида олинган махсулотларга қараганда юқори ҳисобланади. 
Россияда ~ 140 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарилади, улардан 10 
миллион тоннаси болғалаш ва штамплаш учун кетади. Бу машинасозлик 
корхоналари томонидан қайта ишланган умумий металнинг жуда мухим 
фоизидир (қолган қисми прокат махсулотлари ѐки қуйма шаклигатўғри 
келади). 
Босим билан ишланган махсулотларнинг 40 фоизи болғаланган 
махсулотларга тўғри келади, қолган қисми штампланган. Уларнинг умумий 
массаси ўртача 17% ни (автомобил ва тракторсозлик сохасида 30% гача). 


60 
МИК 0,55 ... 0,6 дан ошмайди, бу кесиб ишлов беришнинг янада катта хажми 
билан изохланади. 
Тахминан турли хил болғалаш учун МИК: 
Ишлов бериш 
тури 
Чиқиндилар 
МИК 
Кесиш 
Қиздириш, 
болғалаш, 
Штамплаш 
Механик 
ишлов 
бериш 
Термик ишлаш 
%, хомакининг умумий 
оғирлигдан 
%, поковканинг умумий 
оғирлигидан 
Чивиқ ва 
хомакиларни 
болғалаш 
≤3 
≤8 
≤30 
≤2 
≤0.50 
Очиқ 
штампларда 
штамплаш 
≤4 
≤20 
≤25 
≤1 
≤0.6 
Очиқ 
штампларда 
штамплаш 
(юпқалаб) 
≤2 
≤5 
≤10 
≤1 
≤0.9 
Поковкаларни ишлаб чиқариш жараѐни соддалиги, нисбатан кам 
операцион тизими (қиздириш, болғалаш ѐки штамплаш, кесиш, совутиш), 
юқори махсулдорлик, металл истеъмоли ва энергия талаби билан ажралиб 
туради. Хозирги вақтда Россияда 600 дан ортиқ типўлчамдаги ва 60 минг 
донадан ортиқ болғалаш- пресслаш машиналари ишлаб чиқарилмоқда, бу 
эса болғалаш-пресслаш ишлаб чиқариш жараѐнинининг ривожланиш 
истиқболлари ва ривожланишидан далолат беради. 
Металлни босим билан ишлашнинг асосий турлари: прокатлаш, 
кирялаш, болғалаш ва штамплаш ҳисобланади. Прокатлаш, пресслаш ва 
кирялаш машинасозлик саноати учун хос эмас. Уларнинг махсулотлари: 
сортли махсулотлар, қувурлар, листлар, ленталар, махсус ва даврий прокат; 
рангли металларнинг кесим юзаси тўлава ичи бўш махсулотлари; тоза юзли 
калибрланган чивиқлар, симлар. 
Болғалаш. Болға ва пресслашда асосан машинада болғалаш усули 
қўлланилади. Ишлов беришда қуймалар ѐки прокатланган ва прессланган 
чивиқли материалар ишлатилади. Болғалаш, асосан универсал бўлган, турли 
хил болғалаш асбобларидан фойдаланган холда текис ѐки нотекис зарбалар 
ѐрдамида амалга оширилади. Ундан тайѐр детал олиш учун кесиб ишлов 


61 
бериш талаб қилинади. Шунинг учун, болғалашни фақат доналаб ѐки кичик 
серияли ишлаб чиқаришда қўллаш янада оқилона бўлади. 
Штамплаш. Ушбу ишлов бериш усули турли штамплаш ускуналарида махсус 
асбоб - штамплардан фойдаланган амалга оширилади. Олинадиган деталнинг 
ташқи кўринишига ва термик ишлаш режимига кўра штамплаш: чивиқли 
материаллардан ишлатиладиган хажмий (иссиқлайин ва совуқлайин) ва 
листли прокатлар ишлатиладиган листли (иссиқлайин ва совуқлайин) 
бўлинади.
Штамплаш сериялаб ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish