Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet73/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   155
Bog'liq
01. kirish

7-§. Водород сульфидни ёқиш
Мамлакатимизда катта қувватга эга бўлган табиий газ конларининг очилиши ва газ ҳамда нефть қазиб чиқаришнинг ортиши билан сульфат кислота ишлаб чиқаришнинг янги хом ашё манбалари вужудга келди. Бу — фойдаланишдан олдин табиий газдан ажратиб олинадиган водород сульфид бўлиб, уни нефтни қайта ишлаш газлари ва кокс газини тозалашдан ҳам олинади. Водород сульфиднинг оксидланиш реакцияси экзотермик, қайтмас ва гомогендир:
2S + 3O2 қ 2H2O + Q
Реакциянннг тезлиги ўзаро таъсир этувчи моддалар концентрацияси ва ҳароратси кўтарилиши билан ортади. Бу жараён газ ҳолидаги ёқилғини ёқишдан деярли фарқ қилмайди. Реакциянинг иссиқлигидан унумли фойдаланиш учун реактор сифатида буғ қозонлари ишлатилади. Водород сульфид горелкаларда ҳаво билан аралаштирилиб, кейин реакторга берилади. Концентрланган водород сульфидли газда 94% гача водород сульфид, азот, озроқ метан ва водород бўлади. Унда, олтингутурт (IV)- оксиди SО2 ни контакт усулида оксидлаш жараёнига зарарли таъсир қилувчи қўшимча йўқ. Шунинг учун печ гази совутилгандан сўнг бевосита контакт аппаратига юборилади.
Сульфат кислота ишлаб чиқаришнинг бу усулини аввалги кўриб ўтилган усуллар билан солиштириб, унинг содда эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу иқтисодий ҳисоблашлар ва ишлатилиши амалиёти билан тасдиқланмоқда. Шу сабабли бу усул кенг тарқалмоқда. Лекин, водород сульфид олтингугурт ва олтингугурт колчеданидан фарқ қилишиб, уни олинадиган районнинг ўзида бетўхтов қайта ишлаш керак. Шунга қарамай, водород сульфиднинг каттагина қисмини сульфат кислотага талаб бўлмаган районларда олинади. Қайси бири мақсадга мувофиқ: водород сульфиддан бу шароитларда сульфат кислота олишми ёки ташиш учун анча қулай маҳсулот — элемент ҳолидаги олтингугуртга айлантиришми? Бу саволга жавоб бериш қийин эмас. Водород сульфидни чала оксидлаш реакцияси ёрдамида олтингугурт олиш мумкин:
2S + O2 қ 2S + 2H2O + Q
Ишлаб чиқаришнинг баъзи бир умумий принциплари
Оптимал шароитларнн танлаб, олтингугурт (IV)- оксид ҳосил қилишда сиз кимёвий ишлаб чиқаришларда кимёвий реакцияларни бошқаришни баъзи бир умумий оптимизациялаш принципларидан фойдаланишни билиб олдингиз. Бу принциплари таърифлаб беринг.
1.Хом ашё танлашда қандай умумни принциплардан фойдаланилади?
2.Қайтмас реакцпяларда ўзаро таъсир этувчи моддалар концентрациялари ва ҳароратларнинг оптимал, даражасини танлаш қандай аниқланади?
Кимёвий реакцияларни иложи борича юқори тезликларда ўтказишга ҳа-ракат қилинади, чунки реакторнинг унумдорлиги ортади. Қайтмас реакциялар тезлигини ошириш учун жараённи иложи борича юқори ҳароратларда ва дастлабки моддаларнииг катта концентрацияларида ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Лойиҳаларнинг чидамлилигини, кераксиз қўшимча ҳодисалар ва бошқаларнинг бўлмаслигини ҳисобга олиб, энг юқори ҳарорат ва концентрациялар танланади.
3.Заводларда гетероген реакцияларни амалга оширишнинг ушумий қонуниятлари нимадан иборат?
4.Экзотермик реакциялар ўтказишнинг умумик қонуниятлари қандай?
5.Нима сабабдан замонавий заводларда катта қувватли ягона реакторлар қурилмоқда.
6.Замонавий кимё-технологик жараёнларни ташкил қилишда юқори меҳ-нат унумдорлиги ва барқарор тартибни таъминловчи принциплар нималардан иборат? Савол ва топшириқлар
1.Нима сабабдан сульфат кислота кимё саноатининг асосий маҳсулотларидан бири ҳисобланади? МСБ маълумотларига кўра уни ишлаб чиқариш ҳажми, ишлатилиш соҳалари ва ривожланиш истиқболлари қандай?
2.Сульфат кислотанинг саноатда тутган ўринни унинг қандай хоссалари ва иқтисодий омиллари белгилайди?
3.Сульфат кислота сувли эритмаларнинг музлаш ҳароратлари диаграммасидан фойдаланиб, эвтектика таркибини аниқланг.
4.Азетроп аралашмалар қандай хоссаларга эга?
5.Қаттиқ ҳолдаги моддаларнинг қуйида санаб ўтилган хосслари: зичлик, ҳўлланувчанлик, адсорбция қилиш хусусиятларидан қайси бири уларни флотация билан ажратишда аҳамиятли?
6.Газсимон ва суюқ ҳолдаги моддалар иштирок этадиган гомогени реакцияларга бир нечта мисоллар келтиринг.
7.Қаттиқ моддаларни - Қ, суюқликни – С, газсимонларни – Г билан белгилаб, ҳамма типдаги гетероген реакцияларнинг умумий кўринишдаги тенгламаларни ёзинг.
8. Нима сабабдан печ газининг ҳароратси ортиқча ҳаво берилганда пасаяди?
9.Нима сабабдан қайновчи қатлам ҳаракатсиз қатламдан фарқ қилиб, қатлам баландлигининг ҳаммаси бир хил ҳароратда бўлади?
10.Замонавий технологик жараённи қаноатлантирувчи талабларни (тўрттадан кам бўлмасин) айтиб беринг.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish