15
5.2. Сув буғи билан хайдаш усулида эфир мойлари ишлаб чиқаришнинг
назарий асослари. Турли кўрсаткичларга эга бўлган қиздирилган ва тўйинган
сув буғлари билан эфир мойларини хайдаш. Шу усулларининг принципиал
технологик схемаси. Хайдаш турлари ва солиштирма технологик баҳолаш.
5.3. Сув буғи билан эфир мойларини хайдашнинг замонавий
технологияси. Хомашёни қабул қилиш, майдалаш
ускуналари ва уларнинг
технологик кўрсаткичлари. Турли хайдаш ускуналарининг технологик
кўрсаткичлари. Даврий узлуксиз: шнекли горизонтал, кўпсекцияли,
колоннали ва аралаш ускуналар. Эфир
мойлари сифатини яхшиловчи
технологик омиллар. Турли совуткич-конденсаторларни технологик
баҳолаш, совутиш юзасини танлаш ва конденсатловчи сув миқдорини
ҳисоблаш. Хайдаш тезлигининг кўрсаткичлари ва уларнинг технологик
жараёндаги аҳамияти.
Дистилляция сувларидан “иккиламчи” мойларни рекуперациялаш
усуллари ва уларнинг аҳамияти. Даврий ва узлуксиз когобация. Хомашёдан
мойни бирламчи хайдаш ва когобацияни бирга олиб бориш.
Эфир мойларига товар кўринишини бериш.
Эфир мойларини
тиндириш,
қуритиш
ва
фильтрлаш
жараёнлариниг
технологик
кўрсаткичлари. Маҳсулот сифатини баҳолаш тизими.
5.4. Асосий уруғни хомашёлардан сув буғи билан хайдаш
технологияси. Кашнич уруғларини қайта ишлаш. Кашнични қайта ишлаш
маҳсулотлари ва уларнинг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти. Хомашёни қайта
ишлашга тайёрлаш. Уруғни майдалашнинг эфир мойи сифатига таъсири.
Кашничдан эфир мойи ажратиш технологик схемаси. Кашнич
эфир мойининг
ўзига хос хусусиятлари. Эфирсизлантирилган кашничдан ёғ олиш
технологияси. Кашнич эфир мойини қуритишнинг ўзига хос тарафлари.
Кашнич эфир мойини ректификациялаб парфюмерия фракцияларига
ажратиш ва уларнинг сифатини баҳолаш.
Анис, ажген, зира ва арпабодъён уруғларидан эфир мойлари олиш
технологик жараёнларининг ўзига хослиги.
5.5. Асосий ўтсимон эфир мойли хомашёларни қайта ишлаш
технологияси. Барра, сўлдирилган ва тўлиқ қуритилган ялпизни қайта
ишлашнинг афзалликлари ва камчиликлари. Даврий ва
узлуксиз усулларда
ялпиз эфир мойини хайдашнинг технологик шароитлари. Ялпиз эфир
мойининг ўзига хослиги ва совуткич – конденсаторининг ишлаш
шароитлари.
Райхон,
ярон гул, пачули, цитрус япроқлари ва бошқаларни қайта
ишлаш технологияларидаги ўзига хос тарафлар.
5.6. Гулли эфир мойли хомашеларни сув буғи билан хайдаб, қайта
ишлаш технологияси. Лаванда ва мускат мавраги гулларини теришнинг
оптимал шароитлари ва вақтлари. Узлуксиз қайта ишлашнинг афзалликлари.
Эфир мойи таркибидаги линалилғацетат миқдорини оширишнинг технологик
тадбирлари. Атир гул эфир мойларини олишнинг гидродистилляция усули.
5.7. Эфир мойларини экстракция усулида ишлаб чиқариш.
Эритувчиларга қуйиладиган талаблар. Уларнинг тавсифи. Петролей эфирини