12
3.9.
Гетерон
катализаторлар
ҳақида
умумий
тушунчалар.
Катализаторларни кимёвий-технологик баҳолаш. Ёғларни гидрогенлаш
катализаторларини техник тавсифи. Суспензияланган ва стационар
катализаторлар, уларнинг умумий тавсифи ва қўллаш шартлари. Формат
никелли катализатор. “Никель-қизильгулли”, никель-мис катализаторлари.
Турғун катализаторлар. Никель-адюминли қотишмалар, уларнинг таркиби.
Катализаторларни активлаш усуллари. Асосий кўрсаткичлар. Промоторлар
ҳақида тушунча. Катализаторни тайёрлаш назарияси.
3.10. Ёғларни переэтерификациялаш жараёни катализаторлари, уларни
таркиби. Алкоголят натрий иштирокида ёғларни переэтерификациялаш
механизми.
Переэтерификациялаш
жараёнида
нохуш
реакциялар.
Переэтерификациялашга берилаётган ёғларга кўйиладиган талаблар.
Катализаторни тайёрлаш.
Переэтерификациялаш жараёнининг даврий ва узлуксиз схемалари,
жараённинг кўрсаткичлари. Переэтерификацияланган ёғларни қўллаш
соҳалари ва уларнинг хоссалари. Переэтерификацияланган ёғларни ёғ
кислоталар таркибини уларнинг асосий хоссалари билан таққослаш.
Модификацияланган ёғларни ишлаб чиқаришнинг ёғ-мой корхоналари
учун аҳамияти. Экспортбоп модификацияланган маҳсулотлар ишлаб чиқиш
ва бу маҳсулотларнинг Марказий Осиё давлатлари учун аҳамияти.
Модификацияланган мойлар ишлаб чиқариш орқали республикамиз
корхоналари эркин конвертацияланадиган валюта тушумини ошириш ва
экспортбоп маҳсулотларни корхоналарнинг модернизация жараёни ва жаҳон
бозорига киришини таъминлашдаги аҳамияти.
4-қисм. Қаттиқ ёғлар ва ювувчи воситалар ишлаб чиқариш
технологияси
4.1. Қаттиқ ёғларни инсон ҳаётида тутган ўрни ва уларга қўйиладиган
талаблар. Ёғларни озуқавий қиймати: энергетик қиймати, ҳазм бўлиши,
физиологик қиймати. Маргарин ишлаб чиқариш учун хомашёлар ва
рецептура. Маргаринни озуқавийлик қиймати ва унинг сифатига
қўйиладиган талаблар. Маргарин ишлаб чиқаришни назарий асослари.
Маргарин ишлаб чиқариш саноатининг ривожланиш истиқболлари.
Маргарин ишлаб чиқариш технологик усуллари. Маргарин маҳсулотлари
ассортименти: сутли маргаринлар ва кулинар ёғлари, қандолат ва нонпазлик
ёғлари. Уларнинг бир-биридан фарқи, қўлланилиши, рецептураси ва
таркибини ўзига хослиги. Маргарин ишлаб чиқариш саноатининг янги
хиллари. Маргарин маҳсулотини ёғли асосини ҳоссаларига олинган
хомашёнинг таъсири (пластиклиги кристалл структурасининг стабиллиги,
эриш ҳарорати). Маргарин олиш учун ишлатиладиган рафинацияланган
мойларга қўйиладиган талаблар.
Саноатни модернизациялаш, маҳсулотлар ассортименти ва сифатини
ошириш вазифаларидан келиб чиқиб, маҳаллий хомашёлар асосида маргарин
ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришнинг самарали йўллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |