9
режимини таъсири. Мойнинг таркиби сиқимни даражасига боғлиқлиги.
Пресслаш жараёнида оқсил қисмини майдаланиши.
Қовурмани дастлабки пресслаш жараёнини амалга оширишни ўзига хос
хусусиятлари. Бу мақсадда қўлланиладиган пресслар: ФП, МП-63, ХСП-18,
ЕТП-20, пресс-гранулятор Г-24, РЗ-МОА. Уларни ишлашининг технологик
схемаси, кўрсаткичлари.
2.7. Ўсимлик мойларини олиш учун кўлланиладиган эритувчилар: "А"
ва "В" маркали бензин, "Нефрас", гексан, дихлорэтан, бензол, тўртхлорли
углерод, этил спирти, ацетон. Эритувчиларни кимёвий таркиби.
Эритувчиларни оловга ҳавфлилиги, аппаратларга таъсирчанлиги.
2.8. Мойли уруғларни экстракцияга тайёрлашни умумий схемаси. Кам
мойли уруғларни экстракцияга тайёрлашни структура схемаси. Уларни
туғридан-тўғри экстракция қилишни технологик ва иқтисодий жиҳатдан
фойдалиги. Баъзи бир иккиламчи мойли уруғларни тўғридан-тўғри
экстракцияга тайёрлашнинг структура схемаси.
Материалдаги мойни турли даражали бошланганлигини экстракция
жараёнини давомийлигига таьсири. Экстракция жараёнини график усулда
тасвирлаш. Экстракцияни эгри чизиғи ва тезлиги.
Экстракцияни янги ва истиқболли усуллари: импульс усули,
ультратовуш тебраниш усули ёрдамида экстракциялаш, паст температурада
экстратциялаш, ацетон билан экстракциялаш.
2.9.
Мисцеллани тозалаш. Мисцелладан қаттиқ заррачаларни ажратиш
усуллари. Мисцеллани экстракторнинг декантаторида, мисцелла ювгичда
тозалаш. Мисцеллани марказдан қочма куч ёрдамида тозалаш. Шу мақсадда
гидроциклонни қўлланилиши. Мисцеллани дистилляцияси. Мисцелла ва
унинг хусусиятлари, қовушқоклиги, зичлиги ва қайнаш температураси. Шу
кўрсаткичларни
концентрацияга
боғлиқлиги.
Мисцеллани
дистилляциялашнинг асосий усуллари: пуркаш билан дистилляциялаш,
пленкада ва қатламда дистилляциялаш. Шу усулларининг самарадорлик
даражаси.
2.10. Шрот билан эритувчини боғланиш шакллари. Шротдан
эритувчини хайдаш жараёнининг асосий қонуниятлари. Эритувчини
хайдашга турли факторларни таъсири. Шротнинг сифатини ундан
эритувчини хайдаш режимига боғлиқ.
Шрот учун қасқонли буғлаткичлар. Уларни афзаллиги. Ўн қасқонли
тостер, “Экстехник” фирмасини тостери, технологик схемаси, унинг ишлаши,
режимлари ва кўрсаткичлари.
2.11. Шротни совутиш ва намлаш билан кондициялаш. Олинадиган
шротнинг оптимал параметрлари. Қасқонли кондиционерлар. Шрот
совитувчи колонкалар. Уларнинг технологик схемаси ишлаши ва
кўрсаткичлари.
Экстракция заводида эритувчини исроф бўлиши ишлаб чиқаришда
регенерация
ва
рекуперация
жараёнларини
эритувчи
сарфини
камайтиришдаги ва троф муҳитни зарарли моддалардан сақлашдаги
аҳамияти. Эритувчи регенерациясини структура схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |