Миллийлик у ёки бу миллатнинг маънавий фаолияти ва моддий
ҳаётидаги ўзига хосликдир. Маънавий фаолият кишиларнинг характери
тафаккур тарзи руҳияти интилишлари қилиқлари юмор хусусиятлари ва
бошкаларни ўз ичига олади. Моддий ҳаёт эса урф-одат, расм-русум,
маросимлар, кийимлар, уй-рузғор анжомлари, чолғу асбоблари,
пазандачилик, исмлар ва ҳоказолар . Бадиий асарда акс этган ана шу
миллий хусусиятлар йиғиндиси адабиётшуносликда миллий колорит
дейилади”.
“Kолорит” терминини Узбек Совет Энсиклопедияси “Ранг” сузидан
олинган деб даъво килади. Олим Усмонб Ренат Дониёровлар улар “Ранг,
буёк” маъносидаги лотинча “color”, италянча “colore” сузлари оркали рус
тилига ва у оркали ўзбек тилига ўзлашган , деб ҳисоблайдилар. Тилшунос
Олла Сергеевна Ахманова эса бу инглизча “colour”сузидан олинган деган
маълумотни беради. Узбек қомусида мазкур терминнинг тасвирий
санъатда бадиий адабиётда англатган маънолари акс эттирилган.
Чунончи, тасвирий санъатда (картина, фреска, мозаика, рангли
гравюра) реал ҳаётни ҳаққоний акс эттириш учун ишлатиладиган
рангларнинг ўзаро мутаносиблиги тушунилади. Колорит (ранг,
бўёқ) асарнинг ғоявий мазмуни билан боғлиқ бўлиб, санъаткор
ифодаламоқчи бўлган ғоя ва бадиий образни яққолроқ кўрсатишга
хизмат қилади. Уй-ният, ғоя, муддаони ифодалашда образни
1
Ҳ о т а м о в Н., С а р и м с о қ о в Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли
луғати. – Тошкент, 1983. 192-бет.
8
гавдалантиришда бўёқларга алоҳида эътибор берадиган санъаткор
колорист-рассом деб аталади (У. Тансиқбоев,Ч. Аҳмаров ва б.). Бу
терминнинг иккинчи маъноси бирон нарсанинг ўзига хос томонлари
мажмуини англатади.
Масалан, бадийй асарнинг ўзига хос характерли хусусияти:
миллийлик, давр, маълум жойнинг ўзига хос жиҳатлари ифодаси.
О. С. Ахмаповаиннг «Лингвистик терминлар луғати»да ко-лорит
бадиий асарнинг ўзига хос хусусияти, персонажларнинг \ нутқ
характеристикаси сифатида таърифланиб, уларнинг нут-қида бирон
давр тилидан ёки шевалардан олиб ўзлаштирилган тилнинг ўзига хос
белгилари, бирон мамлакат ёки жойнинг хос тушунчалари (реалий)
мажмуидан иборат, деб кўрсатилади. Жумладан, шарқ колорити,
европа колорити ва маҳаллий колоритга доир сўз ва истилоҳлар мисол
тариқасида келтири-лади”
2
.
Таржимада тил алмашади лекин миллийлик қолади.
Миллий колорит тушунчасининг таркибий қисмлари
1. Халқнинг моддий тирикчилик шароитидан олинган хос сўзлар
ва уларнинг хусусиятлари: пахта, бўғдой, пилла, лавлаги ва ҳоказо.
2. Моддий тирикчилик шароитидан олиниб мажозий маънода
ишлатиладиган сўзлар таржимасининг хусусиятлари: пахтадай оппок,
қўйдай безабон, оҳудай киз, буз қўчкордай қиз(туркман)
3. Таржимада киши номлари ва лақабларини берилиши:
Иля –Илёс, Адам- Одам ато, Афанди- Жуха, ИИсус- Исо Масиҳ;
4. Диний истилоҳлар, тушунчалар, маросимларнинг таржимада
берилиши: Олимп худолари, илоҳлар маъбудлар, Оллоҳлар, пасҳа, руза,
ғусл- чумилиш, намоз, ибодат;
5. Жўғрофий номлар: Египет- Миср, Сурия- Шом, Рум- Кичик Осиё
2
5- жилд, Тошкент, 1974, 565- бет. гОдим Усмон, Ренат Дониёров. Узбек тилидаги
русча-интернационал ўзлаштирма сўзлар изоҳли луғати. Тошкент, 1965, 214-бет, О. С. Ахманова.
Словарь лингвистичсских терминов. М., 1966,с. 200. €-8
9
6. Пул бирликлари таржимаси: динор, дирҳам, мири, туман, риёл;
7. Ўлчов бирликлари: ё, фарсах, кадам, тош, тирсак ..
8. Таом номлари: котлет-қийма эт, шўрбодом- шўрданак .
9. Чолғу асбоблари ва мусикий атамалар таржимаси: най, доира,
барбат ,сурнай..
10. Кийим кечаклар номи:тўн, дўппи, кулоҳ, тўн
11. Адабий терминлар таржимаси: рубоий, ғазал, туюк, қасида, аруз
12. Халқаро ташкилотлар йирик уюшмалар фирмалар трест номлари
таржимаси: Красний полумесяц رمحا للاه Қизил яримой
13. Газета номлари;
14. Топонимлар таржимаси: Бангилар, Кўкча
15. Урф-одат, расм-русум, анъана ва маросимлар таржимаси: акика
бешик туйи, кизлар мажлиси, мавлуд ифторлик, хатми Қуръон, Биби
сешанба, ...
16. Асарларнинг номлари таржимаси: Пластир Ҳафтияк, Тронка Ҳаёт
навоси,..
17. Уй жиҳозлари таржимаси: сандал, тахмон, хонтахта, шам..
18. Меҳнат қуроллари: омоч, коржома, пайтава, тегирмон,..
19. Ошхона анжомлари: ўқлов, рапида, тандир, ўчоқ, ҳовонча,..
20. Қуш, ҳайвон ва ҳашаротлар номи: қўй, фил, туя, делфин, тимсоҳ,
бойўғли, чаён, илон,юмронқозиқ...
21. Мевалар номи таржимаси: ўрик, олхўри, қовун, тарвуз, редиска,
бодом, ёнғоқ..
22. Дарахтлар ва гуллар номи: гултожихўроз, райхон,жамбил,
атиргул, мажнунтол, тол, сада, гужум, акация, чакалак..
Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарида турли халқлар ҳаёт тарзи,
кийиниш маданияти, урф одатлари ва эътиқодлар борасидаги
тафсилотларга тўхталиб ўтган. Асарда биз миллий колоритга хос бўлган
сўзларни кўплаб учратишимиз мумкин. Мазкур асарнинг иккинчи фаслида
биз Мисрга саёҳатини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Унда таржимон
10
Найёрийя шахридаги баъзи бир ўзига хос урф-одатларини бизга
тушунарли ҳолда йетказиб беришга ҳаракат қилган.
Бадиий адабиётнинг асосий материали сўз экан, демак, ба-
диий таржимада ҳам фақат лисоний ашёлар - сўзлар билан боғлиқ
колорит ўрганилмоғи керак, деган хулосага келиш мумкин.
11
Do'stlaringiz bilan baham: |