2.
Хос сўзларнинг таржимада берилиши
“Миллий колорит билан боғлиқ бўлган сўз ва атамалар
реалийлар,бошқача айтганда , миллий хос сўзлар дейилади. Реалия лотинча
сўз бўлиб, буюмга, нарсага оид деган маънони билдиради.
Реалиялар асар
тилининг ажралмас қисми бўлиб, улар ёрдамида муаллиф қаҳрамон
образини яратади, халқнинг миллий хусусиятини тасвирлаб деради. Улар
бадиий асарнинг миллий колоритини ифода этади, турли услубий
вазифаларни бажаради, ҳодиса ва предметларнинг хусусиятини ҳаққоний ,
тўғри тасвирлашга ёрдам беради”
3
. Шунинг учун ҳам реалийлар бадиий
таржиманинг
таржимонни
қийнаб
қўядиган,
таржимани
мураккаблаштирадиган, кўпинча уни чалғитадиган жиҳатларини ташкил
этади
.
“Халқлар турмуш тушунчаларини ифода этадиган лисоний воситалар
таржимаси бўйича ҳанузгача бизда ҳам, хорижий мамлакатларда ҳам
таржима амалиёти равнақи учун озми-кўпми хизмат қилиши мумкин бўлган
жиддий тадқиқотлар яратилмаганлиги туфайли мазкур мавзуга оид қатор
масалалар ўзининг илмий-амалий ечимини кутмоқда.
Таржимонни халқлар турмуш тушунчаларини англатадиган хос сўзлар
маъно ва шаклларидан кўра кўпрок уларнинг муайян контекстларда ўтаб
келадиган вазифаларини қайта яратиш масаласи машғул қилмоғи даркор. Бу
санъаткорни асл нусхадаги хос сўзларни беасос таржима матнига кўчириш
ёки мумкин бўлмаган тақдирда ҳам уларни таржима тилидаги хос сўзлар
билан алмаштириб қўйиш хавфидан сақлаб қолади. Таржима амалиётига
вазифавий уйғунлик нуқтаи назаридан ёндашиш аслиятдаги бундан ифода
воситаларининг ҳажм, вазн, миқдор, ҳислат, ҳусусият ва вазифа аниқлигини
қайта яратади, шу билан бирга таржиманинг кенг китобхон оммасига яхши
тушунарли бўлишига эришиш имкониятини беради”
4
.
3
Ф а й з у л л а е в а Р. Йўллар йироқ, кўнгиллар яқин // Таржима санъати (Мақолалар тўплами). – Тошкент, 1973. 257-бет.
4
Ҳ а м р о е в Ҳ. Миллий хос сўзлар – реалиялар ва бадиий таржима // Таржима маданияти (Мақолалар тўплами). – Тошкент,
1982. 158-бет.
12
"Хос сўзларни она тилига ўгиришда аввало уларнинг муайян контекстларда
ўтиб келаётган ахборий ва услубий вазифаларини аниқлаш, сўнгра таржима
тилида уларга хар жиҳатдан мос, айни пайтда шу тил меъёри ва маданияти
даражасидаги лисоний воситалар танлаш зарурати туғилади.
Миллий тушунчаларни ифода этадиган хос сўзлариинг айримлари
аслият мансуб бўлган тилдан ташқари яна қатор халқлар лафзларида учраши,
жумладан таржима тили луғат захирасининг хам таркибий қисми
ҳисобланиши мумкин. Бундай сўзлар ҳудуд, турмуш-шароит жихатларидан
бир-бирларига яқин, доимий муносабат ва мулоқотда бўлиб турадиган
халклар лафзида кўпрок учрайди. Бу таржимонни амалий қийинчиликлардан
халос этади. Кавказ ва кавказ-орти халқлари, рус, украин, белоруслар, ўзбек,
қозоқ, қирғиз, туркман ва тожиклар учун умумий бўлган кўпгина миллий
хусусиятли сўзлар шулар жумласидандир.
Муайян халқ турмуш тушунчаларини англатадиган кўпчилик хос
сўзларнинг маънолари ва ўтайдиган вазифалари мамлакатларнинг ўзаро
маданий, маърифий, иктисодий, сиёсий алоқалари натижасида қатор халқлар
вакилларига, шу жумладан таржима тили соҳибларига хам таниш бўлиб
қоладики, таржимонлар бундай сўзларга ўз тилларида муқобил лисоний
воситалар қидириб юрмасдан, уларни транслитерация йўли билан талқин
этаверадилар”
5
.
Транслитерация усулидан фойдаланишнинг асосий сабаби, аслиятда
қўлланилгаи миллий хусусиятли лисоний воситаларнинг таржима тилида
мавжуд бўлмаганлиги туфайли аслиятнинг миллий хусусиятини таржима
тили соҳибларига хос хусусият билан алмаштириб қўйиш ёки таржимани
умуман бундай хусусиятдан маҳрум этиш каби холатларга йўл қўймасликдан
иборатдир. Транслитерация халклар турмуш тушунчаларини акс эттирадиган
хос сўзларни таржимада талкин этишнинг энг самарали усулларидан бўлиб,
унинг ёрдамида аслиятнинг миллий хусусияти сиқиқ ҳолда талқин этилади.
5
С а л о м о в Ғ. Таржима назариясига кириш. 43-бет.
13
Маълумки араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинган турли хил
асарлар мавжуд. Уларнинг ичидан Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асари
диққат марказда туради. Ушбу тарихий-бадиий асар турли хил тилларга
тардима қилинган бўлиб, унинг ўзбек тилидаги таржимаси ҳам
муваффақиятли амалга оширилди. Профессор, Академик Неъматилла
Иброҳимов ижодий гуруҳ бошчилигида ушбу асар таржимаси амалга
оширилди. Ибн Баттутанинг ушбу асари тарихийлик, миллийликни ўз ичига
олади. Асарда турли хил миллий калорит сўзлари келтирилган.
Ибн Баттута “Саёҳатнома”асарининг Ўрта Осиёга бағишланган бобида
турли хил миллатга хос бўлган сўзларнинг берилишини қайд этиб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |