Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Хўжалик муомалалари таъсирида балансда рўй берадиган ўзгаришлар ва уларнинг тавсифи



Download 0,51 Mb.
bet39/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик муомалалари таъсирида балансда рўй берадиган ўзгаришлар ва уларнинг тавсифи. Хўжалик фаолияти жараёнида содир бўладиган муомалалар таъсирида корхона маблағларининг таркибида ва уларнинг ташкил топиш манбаларида, айрим ҳолларда уларнинг иккаласида ҳам ўзгаришлар юзага келади. Хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларидаги рўй берган ўзгаришлар балансда ҳам тегишли ўзгаришларга олиб келади. Маблағлар қиймати ўзгармаган ҳолда доиравий айланиш жараёнида уларнинг буюм шакли ўзгаради, маблағлар ташкил топиш манбаларининг ҳам шакли ўзгаради, хўжалик маблағлари кўпаяди ёки камаяди. Лекин баланснинг асосий хусусияти - хўжалик муомалаларини ҳисобварақларда иккиёқлама акс эттириш таъсирида баланс моддалари суммаси ўзгарганда актив ва пассив тенглигининг ўзгармаслиги доимо сақланади.
1-муомала. Қиймати 100 000 сўмлик материал омбордан асосий ишлаб чиқаришга берилди ва сарфланди. Бу муомала натижасида омбордаги материаллар 100 000 сўмга камаяди. Шу вақтнинг ўзида асосий ишлаб чиқариш харажатлари 100 000 сўмга кўпаяди. Бу муомаладан сўнг баланснинг жами суммаси ўзгармайди, фақат баланс активидаги моддалар орасида ўзгариш содир бўлади.
Бу операция баланснинг I тип ўзгаришига тааллуқли. Биринчи тип баланс ўзгаришининг, яъни фақат активдаги моддалар орасида содир бўлган ўзгаришнинг математик моделида кўрсатиш мумкин.
Агар баланс активи суммаларининг жами А, баланс пассиви суммаларининг жамини Р, баланс активи моддаларининг суммасини - а деб қабул қилсак, қуйидаги математик модел пайдо бўлади,
А+а-а= Р, (1)
Ушбу модел қуйидагича ўқилади: баланс активининг бир моддаси кўпаяди, бошқаси (у билан боғлиқ бўлган) худди шу суммага камаяди; натижада актив ва пассив суммалар йиғиндиси ўзгармайди, уларнинг ўзаро тенглиги сақланиб қолади.
2-муомала. Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи суммасидан 120 000 сўм даромад солиғи ушланди. Бу муомаладан сўнг ҳисобланган иш ҳақи суммаси 120 000 сўмга камаяди ва бир вақтнинг ўзида баланс пассивида 120 000 сўмга
«Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар» деган янги модда пайдо бўлади ва уни суммаси шу маблағга кўпаяди.
Шундай қилиб, бу муомала натижасида фақат баланс пассивидаги моддалар орасида ўзгаришлар рўй берган ва йиғиндиси ўзгармайди.
Бу операция баланснинг II тип ўзгаришига тааллуқли. Энди иккинчи тип ўзгариш, яъни фақат пассивдаги моддаларда содир бўладиган, ўзгаришлар математик моделини кўрсатиш мумкин. Бунда аввалги шартли белгилардан фойдаланамиз ва баланс пассиви моддаларининг суммасини - р ҳарфи билан белгилаймиз. Бунда математик модел қуйидагича бўлади:
А= Р + р - р, (2)
Ушбу модел баланс пассивидаги бир модда кўпайганда бошқаси (у билан боғлиқ бўлган) худди шу суммага камаяди деб ўқилади. Бу вақтда ҳар бир актив ва пассивнинг алоҳида жами суммаси ўзгармайди ва уларнинг ўзаро тенглиги бузилмайди.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish