Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,51 Mb.
bet35/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

1.10. Бухгалтерия ҳисобининг усуллари


Метод (усул, юнонча – методос) тушунчаси икки маънони билдиради: – айрим воқеаларни билиш ва ўрганиш усули; – алоҳида усул, ҳаракат усули ёки кўриниши. Ҳар қандай фаннинг предмети ва объектларининг моҳиятини билишга мазкур фан методининг мазмунини билиш орқали эришилади.
Олдинги параграфда таърифланганидек, бухгалтерия ҳисобининг предмети деганда, маблағлар, манбалар ва хўжалик жараёнлари ҳамда фаолият натижалари тушунилса, унинг методи предметни қандай усуллар ва амаллар ёрдамида ўрганиш зарурлигини кўрсатади.
Демак, бухгалтерия ҳисобининг методи деб мазкур фан предметини ўрганиш учун қўлланиладиган усул (элемент)ларнинг илмий асосланган тизимига айтилади.
Иқтисодий фанлар қаторида бухгалтерия ҳисобининг методи фақат унинг ўзига хос усуллардан иборат бўлиб, улар фан предметининг моҳияти ва унинг олдига қўйилган вазифалар ҳамда талаблардан келиб чиқади.
Бухгалтерия ҳисоби методини ташкил этувчи асосий усуллар (элементлар) қуйидагилардан иборат: ҳужжатлаштириш ва инвентаризация; баҳолаш ва калькуляция; ҳисобварақлар ва икки ёқлама ёзув; бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисобот.
Бухгалтерия ҳисоби содир бўлаётган хўжалик муомалаларини ҳужжатларда узлуксиз ва ёппасига акс эттиришдан бошланади. Ҳужжатлаштириш - бу содир бўлган муомалани дастлабки рўйхатга олиш усулидир. Ҳужжатларда хўжалик муомалаларининг мазмуни, уларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. Ҳужжатларда акс эттирилган хўжалик муомалаларининг тўғрилиги масъул шахслар имзолари билан тасдиқланиб, уларнинг далилловчи кучи таъминланади.
Ҳужжатлаштириш - бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлай туриб, мулкларнинг сақланишини қатъий назорат қилиш, тежамкорликка риоя қилиш ва хўжалик фаолияти жараёнида маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг муҳим шартидир. Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари мавжуд маблағлар билан бир хил бўлмоғи керак. Бундай бир хилликни таъминлаш учун вақти-вақти билан инвентаризация ўтказиб туриш керак.
Инвентаризация - бу санаш, тортиш, ўлчаш ва бошқа йўллар билан корхона мол-мулкини рўйхат қилиш, олинган маълумотларни бухгалтерия маълумотлари билан солиштириш, аниқланган камомад, ортиқча чиқиш, нобудгарчилик ва ҳоказолар тарзидаги фарқларни ҳужжатлар асосида расмийлаштириш, бу фарқларнинг сабабларини ва айбдорларини аниқлашдан иборат.
Бухгалтерия ҳисобида корхона маблағларини акс эттириш учун ҳужжатларда қайд қилинган хўжалик муомалаларининг натура ва меҳнат ўлчови кўрсаткичларини пул ифодасида баҳолаш керак. Баҳолаш – бу ҳужжатларда кўрсатилган хўжалик муомалаларини пулда ифодалаш усулидир. У ҳар хил нарсалардан таркиб топган хўжалик маблағларини ягона пул ифодасида кўрсатиш имконини беради. Корхоналар маблағларини баҳолашда уларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш таннархи асос бўлади. Ҳужжатларда акс эттирилган ва пулда баҳоланган барча хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларига ёзилади.
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари - бу корхона маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбалари ва хўжалик жараёнларини гуруҳлаш, жорий тартибда акс эттириш ва назорат қилиш усулидир.
Хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбалари ва хўжалик жараёнларининг ҳар бир гуруҳи бўйича йиғма маълумотлар олиш учун иқтисодий мазмунига кўра бир хил бўлган хўжалик муомалаларини гуруҳлашда ҳисобварақлардан фойдаланилади.
Хўжалик муомаласини бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттириш иккиёқлама ёзув усули ёрдамида амалга оширилади. Бу усул хўжалик муомалаларининг икки тарафламалик хусусиятидан келиб чиқади. Масалан, моддий бойликлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлган хўжалик муомаласи бир томондан моддий бойликлар заҳирасини кўпайтирса, иккинчи томондан пул маблағларининг камайишига олиб келади. Харидорда бу муомала акс эттирилганда сотиб олинган материалларнинг кирими ва мол етказиб берувчига тўланган пул маблағларининг чиқими бўйича кўрсаткичлар ўзаро боғланади. Мол етказиб берувчи бу муомалани акс эттирганда, харидордан келган пулнинг кўпайиши ва унга сотилган материалнинг камайишини ўзаро боғлиқликда кўрсатади.
Материалларни тайёрлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар бухгалтерия ҳисобининг алоҳида ҳисобварақларида жорий тартибда гуруҳланади. Тайёрланган материаллар, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматнинг таннархини аниқлаш бухгалтерия ҳисобида калькуляция дейилади. Калькуляциянинг режадаги, норматив, кутилаётган (провизор) ва ҳисобот каби турлари мавжуд. Ҳисобот калькуляциялари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидаги ёзувлар асосида тузилади. Калькуляциялаш қоидаларини юқори органлар белгилайди ва улар барча корхоналар учун мажбурийдир.
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттирилган корхона маблағлари, маблағлар манбалари, хўжалик жараёнлари ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар вақти-вақти билан баланс тарзида умумлаштирилиши зарур. Балансда хўжалик маблағлари тўғрисида маълумотлар акс эттирилиб, унда хўжаликда қандай маблағлар мавжудлиги ва улар қайси манбалар ҳисобидан ташкил топганлиги ҳамда мақсадли тайинланиши кўрсатилади. Баланс мавжуд маблағлар билан уларнинг ташкил топиш манбаларини таққослаб, хўжалик аҳволини ўрганиш имконини беради.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish