Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,51 Mb.
bet6/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

БОБ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ 647 12.1. Асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар.

  1. Молиявий ҳисоботнинг мазмуни ва таркиби.

  2. Молиявий ҳисобот тузиш ва уни ташкил этиш.

  3. Бухгалтерия баланси тузилиши ва унинг таркиби.

  4. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот.

  5. Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва уни тўлдириш.

  6. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботни тузиш.

  7. Тушунтириш хатлари ва иловалар. 12.9. Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш бўйича амалий машғулот.


ТЕСТ САВОЛЛАРИ 709

ГЛОССАРИЙ 734

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 799

Бухгалтерия ҳисоби – бу молиявий саводхонлик ва айни пайтда рақамларни ўқий олиш санъатидир. Агар сиз ўз бизнесингизни йўлга қўймоқчи ёки инвестициялар билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, албатта ушбу санъатни ўзлаштиришингиз шарт.
Роберт Тору Кийосаки

СЎЗ БОШИ


2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш борасида белгилаб берилган чора-тадбирлар орасида энг зарур иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда (саноат, транспорт, энергетика ва бошқалар) соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, давлат ва тижорат манфаатлари тўқнашувини бартараф этишга қаратган ҳолда, бошқарув тизимини такомиллаштириш; хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган соҳаларда давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларини тузишга чеклов чораларини белгилаш ва амалдаги корхоналарни қайта ташкил этиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш; иқтисодий фаолиятда, энг аввало, давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ва фаолиятини бошқариш, ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг ишончли вакиллари ваколатларини, уларнинг иқтисодий ва бошқарув самарадорлигини ошириш, биринчи навбатда, давлат активларини бошқариш тизимининг молиявий шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришнинг корпоратив механизмларини ривожлантириш соҳаларида давлат иштирокининг аниқ бозор механизмларини ишлаб чиқиш каби масалаларга алоҳида урғу берилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида ҳар қандай ташкилотнинг асосий вазифаларидан бири мавжуд меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан тўла ва самарали фойдаланиш мақадида ташкилотни бошқаришни такомиллаштиришдир.
Ушбу ўқув қўлланма бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, режалаштириш ва назорат қилиш каби бошқарув функцияларини амалга ошириш масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг халқаро ҳамжамиятга тобора чуқур интеграциялашиши шароитида бухгалтерия ишларини халқаро андозалар асосида ташкил этиш ва юритишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу талабларни тўлалигича Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (International Financial Report Standards - IFRS) ўтиш йўли билан амалга ошириш мумкин.
Ушбу мақсадларга эришиш учун бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган:

  1. бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ҳосил бўладиган ахборотлар сифатини ошириш;

  2. IFRS иловаси инфратузилмасини яратиш;

  3. молиявий ҳисоботларнинг шу жумладан бухгалтерия бирлашмалари ҳисобидан сифат назоратини мустаҳкамлаш,;

  4. бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ва юритиш, молиявий ҳисоботлар аудити билан шуғулланувчи мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш.

Ўзбекистон бухгалтерия ҳисоби амалиётига IFRS ни жорий этиш учун давлат органлари бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик профессионал жамоалари билан биргаликда қуйидаги вазифаларни ҳал қилишлари керак бўлади:

  • миллий ва халқаро қоидаларга мувофиқ молиявий ҳисобот тамойилларидаги институционал зиддиятларни бартараф этиш;

  • бухгалтерлар ва ҳисобот фойдаланувчилари учун IFRS профессионал таълимни йўлга қўйиш.

Қонунчиликда IFRS ни фаол қўллаш муҳим аҳамиятга эга. 1994 йил августда “Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастури” қабул қилинди (ЎзР 24.08.1994 й.433-сон ВМ қарори). Мазкур ўқув қўлланмада IFRS билан миллий ҳисоб ишларини юритишни уйғунлаштириш масалаларига алоҳида ўрин берилган. Ўқув қўлланма кириш, мантиқий кетма-кетликда баён этилган 12 бобдан иборат бўлиб, таълим, фан ва ишлаб чифқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида ҳисоб ишини ташкил этишнинг амалий жиҳатларига алоҳида урғу берилган.
Бухгалтерия ҳисоби курсини сифатли ўзлаштиришнинг зарурий шарти унинг меъёрий-ҳуқуқий базаси ва энг аввало миллий ҳисоб стандартлари (БҲМС) билан боғлиқ ҳужжатларни ўрганишдир. Бу борада таълим жараёнида ўз вақтида ҳисобга олиниши лозим бўлган ўзгаришлар рўй бермоқда.
Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги билимлар нафақат бўлажак бухгалтерлар учун керак. Профессионал фаолиятини бизнес билан боғлайдиган ҳар бир киши, бу интизомни ўрганишга жиддий эътибор берилиши керак. Бухгалтерия ҳисобининг методологик асосларини тушуниш бошқа молия-хўжалик фанларини чуқурроқ ўзлаштириш ва хўжалик амалиётида юзага келадиган муаммоларни малакали ҳал этишнинг муҳим шартидир.
Ўқув қўлланмани яратишда ўзларининг қимматли фикр ва тавсияларини билдирган и.ф.д., проф. Ҳошимов А.А., и.ф.д., проф. Ҳасанов Б.А., и.ф.н., доц. Сатторқулов О.Т.ларга чуқур миннатдорлик изҳop этамиз.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish