2-тема. Молиявий таҳлилни ташкил этиш ва ахборот манбалари Молиявий таҳлилни ташкил этиш, юритиш, хулосаларни шакллантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги меёрий асослар.+
Молиявий таҳлилни ташкил этиш, юритиш, хулосаларни шакллантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги меёрий асослар.+
Молиявий таҳлилни ташкил этиш шакллари. Молиявий таҳлилни ташкил этишда корхонанинг тармоқ хусусияти, фаолият кўлами, рақобатдаги ўрни каби жиҳатларини ҳисобга олиш. Молиявий таҳлилнинг асосий бўлимлари: молиявий ҳисобот таҳлили, инвестицион таҳлил, қимматли қоғозлар бозоридаги жараёнлар таҳлили, молиявий ҳисоботни башоратлаш. Молиявий таҳлил босқичлари. Молиявий таҳлилнинг ахборот базаси (таҳлил объектлари ҳақидаги маълумотлар), уларнинг очиқлиги ва ошкоралиги. Молиявий ҳисоботлар шакллари ва уларнинг тавсифи. Жамланган молиявий ҳисоботлар ва уларни таҳлил этиш. Молиявий ҳисоботни тузишда миллий ва халқаро стандартларнинг молиявий ҳисобот мазмунига таъсири. Молиявий таҳлилни муаммоли жиҳатлари (даврий оралиқдаги қиёсийлик, турли корхоналар ўртасидаги қиёсийлик, ахборот оперативлиги муаммолари). Аудитор хулосаларини кўриб чиқиш. Аудитдан ўтказилмаган ҳисоботлар. Молиявий таҳлилда қўлланиладиган бошқа ахборотлар. Молиявий таҳлилда компютер технологиялари ва дастурий таъминотлардан фойдаланиш. Молиявий таҳлилни ташкил этиш, юритиш, хулосаларни шакллантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги меёрий асослар
Молиявий таҳлилнинг методологик асослари меёрий хужжатлар асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби ва айдитни йўлга қўйиш ва юритишда амал этиладиган барча меъёрлар (Қонунлар, стандартлар, Низомлар, йўриқномалар, буйруқлар, тартиблар) таҳлил учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Шу билан биргаликда таҳлилнинг ўзи учун ҳам қатор нормалар белгиланганки улар хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқаруви заруриятидан келиб чиққан ижро этилади, амалга оширилади.
Молиявий таҳлилни одатда расмий ва норасмий жиҳатларига муҳим эътибор қаратилади. Расмий ҳижатлар мажбурийлик тартибида, аниқ меёрий хужжатлар асосида ташкил этилади, юритилади, норасмий жиҳатларни бошқарувчилар, менежерлар ўз мақсадларидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайдилар ва амал этадилар.
Расмий меёрий асосларга хўжалик юритувчи субъектнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил этишнинг қуйидаги тартибларини киритиш мумкин:
-хўжалик юритувчи субъектнинг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш;
-хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ночорлигини баҳолаш;
-хўжалик юритувчи субъектнинг кредитга лаёқатлигини баҳолаш;
Норасмий жиҳатларида ўрагниладиган масалалар кўлами жуда кенг доирада амалга оширилиб уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-активлар, капитал ва мажбуриятлар таҳлили;
-молиявий барқарорлик таҳлили;
-тўлов лаёқати ва ликвидлик таҳлили;
-иш ва бозор активлиги таҳлили;
-пул оқимларининг таҳлили;
-хусусий капитал таҳлили;
-фойда ва зарарлар таҳлили;
-дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таҳлили;
-инновацион маҳсулот ва фаолият таҳлили;
-итнвестицион фаолият таҳлили;
-солиқ тўловлари ва мажбуриятлар таҳлили;
-логистик таҳлил ва ҳ.к.
Хўжалик субъекти фаолиятига баҳо бериш ва таҳлил этишда бир қатор аналитик жараёнлар амалга оширилади. Бу жараёнларнинг асосий манбаси сифатида бухгалтерия (молиявий) ҳисоботи маълумотлари олинади. Бизнесдаги ҳолат ва унинг келгусидаги ривожини прогнозлаш юзасидан шунингдек, статистик, макроиқтисодий ва тармоқ кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили ҳам амалга оширилади. Шу билан бир қаторда хўжалик субъетларида бу борада таҳлил бошқарувнинг энг муҳим дастаги сифатида қаралади.
Хўжалик субъектлари фаолиятини баҳолашда иқтисодий таҳлилдан фойдаланиш албатта: хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботларини тузиш ва уларга тушунтиришлар беришда; молиявий ҳолатини баҳолашда; иқтисодий ночорлик(банкротликка карши) бошқарув ҳисоботини тайёрлашда; бизнесини реструктаризация қилишда; молиявий соғломлаштиришда; мулкий муносабатларини тартибга солишда қўл келади.
Молиявий таҳлилдан фойдаланишнинг ягона методикаси шу пайтга қадар яратилмаган. Шу сабабли, ҳар битта менежер ўз амалий тажрибасидан, хўжалик субъектининг фаолият ва бошқарув хусусиятларидан, ахборот манбаларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда алоҳида методик ишланмалардан фойдаланадилар.
Иқтисодиёт субъектини хўжалик-молия фаолиятини таҳлил этишнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида асосан 3 та босқичи таркибланади: таҳлилнинг мақсадини ва уни реализация қилиш тартибини белгилаш; таҳлилда фойдаланиладиган ахборотлар сифатини баҳолаш. ишончли ахборотлар базасини шакллантириш; таҳлил усуллари (методлари)ни аниқлаш, таҳлилни ўтказиш ва олинган натижаларни умумлаштириш.
Таҳлил этишнинг методологик асослари кўпинча норматив манабаларга таянган ҳолда тузиб чиқилди. Хўжалик субъектлари фаолиятини иқтисодий таҳлил этишнинг амалдаги нормаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Бухгалтери ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС);
“Корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Итисодиёт вазирлиги қошидаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Кумитаси қарори;
“Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида” Вазирлар Махкамаси қарори
Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС).
“Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептал асос” деб номланган БХМС да молиявий ҳисобот мақсади сифатида қуйидагилар баён этилган. “Молиявий ҳисоботнинг мақсади хўжалик субъектининг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат...”
Молиявий ҳисобот қуйидагилар учун ҳам ахборотни сақлайди: инвестиция қарорларини ва кредитлар беришга доир қарорларни қабул қилиш; хўжалик юритувчи субъектнинг бўлғуси пул оқимига баҳо бериш; хўжалик юритувчи субъектга ишониб топширилган ресурслар муносабати билан унинг ресурсларига, мажбуриятларига баҳо бериш; раҳбар органларнинг ишига баҳо бериш.
Жумладан, мазкур стандартнинг кейинги бандларида хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олиши, субъектнинг келгусида пул маблағларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини прогнозлаш, кредитларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, унинг рентабеллигини аниқлаш, иқтисодий ресурслардаги потенциал ўзгаришларни баҳолаш зарурлиги қайд этилади.
Молиявий ҳисоботларнинг бир пайтнинг ўзида турли даврлар бўйича ахборотларни жамлаши ҳам уларнинг таҳлилийлигини таъминлаш учун қилинган зарурий талабдир.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасининг “Корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги қарори”га мувофиқ хўжалик субъектларининг иқтисодий ночорлигини баҳолашда қўйидаги кўрсаткичлар тизимини ўрганиш тавсия этилади: тўлов лаёқати ёки қоплаш коэффиценти; ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коэффиценти; корхона активлари ва ҳаражатлари рентабеллиги. Якуний хулосани чиқариш юзасидан шуниндек қуйидаги кўшимча кўрсаткичлар ўрганилади: ўз маблағлари ва қисқа муддатли қарз маблағлари нисбати коэффиценти; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффиценти; асосий воситаларнинг эскириш коэффиценти.
Ўзбекистон Республикаси вазирлар Махкамасининг “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида қуйидаги кўрсаткичларни баҳолашни тавсия этилади.
1. Самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари: корхонанинг фоизлар, солиқлар ва амортизация суммаси чегирилгунга қадар фойдаси; харажат ва даромадларнинг ўзаро нисбати; жалб қилинган капитал рентабеллиги; акциянерлик капитали рентабеллиги; инвестицияланган капитал рентабеллиги; активлар рентабеллиги; мутлақ ликвидлик коэффициенти; молиявий мустақиллик коэффициенти; кредиторлик мажбуриятлари айланувчанлиги; дебиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги; қоплаш (тўловга қобиллик) коэффициенти; дивиденд тўлаш коэффицети; дебиторлик мажбуриятининг камайиш коэффиценти.
2. Самарадорликнинг қўшимча кўрсаткичлари: асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти; асосий воситаларни янгилаш коэффициенти; меҳнат унумдорлиги; фонд қайтими; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти; энергия самарадорлиги (маҳсулот қиймати таркибида энергия харажати улуши); сотилган маҳсулот таркибида инновацион маҳсулотнинг улуши; инновацион фаолиятга харажатларнинг жами харажатлар таркибидаги салмоғи; ходимларни ўқитиш харажатлари салмоғи; кадрлар қўнимсизлиги коэффициенти; режалаштирилган инвестиция дастурининг бажарилиш даражаси; қувватларни ишга тушириш коэффиценти; режалаштирилган экспорт ҳажмининг бажарилиши.
Хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ночорлигини баҳолаш, Хўжалик юритувчи субъектларни бонкрот (иктисодий ночор) деб эълон қилиш ва уларни тугатиш шартлари давлат номидан иш кўрувчи органлар томонидан қатъий белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай ваколатга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги хузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Кўмитаси эга.1.
Хўжалик юритувчи субъектлари рақобатда синмаслиги учун қуйидагиларга амал қилишлари лозим:
-мавжуд маблағларини тўғри жойлаштириш ва бошқариш;
-ижобий фаолият натижавийлигига эриша бориш;
-дебитор қарзларни кўпайтирмаслик йўлларини топиш, мавжуд дебитор қарзларни муддатида қайтариш чора тадбирларини кўриш;
-кредитор қарз мажбуриятларини тўлов муддати бўйича назоратини олиб бориш.
Фирма ва компаниялар иқтисодий ночорлигини белгилашда қуйидаги кўрсаткичлар тизимига таяниш лозим:
-фирма ва компания тўлов лаёқати, қоплов коэффицентини ўрганиш;
-фирма ва компаниянинг молиявий мустақиллик ва қарамлик даражасини ўрганиш;
-узоқ муддатли ва жорий активларни манбалашнинг ҳолатини ўрганиш;
-ўз ва қарз маблағлари орасидаги нисбатни ўрганиш;
-активлар, капитал ва мажбуриятлар рентабеллигини ўрганиш
-ишлаб чиқариш қувватларидан ҳақиқий фойдаланиш даражасини ўрганиш;
-асосий ва номоддий активлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш;
-муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини ўрганиш.
Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартибига мувофиқ корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолати бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
-иқтисодий барқарор;
-иқтисодий таҳликали (ҳавф хатарли);
-иқтисодий нобарқарор*-**:
*тўловга қобиллигини тиклаш имкониига эга бўлган корхоналар:
**тўловга қобиллигини тиклаш имконига эга бўлмаган корхоналар.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ҳолатини баҳолаш юзасидан қўйидаги кўрсаткичлар тизимини ўрганиш тавсия этилади2.
-Тўлов лаёқати ёки қоплаш коэффиценти (Ктл):
-Ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коэффиценти (Кат)
-Корхона активлари ва ҳаражатлари рентабеллиги (Ра, Рх)
Якуний хулосани чиқариш юзасидан шуниндек қуйидаги кўшимча кўрсаткичлар ўрганилади:
-Ўзмаблағлари ва қисқа муддатли қарз маблағлари нисбати коэффиценти (Кўқ)
-Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффиценти(Кқув)
-Асосий воситаларнинг эскириш коэффиценти (Кэск)
Хўжалик юритувчи субъектлар кредитга лаёқатлигини таҳлил этишда молиявий ҳолат таҳлилида қуйидаги қўшимча тарзда қуйидаги мавзуларни ўрганиш тавсия этилади;
-фирма ва компанияларнинг рентабеллик даражаси;
-айланма мабалағларнинг ҳолати;
-ўз маблағларини ҳажми, уларнинг асосий ва оборот капиталидаги иштироки;
-ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотларни ўсиш даражалари;
-тўлов муддати келган ва ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг ҳолатига;
фирма ва компанияларнинг пул ва қимматли қоғозларининг мавжудлигига ва бошқа жиҳатларга аҳамият берилади.
Бугунги амалиётда мамлакатимиз тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга узоқ ва қисқа муддатли кредитларни жалб этишда молиявий таҳлилда ўрганиладиган кўрсаткичлар тизимига 5 таркиб гуруҳ кўрсаткичларни ўрганилишини ҳарактерлаш лозим. Бу кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат3:
1.Тўлов лаёқати ва ликвидлилик коэффицентлари
2.Иш активлиги коэффицентлари
3.Молиявий левераж коэффицентлари
4.Рентабеллик коэффицентлари
5.Қарзни коплашни тавсифловчи коэффицентлар
Ривожланган давлатларда кредитга қодирликни баҳолашда энг муҳим коида сифатида шартли “С-1-5” коидасига амал этилади. Бу коидаги қуйидаларни ҳарактерлайди4.
С1-charakter-қарз берувчининг бозордаги обрўси, унинг ҳолатини аниқлаш
C2-capacity-қарз олувчининг фаолиятни якунига етказа олиши, тегишли даромадга эга бўлиши ҳамда олинган кредитларни қайтариб бера олиш қобиляти
C3-capital-қарз олувчининг сармоясининг етарлиги
C4-conditions-бизнеснинг ривожланиши юзасидан шартлар
C5-collateral-гаров
Бу коидаларга бизнинг кредит амалиётимизда ҳам тўлиқ амал этилади, фақат унинг расмий жиҳатлари бу тартиб белгиланмаган.
Кредитга қодирлик таҳлилидаги услубий жиҳатлардаги фарқланишлар албатта мамалакатимизда бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитини юритишда миллий стандарт нормаларига таянилиши, молиявий ҳисоботларни тўзиш ва тақдим этишнинг фарқланиши билан изоҳлаш мумкин.