Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,51 Mb.
bet14/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

Ҳисоб функцияси корхона хўжалик фаолиятининг ҳужжатлар асосидаги ялпи, узлуксиз ва ўзаро боғланганлик ифодасидир.
Назорат функцияси. Турли мулкчилик шаклидаги корхоналар, хўжалик субъектлар ҳуқуқининг кенгайиши бухгалтерия ҳисобининг назорат функциясини кучайтиришини талаб қилинади. Бухгалтерия ходимлари турли хилдаги ресурслардан фойдаланишни доимий назорат қилиши лозим. Назорат – бу авваламбор, бизнес режада белгиланган иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини аниқлаш жараёни ҳисобланади.
Белгиланган режадаги кўрсаткичларни ҳақиқатда эришган кўрсаткичлар билан солиштириш натижасида келгуси даврларда керакли тузатишлар режага киритилади.
Бухгалтерия ҳисобининг махсус усуллари ва амаллари ёрдамида назоратнинг учта тури юритилади: дастлабки – хўжалик муомаласи содир бўлгунгача; жорий – хўжалик муомаласини амалга ошириш; кейинги – муомала содир бўлганидан сўнгги.
Назорат қилиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  • ишлаб чиқарилган, жўнатилган ва сотилган маҳсулотларнинг ҳажми бўйича режа ва шартномаларнинг бажарилиши;

  • корхона мулкларининг сақланишини таъминлаш;

  • моддий хом-ашё, ёқилғи-энергетика, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш;

  • асосий воситалар, амортизация фонди ва бошқа фондлардан фойдаланиш;

  • маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган ҳақиқий харажатларни шакллантириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) таннархини ҳисоблаш;

  • реализация қилинган маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг тўла таннархини шакллантириш;

  • турли харажат сметаларининг бажарилиши (масалан, вакиллик харажатлари, тижорат ва реклама харажатлари);

  • корхонанинг турли ички хўжалик бўлинмалари фаолияти: ишлаб чиқариш бўлимлари, участкалари, оила (жамоа) пудратлари ва ш.к.;

  • молия бозорида иштирок этиш билан боғлиқ муомалалар бўйича (акциялар, облигациялар ва ш.к.);

  • корхона фаолиятининг молиявий натижаларини шакллантириш ва солиққа тортиладиган базани, ҳамда тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни аниқлаш;

  • маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

  • шубҳали қарзлар бўйича резервлар ва бошқа махсус фондларни яратиш ҳамда уларнинг ишлатилиши;

  • корхонанинг молиявий аҳволи, ҳамда рақобатчи корхоналар тўғрисида маълумот тўплаш;

  • молиявий ҳисобот ва бошқа турдаги ҳисоботларни тузиш.

Ҳисоб жараёнининг ахборотларни тўплаш, ўлчаш, рўйхатга олишдан тортиб, то зарур бўлган оралиқ, натижавий ва ҳисобот кўрсаткичларини олиш билан якунланадиган барча босқичларида компьютер ва бошқа ташкилий-техник воситалардан фойдаланиш бухгалтерия ҳисобининг бошқарув тизимидаги назорат функциясини кучайтиришга доир вазифаларни бажаришга ёрдам беради.
Корхона маблағларининг бутун доиравий айланиши, уларнинг вужудга келиш манбалари ва хўжалик жараёнлари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Сифатли ҳисоб ахборотлари ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида назорат ўрнатиш, зарур бўлганда корхона ва унинг бўлинмалари фаолиятининг бутун тафсилотини назорат қилиш, уни таҳлил қилиш ва ушбу ахборотлар асосида бошқарувнинг барча поғоналарида тегишли бошқарув қарорларини тайёрлаш, асослаш ва қабул қилишга имконият яратади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish