Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Хўжалик ҳисоби тушунчаси, функциялари ва унга қўйилган талаблар



Download 0,51 Mb.
bet12/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

1.4. Хўжалик ҳисоби тушунчаси, функциялари ва унга қўйилган талаблар


Иқтисодий ислоҳотларининг чуқурлашиб бориши, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви ўз навбатида, мавжуд қонунчилик асосини доимий равишда такомиллаштириш, уни халқаро меъёрлар ва стандратларга мослаштириб боришни тақозо қилади. Корхоналарни бошқариш, унинг олдига қўйилган режа кўрсаткичларига доир вазифаларни бажариш мақсадида хўжалик фаолияти устидан кундалик кузатиб боришни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти бозор муносабатларини эркинлаштириш йўли билан ривожланмоқда. Бозор иқтисодиётини эркинлаштириш, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш, мулкчиликнинг турли-туман шаклларидаги корхоналарини яратиш ҳамда соғлом рақоботчиликни ривожлантириш йўли билан амалга оширилади. Йирик ижтимоий ишлаб чиқариш, юқори сифатли ишлаб чиқаришни ва бошқаришни талаб қиладиган рақобатсиз ривожлана олмайди.
Мамлакатни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инновация жараёнларини жадаллаштириш ва бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида асосий эътиборни моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишга, унумсиз сарфларни ва нобудгарчиликларни бартараф қилишга қаратмоқ керак. Бундай улкан ишларни амалга оширишда бухгалтерия ҳисобининг роли беқиёсдир.
Маълумки, жамият тараққиётининг асосини моддий неъматлар ишлаб чиқариш ташкил этади. Бу жараёнда кишилар истеъмол буюмларини: озиқовқат, кийим-кечак, поябзал ҳамда меҳнат воситаларини: машиналар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва ҳоказолар яратадилар. Ишлаб чиқаришдан олинган маҳсулотлар эса сотилади, тақсимланади ва истеъмол қилинади. Бундай узлуксиз давом этадиган ишлаб чиқариш, сотиш (айирбошлаш) ва истеъмол жараёнлари ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг моҳиятини ташкил этади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш учун эса уларни мунтазам равишда назорат қилиб, ушбу жараёнларда содир бўлаётган миқдор ва сифат ўзгаришларини тавсифловчи кўрсаткичларга эга бўлиш керак.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнлари мазмунан хўжалик юритувчи субъектларда содир бўладиган жараёнлар йиғиндисидан иборатдир. Шунинг учун иқтисодиётнинг айрим бўғинларидаги ишлаб чиқариш, сотиш, айирбошлаш ва истеъмол жараёнларини тавсифловчи миқдор кўрсаткичларининг йиғиндиси такрор ишлаб чиқариш жараёнлари ва ижтимоий турмушдаги бошқа жараёнларни бутунлигича тавсифлай олади.
Хўжатик жараёнларини ва уларнинг натижаларини назорат қилиш кузатиш, ўлчаш ва рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Кузатиш орқали корхона ва ташкилотларнинг фаолияти - хўжалик фаолиятини ташкил этувчи кўп сонли ва турли хил фактларга эга бўлинади. Бу фактларни эса маълум ўлчов бирликларида ифодалаш ҳамда тегишли равишда гуруҳларга ажратиб рўйхатга олиб бориш зарур. Шу тариқа хўжалик фаолиятига баҳо бериш учун зарур маълумотларга эга бўлинади.
Шундай қилиб, ҳисоб юритиш хўжалик фаолиятини бошқариш, кенг маънода эса бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни, яъни жамиятни бошқариш учун зарур экан. Бошқача қилиб айтганда, ҳисоб ва ҳисобот юритиш деб ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш ва уларни бошқаришни таъминлаш мақсадида, бу жараёнларни миқдор жиҳатдан акс эттириб, сифат жиҳатдан тавсифлашга айтилади. Демак, ҳисоб юритиш бошқаришнинг ажралмас қисми экан.
Кишилик жамиятининг дастлабки босқичларида ҳисоб бутун жамоага ишлаб чиқариш ва истеъмол учун қандай меҳнат қуроллари ва меҳнат буюмлари зарурлигини билиш мақсадида керак бўлган бўлса, жамият синфларга бўлингандан кейинги ижтимоий-иқтисодий босқичларда эса ҳукмрон синфнинг манфаатини ҳимоя қилиб келган. Бошқача қилиб айтганда, синфлар мавжуд жамиятда ҳисоб юритиш ўзгариб, такомиллашиб ва унинг роли ошиб борган. Бозор муносабатларини ривожлантириш бўйича ҳукумат қабул қилган қарорларни ҳаётга татбиқ қилишда, корхоналарни хусусийлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш шароитида ҳисоб ва статистиканинг роли яна ҳам ошиб бормоқда. Бундай улкан вазифаларни амалга ошириш учун ҳисоб маълумотларига ишлов беришни компьютерлаштириш, ҳисобнинг илғор шакл ва услубларини қўллаш, ҳисоб ишларига сарфланадиган маблағлар ва меҳнат сарфларини камайтиришга эришиш зарур.
Ҳар бир хўжалик факти ва хўжалик муоамалалари ҳисобда корхона фаолиятининг ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатларини тавсифлайдиган кўрсаткичларга айланади. Булар айрим маҳсулот турларининг ҳақиқий таннархи, корхона фаолиятининг молиявий натижалари ва бошқалар.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish