МҲХСК томонидан бюджетларни тасдиқлаш; - муҳим таркибий ўзгаришларни амалга ошириш.
МҲХС Кенгашининг асосий вазифалари:
молиявий ҳисоботларда ишончли, ошкора ва солиштирма ахборотни тақдим этишни талаб қилувчи юқори сифатли, тушунарли ва амалий глобал молиявий ҳисобот стандартларининг ягона мажмуини ишлаб чиқиш;
амалга оширишни рағбатлантириш ва жаҳон стандартларига қатъий риоя қилиш;
молиявий ҳисобот стандартларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган миллий органлар билан бутун дунё бўйлаб молиявий ҳисоботнинг максимал яқинлашишини таъминлаш учун ҳамкорлик қилиш.
Кенгаш қуйидагилар учун тўлиқ жавобгар:
МҲХСни тайёрлаш ва нашр этиш;
МҲХС томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва нашр этиш;
муҳокама учун эълон қилинган ҳужжатлар юзасидан келиб тушган фикр-мулоҳазаларни кўриб чиқиш тартибини ўрнатиш; - хулоса чиқариш асосларини нашр этиш.
Кенгаш аъзолари Васийлар томонидан тайинланади.
СМК-халқаро ҳисоб-китобга қизиқувчи ташкилотлар ва шахслар учун форум. Унда Васийлар томонидан тайинланган 45 га яқин аъзо бор.
СМКнинг асосий мақсадлари:
кун тартиби ва устувор йўналишлари бўйича МҲХСКга маслаҳатлар бериш;
стандартларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ асосий лойиҳалар бўйича
Кенгаш аъзоларини ахборот билан таъминлаш ва позициясини аниқлаш; - бошқа маслаҳатлар бериш.
ТДҚ 12 мамлакатни бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги экспертларидан иборат. Уларни Васийлар тайинлайди.
ТДҚ асосий мақсади концептуал текширилган ва амалий жорий қилиш мумкин бўлган МҲХСлар талқинидан (интерпретация) иборат. Чунки дунё бўйлаб молиявий ҳисобот тузишида турли саволлар ва тушунмовчиликлар, шунингдек расмий тушунтиришлар йўқлигида қониқарсиз ёки қарама-қарши талқинлар пайдо бўлиши мумкин. тақдирда иборат. Кенгаш талқинларни (интерпретация) тасдиқлагач, улар МҲХСнинг норматив-ҳуқуқий базасининг бир қисмига айланади ва МҲХСнинг ўзи билан бир хил кучга эга бўлади.
Стандартни тайёрлаш жараёни:
Жамоатчилик муҳокамасига тақдим этиш учун стандарт лойиҳасини нашр этиш.
Тегишли давр мобайнида олинган барча фикр-мулоҳазаларни кўриб чиқиш.
МҲХС Кенгаш правленияси томонидан стандарт ёки талқинни тасдиқлаш.
Лойиҳани муҳокамага тақдим этиш ёки стандарт ёки талқиннинг якуний вариантини нашр этиш учун МҲХСКнинг саккиз аъзосининг розилиги талаб қилинади.