Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


ҳисоб ишларини ўз вақтида амалга ошириш



Download 0,51 Mb.
bet16/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

ҳисоб ишларини ўз вақтида амалга ошириш, яъни ҳисоб ишларига таалуқли ҳар қандай ҳодиса содир бўлганда, албатта ўз вақтида ҳужжатларда акс эттирмоқ зарур.

  • ҳисоб кўрсаткичлари билан режа кўрсаткичлари бирлиги. Корхона, муассаса, ташкилотларда мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз олдига жорий ва келгуси режа кўрсаткичларини тузиб олади. Худди шу кўрсаткичлар билан ҳисоб кўрсаткичлари бирлиги катта аҳамият касб этади ва бошқалар.

    Хўжалик ҳисобида қўлланиладиган ўлчовлар. Хўжалик юритувчи субъект фаолияти тўғрисидаги ахборотлар, агар барча ҳисобга олинган ресурслар ва хўжалик жараёнлари ҳисоб ўлчовларда ифодаланса, ахборотдан фойдаланувчилар эҳтиёжини қондиради.
    Ҳисоб ўлчовлари - хўжалик ресурслари ва жараёнларини ўлчаш ва ҳисоблаш асосида хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар хил эҳтиёжлари учун кўрсаткичларни шакллантирадиган ўлчов бирликлари.
    Хўжалик маблағларини ва жараёнларини ҳисобда миқдорий акс эттириш учун натура, меҳнал ва пул ўлчовларидан фойдаланилади.
    Натурал ўлчовлар - ҳисоб объектларини оғирлик (кг, ц, т ), ҳажм (м.куб, литр), узунлик (мм, см, м, км), майдон (квадрат метр, га) ва бошқа ўлчовларда ифодалаш учун қўлланилади.
    Натурал ўлчовларда юритиладиган ҳисоб миқдорий ёки натурал ҳисоб деб ҳам аталади. Миқдорий ҳисоб асосий воситалар, номоддий активлар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, тайёр маҳсулотлар ва бошқа ҳисоб объектларини натурал (физик) ҳажми тўғрисида ахборотлар билан таъминлашдан иборат.
    Натурал ўлчовлардаги ҳисоб объектларининг кўрсаткичлари ушбу объектларнинг сифат (нави, яроқлилик муддати, тоифаси ва ҳ.к.) ва миқдор (массаси, узунлиги, ҳажми, майдони ва ҳ.к.) параметрларини тавсифловчи белгилари бўйича бўлинади. Бунда миқдорий ҳисоб қўлланиладиган ўлчовларга кўра бутун корхона бўйича жами ресурслар тўғрисида таққослама маълумотлар бера олмайди. Ҳисоб объектларининг тавсифини батафсил кўрсатиш учун шартли натурал ўлчовлар қўлланилади. Бунда асосий объектлар киритиладиган ҳисоб объектларининг натурал таркиби техник талаблар, давлат стандартлари ёки бошқа шартлар билан олдиндан белгиланади. Шартли натурал кўрсаткичларга таъмирлаш дастгоҳларининг комплекти, маълум турдаги 100та жуфт поябзал, 100та шартли банка консерва ва шунга ўхшашлар мисол бўлади. Натурал ўлчовларнинг бошқа турлари - шартли (келтирилган) бирликлар, эксплуатация бирликлари, иш бирликлари кабилар ҳам мавжуд.
    Солиқ ҳисоб-китобларида солиқ бирлиги тушунчаси, яъни солиққа тортиш объектининг сифат ўлчови бирлиги қўлланилади. Масалан, ер солиғини ҳисоблашда махсус натурал ўлчовлар - гектар, аксиз солиғини ҳисоблашда - литр, баррел кабилар қўлланилади.
    Натурал ва шартли натурал ўлчовлардаги маблағларнинг ҳар хил турлари уларнинг ўзига хос ўлчови бўйича алоҳида ҳисобга олинади.
    Бундай ўлчовлар хўжалик маблағларининг сақланишини ҳамда хўжалик фаолиятига тезкор раҳбарлик қилишни таъминлайди. Натурал ўлчовлар бир хилдаги хўжалик маблағларини ҳисобга олишда қўлланилади. Турли хил натурал кўрсаткичларини жамлаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ҳар хилдаги хўжалик маблағларини тавсифловчи умумлашган маълумотларни олишда бундай кўрсаткичлардан фойдаланиб бўлмайди.
    Сарфланган иш вақтини ҳисобга олиш учун меҳнат ўлчовидан фойдаланилади. Меҳнат ўлчовлари - одам/куни, одам/соати, норма/соат ва бошқаларда ифодаланади. Меҳнат ўлчовлари кўп ҳолларда натура ўлчовлари билан бирга қўлланилади. Масалан, бир ишчи бир соатда ёки бир кунда қанча миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарган ва ҳ.к. Улар асосан вақтбай ишловчиларга иш ҳақи ҳисоблашда, ишбай ишловчиларнинг нормаларини бажаришини назорат қилишда, меҳнат унумдорлигини ўрганишда ва ҳоказоларда қўлланилади.
    Шундай қилиб, меҳнат ўлчовлари, натура ўлчовлари каби қатъий белгиланган қўлланилиш чегараларига эга.
    Турли хилдаги хўжалик маблағларини, хўжалик эҳтиёжларини, ҳисоблашув ва кредит муносабатларини ҳисобда акс эттиришда ҳамда хўжалик фаолиятининг якунини пул ифодасида чиқаришда пул ўлчови қўлланилади. У товар-пул муносабатлари мавжудлиги, маблағлардан жуда тежаб фойдаланиш, рақобатбардошликни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш билан бевосита ҳамда чамбарчас боғлиқдир.
    Пул ўлчови кўпинча натура ва меҳнат ўлчови билан бирга қўлланилади. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматини аниқлаш учун бу маҳсулот миқдорини ва баҳосини, ишчига иш ҳақи ҳисоблаш учун эса ишчи томонидан ишланган кунлар ва вақт бирлиги учун тўланадиган ҳақ суммасини билиш зарур.
    Ҳисоб бирлиги деб у ёки бу асосий ҳисоб объектига кирувчи таркибий объектларнинг умумий номланишига айтилади. Масалан, «Материаллар» номли асосий ҳисоб бирлигига ишлаб чиқариш жараёни ва унга хизмат кўрсатишда мустақил функцияларни бажарувчи материаллар (ҳисоб объектлари)нинг кўплаб турлари киради. Ҳар бир материал турига ҳисоб бирлиги - номенклатура рақами берилади. Шунингдек, у тайёр маҳсулотлар, инвентар ва хўжалик жиҳозлари, ўрнатиладиган асбоб-ускуналарга ҳам ҳисоб бирлиги сифатида фойдаланилади. Асосий воситаларнинг ҳисоб бирлиги бўлиб инвентар объект ҳисобланади. Уларга инвентар рақамлари берилади.
    Хўжалик ҳисоби кенг маънода бошқарув функцияси бўлиб, кишилик жамиятининг дастлабки босқичларидаёқ ижтимоий фойдали меҳнатнинг мустақил тури сифатида ажралиб чиққан.
    Хўжалик ҳисоби ҳамма вақт, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тузумда ҳам, ўзининг моҳиятига кўра бошқарув аппаратини ахборот билан таъминлашга мўлжалланган.
    Шундай қилиб, хўжалик ҳисоби - хўжалик фактларини, ҳодисаларини ва жараёнларини бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш мақсадида уларни кузатиш, ўлчаш, рўйхатга олиш ва умумлаштириш тизимидир. Хўжалик ҳисоби негизида учала ҳисоб турининг (оператив, статистик ва бухгалтерлик) ўзаро боғлиқлигини ифодалайдиган бошқарув объектининг фаолият кўрсатиш модели тузилади. Улар бир-бирларини ўзаро
    тўлдирадилар ва кўп ҳолларда бир хил ахборотлардан фойдаланадилар

    Download 0,51 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish