Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти қурилиш факультети



Download 1,08 Mb.
bet6/6
Sana21.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#70392
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Презентация Microsoft PowerPoint

Ушбу нодир асарда хонлик тарихига оид хужжатлар нафақат таҳлил этилиб, ўз мазмунига кўра гурухларга ажратилган, балки муаллиф архив хужжатларини ҳар бирининг анотациясини келтириб, ички қўринишини ёритиб, манзили, мундарижаси билан келтирганлиги ҳар бир архив хужжатини ҳарактерини очиб беришга ҳаракат қилганидан далолатдир. Муаллиф Қўқон хони Худоёрхон даврида ер-мулк эгалиги турлари ва уларни инъом этиш тартиблари, ўрмонлар, мулклардан хон хазинасига келиб тушадиган асосий солиқлар тури ва солиқ йиғиш тартиблари хақида тўхталишга ҳаракат қилган .

А.Л.Троицкая “Каталога архива Кокандских ханов XIX в” асари Қўқон хонлигининг ижтимоий ҳаётига ҳам тўхталиб ўтади. Масалан, махаллий халқнинг байрамлари, Қурбон хайит, Рамазон хайит, оилавий маросимлар хақида, моддий-маданий ҳаёти хақида ёзиб хонликнинг этнографик терминларини хужжатлардан таржима қилиб ўтган.

Бу даврда Қўқон хонлиги тарихи масалалари билан атрофлича шуғулланган тадқиқотчилардан бири А.А.Троицкаядир. Қўқон хонлари архивининг каталогини тузган ва мазкур каталогга кирган ҳужжатлар асосида мақола ва асарлар яратган бу олиманинг тадқиқотларида хонликнинг солиқ тизими маъмурий бошқарувда муҳим ўринларни эгаллаган саркор ва мирзабошиларнинг фаолиятига доир маълумотлар қайд этилади.

А.Л.Троицкаянинг “Каталога архива кокандских ханов XIX в” асари Қўқон хонлигининг ижтимоий-иқтисодий алоқалари асосида ёзилган. [2.]

Қўқон хонининг архив хужжатлари 1876 йил ГПБ (ўзбекчасини топаман)га келтирилган эди. 1950 йилда А.Л.Троицкая ГПБнинг қўлёзмалар бўлимида ишлаган. Хужжатларни таъмирлаш ишларида қатнашаётиб бу архивни каталогини 20 йиллик мехнати давомида системали равишда анализ қилади ва ёзиб чиқади.[3.Е.П.Федосеева. А.Л.Троицкая и ее архив., “Из истории и науки” Б.-67-70.]


XIX асрнинг 50 - 70 йиллари Қўқон хонлиги тарихини ўрганишда Р.Н. Набиевнинг асарлари катта ўрин эгаллайди. Бу муаллиф ўз асарида Қўқоннинг сўнгги ҳукмдори Худоёрхоннинг феодал хўжалигига асосий эътиборни қаратган ҳолда олий ҳукмдорнинг иқтисодий кучи, унинг манбаларини ҳужжатли материаллар, ёзма манбалар асосида кўрсатиб берган. Асарда нафақат Худоёрхон, балки Шералихон (1842 - 1845), Маллахон (1858 - 1862), Султон Саййидхон (1863 - 1865) лар ҳукмронлиги даврида кечган сиёсий жараёнлар ҳамда XIX асрнинг 50-70 йилларида хонлик маъмурий бошқарув тизимининг муҳим унсурларидан бири бўлган саркорлик институти моҳияти кенг очиб берилган. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, тарихда шахснинг ўрни ва ролига салбий муносабатда бўлган, коммунистик партия кўрсатмаси асосида синфийлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ушбу асар ноҳолис баҳоланди, унинг муаллифи Қўқон ҳукмдори Худоёрхонни мадҳ этган олим сифатида қораланди. Китобни илмий муомалага чиқариш таъқиқланди.
Хонликнинг махаллий бошқарув тизими ва унда иш юритиш тартибларининг баъзи жиҳатлари хусусида Т.Қ. Бейсембиевнинг асар ва мақолалари диққатга сазовордир. Унинг «Тарихи Шахрухи» - как истори-ческий источник» асарида Қўқон тарихчиси Мулла Ниёз Муҳаммаднинг «Тарихи Шоҳрухий» асари манбашунослик нуқтаи - назаридан кенг таҳлил этилган. Асарда Қўқон хонлиги маъмурий - бошқарув тизими хусусида ҳам айрим муҳим фикрлар қайд этилади. Олимнинг Қўқон хонлиги даврида жанубий Қозоғистоннинг юқори маъмурияти масалаларига бағишланган мақоласида 1809 — 1865 йилларда Тошкент вилояти ва унинг шимолий худудларини идора этилиши, мазкур вилоятга тайинланган ҳокимлар ҳамда маҳаллий бошқарув тизимида асосий вазифалар зиммасига юкланган ботирбоши ва саркор (ёки мирзабоши) мансабларини қўлёзма манбалар асосида тадқиқ этилади. Бейсембиев Т.К. Вмсшая администрация юга Казахстана в период Кокандскогоханства(1809 - 1865).
XX асрнинг 60 - 80 йилларида Қўқон хонлиги тарихининг баъзи масалалари бўйича бир қатор диссертациялар ҳам ёзилди. Улар жумласига А.Қаюмов, Ф.Ғаффоров, А.Хасанов, Ҳ.Бобобеков, Т.Бейсембиев, Ш.Воҳидовларнинг тадқиқотларини киритиш мумкин. Қўқон хонлиги тарихининг турли масалалари, хусусан, давлатнинг Россия билан муносабатлари, мамлакатдаги маданий ҳаёт, Қўқон хонлигининг тарихшунослиги ва манбашунослиги масалаларига бағишланган мазкур тадқиқотлар хонликнинг давлат бошқарувига оид баъзи маълумотларга эгалиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Ўзбекистон ҳудудида қадим замонлардан бери шаклланиб ва ривожланиб келган миллий давлатчиликнинг узвий давомчиси бўлган Қўқон хонлигида кечган сиёсий, ижтимоий - иқтисодий ва маданий жараёнларнинг айрим жиҳатларига бағишланган Ҳ. Зиёев, Ҳ. Бобобеков, Ш. Воҳидов, Ш. Юсупов, Г. Агзамова, Д. Сангирова, В. Ишқувватов, 3. Илҳомов, Б. Турсунов, Муҳаммад Яҳёхон, Ш.Махмудов каби тадкиқотчиларнинг асар ва мақолалари чоп этилди. Уларда хонлик тарихининг турли масалалари, хусусан, Туркистон халқларининг Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураши, Қўқон хонлигидаги халқ ҳаракатлари ва уларнинг ижтимоий - сиёсий асослари, турли тарихий шахслар, жумладан, Алиқули Амирлашкарнинг мамлакат сиёсий ҳаётида тутган ўрни, хонликдаги ижтимоий — иқтисодий ҳаётнинг баъзи масалалари, маъмурий - бошқарув тизимининг айрим муаммолари, Қўқон хонлиги манбашунослиги масалалари кўтарилган ва ўзининг илмий талқинини топган. Шу билан бирга, бу асарлар муаллифлари хонликдаги давлатчиликнинг айрим масалаларига ойдинлик киритувчи баъзи фикрларни келтириб ўтадилар
Ҳ.Н.Бобобековнинг бу даврда чоп этилган «Қўқон тарихи» асарида хонлик тарихининг кўп муаммоларини таҳлил қилиш асносида хонликдаги айрим мансаблар ва солиқ тизимига оид маълумотлар келтирилади.
Қўқон хонлиги тарихи бўйича йирик мутахассис
Қўқон тарихнавислик мактаби вакиллари томонидан яратилган хонлик тарихига оид асарлар устида манбашунослик тадқиқотларини олиб борган Ш. Воҳидов ҳам ўз тадқиқотларида Қўқон хонлиги даврида ўзбек давлатчилигининг ҳолатини илмий таҳлил этишга имкон яратувчи тарихий фактларни беради. Айниқса, унинг «Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида унвон ва мансаблар» рисоласи мавзуни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, Г.Агзамованинг Ўрта Осиё хонликлари, хусусан, Қўқон хонлиги тарихига оид тадқиқотларида шаҳарлар ҳаёти, уларда мавжуд маъмурий — бошқарув тизими ва бу тизимнинг турли бўғинларини эгаллаган мансабдорлар хусусан, раис (муҳтасиб)лар ҳаёти, фаолияти хақида муайян фикрлар берилади.
Мустақиллик йилларида Қўқон тарихининг айрим масалаларига бағишланган бир қатор диссертациялар тайёрланди ва ҳимоя қилинди. Улар жумласига Ш. Воҳидовнинг докторлик, Д.Сангирова, О.Масалиева, В.Ишқувватов, 3.Илҳомов, Ш. Махмудовларнинг номзодлик диссертацияларини киритиш мумкин. Бу тадқикотлар, асосан, хонлик тарихининг айрим масалалари тарихшунослиги, манбашунослиги, баъзи тарихий шахсларнинг мамлакат сиёсий ҳаётида тутган ўрни кабиларга бағишланган. Хусусан, Ш. Вохидовнинг докторлик диссертацияси XIX - XX аср бошларида Қўқон хонлигидаги тарихнависликнинг ривожланиши мавзусига бағишланган бўлиб, унда Қўқон тарихнавислик мактабининг ривожланиш босқичлари, намояндалари ва уларнинг илмий қарашлари кенг таҳлил этилган.
Айтиш керакки, Марказий Осиё республикаларида ўрта асрлар тарихини бирламчи манбалар маълумотлари асосида ўрганиш, янги манбаларни илмий муомалага киритиш билан фаол шуғулланаётган олимлар ҳам мавжуд. Улардан бири Т. Бейсембиев бўлиб, у Муҳаммад Юнус Тоиб қаламига мансуб «Тарихи Алиқули Амирлашкар» асарини Лондонда инглиз тилида факсимил нусхаси билан эълон қилди. Шунингдек, асарда келтирилган маълумотларга асосланиб, хонликда мавжуд мансабларга вдоҳ ҳам берган.
Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish