Бобобеков Жахонгир Муртазакулович Раҳбарнинг шахсий хулқи



Download 15,3 Kb.
Sana20.06.2022
Hajmi15,3 Kb.
#685335
Bog'liq
nS5tDxOqYy0GoXCoxyeDissjkDc0 PUc


Бобобеков Жахонгир Муртазакулович

Раҳбарнинг шахсий хулқи.
Раҳбарнинг одоб-аҳлоқи-тобе ишчилар психологиясини англаш ва ҳисобга олиш; шахснинг шаклланиши ва ривожланиши; бошқарув маданияти (бошқарувчининг шахсий фазилатлари ва бошқарув жараёнининг ташқи томонига қўйиладиган талаблар мажмуаси); юқорида турувчи раҳбарият, ҳамкасблар, тобе ишчилар билан шахсий муносабатлар жараёнида ўз ҳиссиётларини назорат қилиш қобилиятига асосланган жамоа бошқарувчисининг ахлоқий хулқи меъёрларинининг тизимидир.
Раҳбар одоб-ахлоқини билмаган ҳолда ҳеч қандай самарали рағбатлантириш, мотиватсия, тобе ишчиларнинг куч-ғайратига таъсир ўтказиш, дилсиёҳликсиз конструктив танқид бўлиши мумкин эмас. Тобе ишчилар мотиватсияси ва уларнинг куч-ғайратига рағбатлантирувчи таъсир ўтказишнинг асосий ва энг муҳим қоидаларини эслайлик: Тобелар бошлиқлар билан очиқ ва сезгир мулоқот қилиш имкониятига эга бўлиши керак. 
Бошқариш жараёни бу раҳбар ва бошқарув аппаратнинг қўйилган мақсадга эришиш учун одамларнинг биргаликдаги фаолиятини уйғунлаштириш бўйича мақсадга мувофиқ ҳаракатлари мажмуасидир. Бошқариш тизими сифатида унинг янада майда бўлинмалари мавжудлигини кўзда тутади. Бу унинг элементлари, яъни бўлимлари орасидаги муносабатни, биргаликда фаолиятни ташкил қилиш ва маълум механизмлар мажмуи асосида корхонанинг иш самарадорлигини ошириш кабиларни ўз ичига олади.
Корхонада раҳбарнинг ташкилотчи ва тарбиячи бўлиши ўта мураккаб ва масъулиятли иш бўлиб, раҳбарнинг алоҳида хулқ-атворга эга бўлишини талаб қилади. Маълумки, жамоани уюштира олмаган раҳбар ходим ҳеч қандай юқори самарага эриша олмайди. Шунинг учун ҳар бир раҳбар жамоа олдига мақсадни қўйиш, режани, топшириқларни, буюртмаларни ўз вақтида бажарилиши учун қўл остидагиларнинг билимидан, қобилиятидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ва уларни бир мақсадга йўналтира олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Раҳбар бир томондан, бошлиқ сифатида иш тартибини, интизомни, ишчилар билан ишлаш услубини, муомаласини юқори даражада олиб бориш ва иккинчи томонидан, ўз қўли остида ишлайдиган ишчилар ва иш бўйича қабулига келувчилар, ҳамкорликда ишлайдиган корхона ходимлари масалаларни ҳал қилиш вақтида раҳбарлик қобилиятини ўзига хос маданиятини кўрсата олиши керак.
Раҳбарнинг ижобий сифати - босиқлик, вазминлик бўлиб, у ҳамма вақт қарор қабул қилишда, сўзларида, ҳаракатларида зарурдир. Арзимас ҳолатларга қизишиб кетиш раҳбар учун салбий ҳолатларга олиб келади. Унинг таъсири остида ҳиссиётларга берилиб, инсон ҳақиқатни нотўғри қабул қилади. Баъзан у босиқ пайтида ҳеч қачон қилмайдиган ишини ёки сўзини қизишиб кетганда содир қилиши мумкин.
Download 15,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish