Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси



Download 0,81 Mb.
bet26/56
Sana21.04.2022
Hajmi0,81 Mb.
#571041
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56
Bog'liq
7 02 2019 МФЙ сайлови буйича Усл

2.4. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) сайлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони билан маҳалланинг фаолият йўналишлари кенгайтирилди.
Мазкур Фармон асосида ташкил этилган Фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси маҳалладаги ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган, ўрнак бўладиган, уларга ижобий таъсир кўрсата оладиган, ҳаёт йўлларида таянч ва суянч бўладиган шахс бўлиши лозим. Демак, бу ишда шахс сифатида шаклланганлик ва шахсий ижобий фазилатлар муҳим талаб ҳисобланади. Шунингдек, улар ёшлар кайфиятини, орзу-интилишларини англаши, ҳис қилиши, ёшлар манфаатларини ҳимоя қила оладиган даражада билим, кўникма ва малакага эга бўлиши талаб этилади.
Юқоридагилар билан бир қаторда фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига номзодларни танлашда уларнинг фуқаролар йиғини ҳудуди ва аҳолисини мукаммал билишига, ташаббускорлиги ва ташкилотчилигига, ахлоқ-одобига, ёши, маълумоти ва иш тажрибаси ҳамда аҳоли ўртасидаги обрў-эътиборига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, 30-40 ёшлар оралиғидаги олий ёки ўрта махсус маълумотли шахсларнинг ушбу лавозимда фаолият юритиши уларнинг ёшлар билан самимий мулоқотни йўлга қўйишида қулай ёш ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси фаолиятининг мақсади - янгиликка интилиш, ташаббускорлик орқали ўз ҳудудидаги ёшларни битта аҳил, иноқ жамоага бирлаштириш, шунингдек, фуқаролар йиғинида ёшларга оид давлат сиёсатининг самарали ташкил этилиши ва бу борадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга сифатли татбиқ этилишини таъминлаш ҳамда бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва тизимга солиш бўлиб, бунинг учун шундай номзодларни сайлаш керакки, у ёшлар орасида ўзини моҳир педагог, ижодкор, турли тадбирлар ташкилотчиси сифатида намойиш эта билиш қобилиятига эга бўлсин ҳамда ортидан ёшларни эргаштира олсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сонли Фармони асосида маҳаллаларда фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди. Раис ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”га раҳбарлик қилиши ҳам белгилаб қўйилди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 117-сон Қарорида жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш, маҳаллаларда юзага келаётган турли муаммоларни аниқлаш, уларнинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик тузилмалари имкониятларидан самарали фойдаланиш алоҳида белгилаб қўйилди. Шунинг учун фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимига номзодларни танлашда, уларнинг ташкилотчилик қобилияти, бой ҳаётий тажрибаси ҳамда аҳоли орасидаги обрў-эътиборини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш талаб этилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари лавозимларига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) лавозимига сайланувчи ҳар бир номзод фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан синчковлик билан ўрганилган ҳолда сайланиши керак.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) сайлови муқобиллик асосида ҳар бир лавозим бўйича икки ва ундан ортиқ номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) сайлаш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади.
Фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) раислик қилувчи кўрсатилаётган ҳар бир номзодни таништирганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари лавозимига номзодлар билан регламент асосида савол-жавоблар ўтказилиб, очиқ овоз бериш бошланади.
Овоз берувчилар кўрсатилган номзодларга ўз муносабатини қўл кўтариш орқали ифодалайди. Бунда фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларни алифбо тартибида овозга қўяди.
Саноқ комиссияси очиқ овоз бериш жараёнида ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар сонини ҳисоблаб, алоҳида варақда овоз берилган номзоднинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда унга ёқлаб берилган овозларнинг сонини қайд этиб боради.
Барча номзодлар бўйича овозлар бериб бўлингач, саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича ўзи томонидан расмийлаштирилган баённомада овозлар сонини акс эттиради.
Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилганидан сўнг, овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилиб, саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Баённомада сайланган вакиллар сони, сайлов мажлисида иштирок этган вакиллар сони ҳамда овоз беришда қатнашган вакиллар сони алоҳида кўрсатилади. Шунингдек баённомада ҳар бир номзодга берилган овозлар сони кўрсатилади.
Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади. (4-илова)
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосари лавозимига сайланган деб ҳисобланади.
Қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол)нинг ўринбосари ўз мансабига неча маротаба сайланиши мумкинлиги чегараланмаган, яъни ўринбосарлар ўз хизмат лавозимларида виждонан, сидқидилдан қонуний фаолият олиб борсалар ва уларнинг фаолиятлари фуқаролар йиғини аъзоларига мақбул бўлса, улар сурункасига қайта – қайта сайланишлари мумкин.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ваколатининг муддатидан олдин тугатилиши ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасида белгиланган. Шу каби ҳолатлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарларига ҳам тааллуқлидир. Масалан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўринбосарларидан бири ўзининг соғлиғи туфайли бу вазифани бажара олмаса, такрорий сайлов фақат ушбу ўринбосар лавозимига ўтказилади.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish