Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини сайлаш



Download 0,81 Mb.
bet27/56
Sana21.04.2022
Hajmi0,81 Mb.
#571041
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56
Bog'liq
7 02 2019 МФЙ сайлови буйича Усл

2.5. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг)
маслаҳатчиларини сайлаш

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига ўз ишига масъулият билан ёндашувчи, фуқаролар йиғини жойлашган ҳудуддаги аҳолини бирлаштира оладиган ва ўзига эргаштира оладиган номзодларни танлаш имконияти фуқароларда доимо мавжуд бўлиши лозим. Бунга сайловни муқобиллик асосида ўтказиш орқалигина эришилади. Шунинг учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларни танлашда ҳурматга сазовор хотин-қизлар вакилларининг киритилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларига раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари томонидан амалга оширилиши белгиланган. Фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия ҳам фаолият юритишини ҳисобга олган ҳолда хотин-қизлар орасидан ушбу комиссияга раҳбарлик қиладиган муносиб номзодлар танланиши мақсадга мувофиқ.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади.
Қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол)нинг маслаҳатчиси ўз мансабига неча маротаба сайланиши мумкинлиги чегараланмаган, яъни маслаҳатчилар ўз хизмат лавозимларида виждонан, сидқидилдан қонуний фаолият олиб борсалар ва уларнинг фаолиятлари фуқаролар йиғини аъзоларига мақбул бўлса, улар сурункасига қайта – қайта сайланишлари мумкин.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг миқдор таркибини фуқаролар йиғинининг ўзи мустақил белгилайди. Унинг миқдорини белгилашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи жойлашган ҳудуднинг катталиги, аҳоли сони, иқтисодий аҳволи ва бошқа жиҳатларга боғлиқ мезонлар муҳим ўрин тутади. Аммо таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг миқдор таркиби “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, камида 7 нафар маслаҳатчидан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
Маслаҳатчилар, албатта, тегишли фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшаши ва доимий рўйхатдан ўтган бўлиши шарт.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси лавозимига сайланувчи ҳар бир номзод фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан синчковлик билан ўрганилган ҳолда сайланиши керак.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиларини сайлаш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади.
Кун тартибидаги фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини сайлашдан олдин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан киритилган таклиф асосида маслаҳатчиларнинг сони мазкур йиғилишда тасдиқланиб олиниб, уларнинг ҳар бири муқобиллик асосида алоҳида овозга қўйилиб сайланади.
Фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) раислик қилувчи кўрсатилаётган ҳар бир номзодни таништирганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар билан регламент асосида савол-жавоблар ўтказилиб, очиқ овоз бериш бошланади.
Овоз берувчилар кўрсатилган номзодларга ўз муносабатини қўл кўтариш орқали ифодалайди. Бунда фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларни алифбо тартибида овозга қўяди. Бу билан сайловчиларнинг номзодлардан бирини ёқлаш бўйича ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқи амалга оширилади.
Саноқ комиссияси очиқ овоз бериш жараёнида ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар сонини ҳисоблаб, алоҳида варақда овоз берилган номзоднинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда унга ёқлаб берилган овозларнинг сонини қайд этиб боради.
Барча номзодлар бўйича овозлар бериб бўлингач, саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича ўзи томонидан расмийлаштирилган баённомада овозлар сонини акс эттиради.
Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилганидан сўнг, овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилиб, саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Баённомада сайланган вакиллар сони, сайлов мажлисида иштирок этган вакиллар сони ҳамда овоз беришда қатнашган вакиллар сони алоҳида кўрсатилади. Шунингдек баённомада ҳар бир номзодга берилган овозлар сони кўрсатилади. (5-илова)
Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади. (6-илова)
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси лавозимига сайланган деб ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ваколатининг муддатидан олдин тугатилиши ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасида белгиланган. Шу каби ҳолатлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиларига ҳам тааллуқлидир. Масалан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларидан бири ўзининг соғлиғи туфайли бу вазифани бажара олмаса, такрорий сайлов фақат ушбу маслаҳатчи лавозимига ўтказилади.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish