Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси



Download 0,81 Mb.
bet2/56
Sana21.04.2022
Hajmi0,81 Mb.
#571041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
7 02 2019 МФЙ сайлови буйича Усл

К И Р И Ш

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуни бевосита маҳалла ҳаётига дахлдор бўлиб, унинг фаолият мезонларини белгилаб берди. Ушбу Қонуннинг мақсади шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.


Мазкур қонун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайлови тизимини маҳалла раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича қўйилаётган янгича талаблар асосида амалга оширишга қулай шароит яратиш, сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини янада оширишга йўналтирилган.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови юртимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён саналади. Мазкур воқелик мамлакатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади. Бу жиҳатларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунида алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2019 йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга оид ҳужжатларнинг намуналарини ўз ичига олган бўлиб, мазкур сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчиларга методик жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида шакллантирилган.
Қўлланманинг биринчи бўлимида фуқаролар йиғини кенгаши йиғилиши, фуқаролар вакиллари йиғилиши, сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар йиғилиши, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ва саноқ комиссияси йиғилишларини олиб бориш бўйича баён ва қарорлар намуналари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар томонидан тўлдириладиган ва ишчи гуруҳга тақдим этиладиган ҳужжатлар намунаси, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан юритиладиган иш ҳужжатлар ва уларни тайёрлаш бўйича тавсиялар ҳамда бошқа бир қатор ҳужжатлар намуналари ўрин олган бўлиб, улар сайловларни қонуний, ошкора, холисона ва муқобиллик асосида ташкил этиш ва ўтказишга хизмат қилади.
Услубий қўлланманинг иккинчи бўлимида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича бир ой ичида фуқаролар йиғини органларини шакллантириш юзасидан тавсиялар ва иш ҳужжатларидан намуналар келтирилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасида фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини органлари сифатида белгиланган.
Мазкур қонуннинг 11-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлаш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилаш, шунингдек фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тасдиқлаш фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ваколатига киради.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини органларини шакллантириш деб номланган 30-моддасида: “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди”, деган норма белгиланган.
Демак, ушбу қонунга асосан сайловлар ўтгандан кейин бир ой ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўзининг биринчи мажлисида фуқаролар йиғини органларини шакллантириш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчиларини сайлаш ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг тақдимига кўра масъул котибни тасдиқлаш, шунингдек фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаш каби фуқаролар йиғинининг самарали фаолияти учун муҳим бўлган масалаларни ҳал этиши лозим бўлади. Шунинг учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва фаоллари ушбу тадбирга жуда жиддий тайёргарлик кўришлари, ҳар бир номзодни синчиклаб ўрганиб, улар орасидан энг муносибларини масъулиятли лавозимларга тавсия этишлари талаб этилади.
Шунингдек ўтказилаётган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)нинг асосий ташкилотчилари бўлган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг фаоллари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига, айниқса фуқаролар йиғини органларини шакллантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардор бўлишлари ва уларда белгиланган нормаларга риоя этишлари тадбирнинг адолатли ташкил этилишига ҳамда фуқаролар йиғинида ишчан жамоанинг шаклланишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини тўғрисида”ги низомда фуқаролар йиғини кенгашини тузиш тартиби, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини сайлаш, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахсларини сайлаш, тасдиқлаш ва тайинлаш тартиби, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби ҳамда фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби белгиланган.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилиши, Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киритилиши, 18-моддасида эса фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Демак, фуқаролар йиғини кенгаши таркибига маслаҳатчилар ҳам киритилган бўлиб, улар Кенгашда фуқаролар йиғини зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда ўзларининг маслаҳатлари, таклиф ва тавсиялари билан қатнашадилар. Шунинг учун маслаҳатчиларни сайламасдан фуқаролар йиғини органларини шакллантиришнинг имкони йўқ. Чунки фуқаролар йиғинлари томонидан шакллантириладиган органлар тизимида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари етакчи ўринни эгаллайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисида”ги низомнинг
9-бандида “Ота-оналар университети” таркиби фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида овоз бериш йўли билан шакллантирилиши белгиланган.
Юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда фуқаролар йиғини органлари ҳамда жамоатчилик тузилмаларини шакллантириш мақсадида чақириладиган фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши тавсия этилади:
1. Саноқ комиссиясини сайлаш.
2. Фуқаролар йиғини масъул котибини тасдиқлаш.
3. Фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш.
4. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) сайлаш.
5. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини сайлаш;
6. Тафтиш комиссиясини сайлаш.
7. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш.
8. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) иш регламенти белгиланади. Фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) раислик қилувчи сайлаш учун номзоди қўйилган ҳар бир номзодни таништирганидан кейин улар билан регламент асосида савол-жавоблар ўтказилиб, очиқ овоз бериш бошланади.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиби томонидан имзоланади. (фуқаролар вакилларининг йиғилишини олиб бориш тартиби 1-иловада, йиғилиш баёни 7-иловада келтирилган)
Фуқаролар йиғинларида юқорида келтирилган тартибда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ташкил этилиши ва ўтказилиши фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) сайлаш ёки тасдиқлаш билан боғлиқ ваколатларига кирувчи барча масалаларнинг ҳал этилишига ҳамда фуқаролар йиғини органлари ва жамоатчилик тузилмаларининг тўлақонли шакллантирилишига олиб келади.



  1. Download 0,81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish