Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Фуқаролар йиғини масъул котибини тасдиқлаш



Download 0,81 Mb.
bet25/56
Sana21.04.2022
Hajmi0,81 Mb.
#571041
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56
Bog'liq
7 02 2019 МФЙ сайлови буйича Усл

2.2. Фуқаролар йиғини масъул котибини тасдиқлаш
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига асосан масъул котиб фуқаролар йиғини раисининг тақдимига кўра фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади. Ушбу қонуннинг 13-моддасига биноан масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши таркибига киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 895-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомда ҳам масъул котиб фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг тақдимига кўра фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланиши белгиланган.
Масъул котиб лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, бевосита тайинлангунгача камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ва ташкилотларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида иш тажрибасига, шунингдек, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
Қуйидагилар масъул котиб лавозимига тайинланмайди:
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахслар;
ўз турмуш тарзи билан фуқаролар йиғини аъзолари ўртасида салбий тавсифланган шахслар;
ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи шахслар;
руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турувчи шахслар;
оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.
Масъул котиб фуқаролар йиғинида иш юритишни ижро интизомига қатъий риоя этган ҳолда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида самарали амалга ошириш кўникмасига эга бўлиши лозим.


2.3. Фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасига асосан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириши лозим.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилиши, Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киритилиши белгиланган.
Ушбу қонунга биноан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини кенгаши таркиби номзодлар бўйича эмас, балки белгиланган лавозим ваколатлари бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқланади. Бунда кенгаш таркиби тасдиқланганидан сўнг сайланган ёки тасдиқланган фуқаролар йиғинлари ходимлари эгаллаган лавозимлари бўйича кенгаш аъзолари ҳисобланади. Шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари ўзгарганда уларнинг ўрнига тайинланганлар лавозимлари бўйича кенгаш аъзолари ҳисобланади.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish