Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзолигига тақдим этилган номзодларни алоҳида-алоҳида овозга қўямизми ёки рўйхат бўйичами?
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сон қарори билан тасдиқланган низомларда белгиланган тартиб ва аъзолар сонидан келиб чиққан ҳолда рўйхат бўйича сайлансин, деган таклиф бор.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
1. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар яраштириш комиссияси аъзолари этиб сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
2. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия аъзолари этиб сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
3. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
4. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия аъзолари этиб сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
Шу тариқа фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ҳар бир комиссия аъзолигига номзодларга рўйхат бўйича овоз берилади.
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзолигига номзодлар рўйхат бўйича сайланган деб ҳисобланади.
Саноқ комиссияси ҳар бир комиссия аъзолиги учун рўйхат бўйича овоз бериш натижаларини аниқлайди. Саноқ комиссиясининг раиси комиссиянинг баённомасини ўқиб эшиттиради ва ушбу баённома вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзолари этиб сайланганларни табриклаймиз ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Кун тартибидаги охирги, яъни саккизинчи масала ҳисобланган фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлашга ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисида”ги низомда “Ота-оналар университети” таркиби фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилиши белгиланган.
Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис амалга оширади.
“Ота-оналар университети” таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисида”ги низомда белгиланган тартиб ва аъзолар сонидан келиб чиққан ҳолда рўйхат бўйича сайлансин, деган таклиф бор.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
“Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолигига номзодларга фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи рўйхат бўйича ёқлаб овоз берганида таркиб сайланган ҳисобланади.
Саноқ комиссияси “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолиги учун рўйхат бўйича овоз бериш натижаларини аниқлайди. Саноқ комиссиясининг раиси комиссиянинг баённомасини ўқиб эшиттиради ва ушбу баённома вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
“Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолари этиб сайланганларни табриклаймиз ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Йиғилиш кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишни олиб боришга доир эътирозлар, таклифлар борми? Йўқ. Раҳмат.
Шу билан фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) мажлиси ёпиқ деб эълон қилинади.