Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари бўйича услубий


Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан материаллар тайёрланишига кўмаклашиш



Download 0,79 Mb.
bet17/24
Sana22.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#691156
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
КУЛЛАНМА - 2021 охирги (2)

Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан материаллар тайёрланишига кўмаклашиш

Котибият маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари фаолиятига асосан икки йўналишда кўмаклашиб боради:


биринчи йўналиш – сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлаш;
иккинчи йўналиш – қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, давлат ва ҳудудий дастурлар, маҳаллий Кенгаш қарорларини тарғиб этиш ҳамда бажарилишини назорат қилиш.
Котибият маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси раиси сўровига асосан доимий комиссия мажлисини чақириш тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлашга кўмаклашади, депутатлар ва таклиф этилганларни чақиради, материалларни умумлаштиради, қарор лойиҳаларини тайёрлайди ва чоп этади, доимий комиссия иш режаси ижросини назорат қилиш, топшириқларни етказишда кўмаклашади.

Маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорлари лойиҳаларининг қонунларга, шунингдек юридик техника
талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш

Котибият ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги умумий тушунчалар ҳақида етарли билимга эга бўлиши талаб этилади.


Маҳаллий Кенгашнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳалари маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари, Котибият ходимлари, маҳаллий Кенгаш томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан тайёрланиши ёки маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан тайёрланиб, маҳаллий Кенгашга киритилиши мумкин.
Ишчи гуруҳ таркибига маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари аъзолари, тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаларнинг, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек уларнинг розилиги билан нодавлат ташкилотлар вакиллари ҳамда фуқаролар киритилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжат лойиҳасининг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади. Лойиҳада фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади.
Котибият ходимлари тайёрланаётган ҳужжатлар турини ва ҳуқуқий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, Адлия органи томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади.
Маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳалари сессия ўтказилишидан камида уч кун олдин Адлия органига тақдим этилиши мақсадга мувофиқ, агарда норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳаси Адлия органидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган бўлса, ушбу қарор лойиҳасини маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритмаган маъқул.
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун лойиҳа тақдим этилган сана адлия бошқармасининг девонхонаси томонидан қабул қилиб олинган сана ҳисобланади.
Аммо агар лойиҳа почта хизмати орқали топширилган бўлса, тегишли алоқа бўлими корреспонденти томонидан адлия органига топширилган сана ҳужжат қабул қилинган кун ҳисобланиши боис лойиҳани интернет алоқа тармоғи орқали шу куннинг ўзида етказиш чораларини кўриш лозим.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish