Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари бўйича услубий


Маҳаллий Кенгашга келиб тушган ҳужжатлар асосида ахборот, таҳлилий ва бошқа материалларни тайёрлаш



Download 0,79 Mb.
bet13/24
Sana22.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#691156
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
КУЛЛАНМА - 2021 охирги (2)

Маҳаллий Кенгашга келиб тушган ҳужжатлар асосида ахборот, таҳлилий ва бошқа материалларни тайёрлаш

Маҳаллий Кенгашга фаолиятга доир ва ваколатига кирувчи масалалар юзасидан турли ҳужжатлар келиб тушади. Ушбу ҳужжатлар ижросини ташкил қилиш учун ўз навбатида ҳудудга оид, соҳаларга доир, маҳаллий Кенгаш фаолиятига ёхуд қонунчиликка тегишли ахборот, таҳлилий ва бошқа материаллар тайёрлаш зарурати туғилади.


Шу мақсадда Котибият ходимлари келиб тушган ҳужжатга оид материалларни тегишли идора ва ташкилотлардан сўраб олади.
Оммавий ахборот воситаларида ёритилган ва ҳудудда ҳал этилиши зарур бўлган долзарб аҳамиятга эга масалалар юзасидан ҳокимнинг тегишли ўринбосари, маҳаллий ҳокимлик котибият мудири, гуруҳ раҳбари, таркибий бўлинмасидан ушбу масалалар бўйича асослантирилган маълумотлар тақдим этиш сўралади.
Қонунбузилиш, ҳуқуқбузарлик ёки содир этилган жиноятчилик ҳолатлари ёхуд ҳудудга тааллуқли экологик, санитария талаблари бузилишига оид ҳужжатлар келиб тушган ҳолларда ушбу ҳужжатда келтирилган ҳолатларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мутасаддилар, амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрланади.
Таҳлилий маълумотда масаланинг моҳияти батафсил очиб берилиши, келтирилган рақамлар ишончли бўлиши, амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар аниқ кўрсатилиши, шунингдек ҳолатни яхшилаш бўйича таклифлар ўрин олиши мақсадга мувофиқ.

Маҳаллий Кенгаш раиси ва депутатлар томонидан фуқароларни қабул қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш, мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш

Маҳаллий Кенгаш раиси ва депутатлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида амалга оширилади.


Маҳаллий Кенгашга келиб тушган мурожаат Котибият томонидан ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилади. Мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Котибият томонидан мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш китоби юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг исм-фамилияси, юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Котибият томонидан ҳар бир мурожаат рўйхатга олинади, ижрочиларга юборилади, бажарилиши ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилади, белгиланган муддатда ижрочига жавоб хати юборилади ва маълумотлар алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Котибият томонидан мурожаатлар билан ишлашда электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш мумкин.
Оммавий қабуллар вақтида келиб тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди, бунда мурожаатчи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади. Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади.
Маҳаллий Кенгаш раиси ва депутатлар томонидан жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллари, шунингдек оммавий қабуллар ташкил этилиши мумкин.
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун Котибият томонидан қабул қилиш жадвали тайёрланади, унда қабул вақти ва жойи аниқ кўрсатилади, жадвал маҳаллий Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Қабул қилиш жадвали расмий веб-сайтларда эълон қилинади, шунингдек маъмурий бинога, ҳамма кўриши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштирилади.
Жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллари, шунингдек оммавий қабуллар, зарур бўлган ҳолларда, қабул қилиш жадвалларидан ташқари ўтказилиши мумкин. Оммавий қабул ҳовлиларга (квартираларга), бошқа биноларга ва жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ҳам ўтказилиши мумкин.
Агар қабул давомида баён этилган масалаларни ҳал этиш маҳаллий Кенгаш депутатлари ваколатига кирмаса, мурожаат этувчига мурожаатда баён этилган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилиги лозим.
Шахсий қабул давомида маҳаллий Кенгаш депутатлари қарорига кўра ва мурожаат этувчига бу ҳақда хабар берган ҳолда махсус техника воситалари (аудио- ва видеоёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин.
Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак, оммавий қабул вақтида келиб тушган мурожаатлар бундан мустасно.
Оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, алоқа телефонлари орқали ва видеоконференцалоқа воситасида ҳам берилиши мумкин.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish