Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари бўйича услубий


қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар



Download 0,79 Mb.
bet11/24
Sana22.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#691156
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
КУЛЛАНМА - 2021 охирги (2)

қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаган аёллар);
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар (ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилган аёллар);
психологик маслаҳатга муҳтож аёллар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд аёллар).
II. “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш.
Маҳаллий Кенгашнинг “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш масаласига доир сессияси бошқа сессиялар каби “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига қатъий риоя этилган ҳолда ташкил этилиши зарур.
Сессияда “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ва “Йўл харитаси” бўйича сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарининг ҳисоботи муҳокама қилингандан кейин Кенгаш қарори билан тасдиқланади ҳамда ижрога йўналтирилади.
Кенгаш қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича ҳар бир депутат ўзи сайланган ҳудудда яшовчи ёрдамга мужтож хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилиши устидан депутатлик назоратини олиб боради.
Шунингдек, Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор иловалари билан биргаликда жамоатчилик назорати учун маҳаллий ҳокимликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мақсадга мувофиқ.
III. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни мазкур рўйхатдан чиқариш
Секторлар раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари “Аёллар дафтари”дан чиқариш юзасидан таклифларни маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритади.
Депутатлар томонидан рўйхатдан чиқариш учун киритилган хотин-қизларнинг оилавий шароити албатта ўрганилиши зарур. Бунда, ушбу аёл билан бевосита мулоқот олиб бориш ёки жойига чиқиб ўрганиш лозим.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар уларнинг мавжуд муаммолари ёки муаммоли масалалари тўлиқ ҳал этилгандан кейингина Кенгаш қарори билан рўйхатдан чиқарилиши керак.
Агарда тасдиқланган “Йўл харитаси” доирасида белгиланган тадбирлар амалга оширилмаган бўлса, яъни рўйхатдаги хотин-қизларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмаган бўлса ушбу аёлларни рўйхатдан чиқармаслик лозим.
Бу борадаги барча масъулият депутатларнинг зиммасида ҳисобланади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish