Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари бўйича услубий



Download 0,79 Mb.
bet18/24
Sana22.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#691156
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
КУЛЛАНМА - 2021 охирги (2)

Маълумот учун:
Маҳаллий Кенгашнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори – маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;
ҳуқуқий экспертиза – лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш;
қонунчилик техникаси – қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнида қўлланиладиган қоидалар, услублар, воситалар ва усуллар мажмуи.

Маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларига назорат-таҳлил
ишларини амалга оширишга, турли тадбирларни
ташкил этишга кўмаклашиш

Котибият томонидан маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларининг назорат-таҳлил ишларини амалга оширишларини ташкил этишда назорат объекти (идора, ташкилот, муассаса каби) раҳбариятини олдиндан хабардор қилиш, ўрганиладиган масала юзасидан дастлабки ахборотларни олиш, ўрганиш вақтини белгилаш ишларини ташкил этади.


Ўрганилаётган масала бўйича маҳаллий ҳокимликнинг тегишли котибияти ёки гуруҳи билан ҳамкорликда эксперт хизматини ёки маслаҳат йўсинидаги хизматни ташкиллаштиради.
Ўтказиладиган тадбирлар дастури ишлаб чиқилади, тадбирни ўтказиш жойи, вақти ва иштирокчилар рўйхати, зарур техник воситаларга эҳтиёж ҳақидаги маълумотлар Котибият томонидан тайёрланади.
Оммавий ахборот воситаларини тадбирга таклиф этиш ва уларни зарур маълумотлар билан таъминлаш Котибият ходимлари томонидан амалга оширилади.
Котибият ходимлари замонавий менежмент бўйича депутатлар учун имижмейкер сифатида намоён бўлади, шу боис Котибият ходимлари ҳар томонлама билимга эга бўлишлари, теран фикрлаши, тез қарор қабул қилишлари мақсадга мувофиқ.
Маҳаллий Кенгаш сессиялари материаллари лойиҳаларининг депутатларга етказилишини таъминлаш

Котибиятнинг маҳаллий Кенгаш сессиясига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:


сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни аниқлаш;
ишчи гуруҳлар тузиш;
сессия ўтказилиши ва унинг кун тартиби лойиҳаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
депутатларни сессия ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш ҳамда уларга сессия материаллари етказилишини таъминлаш;
депутатларни ва сессияга таклиф этилганларни рўйхатга олиш.
Ташкилий масалаларни ҳал қилишдан ташқари, маҳаллий Кенгаш сессияси қатнашчиларининг самарали ишлашлари учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни яратиб бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритишга мўлжалланган масалаларни олдиндан тайёрлаш ва муҳокама жараёнида иштирок этиш учун имкон қадар кўпроқ депутатларни жалб этилиши, кўрилаётган масалага дахлдор идора, ташкилот, муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар фикри ўрганилиши мақсадга мувофиқ.


Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish