228
2016_Durum YT_50 entries_Plots 42-87 тизмаси 96.3 см ни, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 22-67 тизмаси
99 см ни эканлиги аниқланди. Қолган тизмалар эса 100 см зиѐд ва андоза навдан ҳам
узун эканлиги
аниқланди.
Нав ва тизмаларнинг охирги бўғин узунлиги қурғоқчиликка чидамлилик ҳусусиятларидан бири
сифатида қаралади. Нав ва тизмаларни охирги буғим узунлиги натижаларни кўриш мумкинки охирги
буғим узунлиги қанча узун бўлса қурғоқчиликга ва иссиқликга чидамли эканлигини олимлар томонидан
этироф этилган. Андоза навда охирги буғим узунлиги 41 см ни эканлиги аниқланган бўлса
танланган
тизмалардан Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 15-55 тизмасида 43 см ни, 2016_Durum YT_50
entries_Plots 43-78 тизмасида 45 см ни ташкил этди.
Нав ва тизмаларнинг бошоқ узунлиги ҳосилдорлик ва 1000 та дон вазни юқори бўлишида муҳим
ўрин тутади.Чунки бошоқ қанча узун булса бошоқчалар шунча кўп жойлашади. Натижаларга кўра андоза
навда бошоқ узунлиги 7.7 бўлган бўлса қолган тизмаларда андоза навдан бошоқ узунлиги узун бўлган.
Нав ва тизмалар орасидан 2016_Durum YT_50 entries_Plots 6-56, Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 29-49,
2016_Durum YT_50 entries_Plots 8-93, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 19-94, 2016_Durum YT_50
entries_Plots 43-78, Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 15-55 ва Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 20-60
тизмалари 9-9.7 см ни ташкил этган ва юқори кўрсаткичга эга бўлган.
Бошоқдаги бошқчалар сони ўртача 18-23 та ташкил этдию Андоза навда 20 та эканлиги кузатилди.
Энг кўп бошоқчалар сони 2016_Durum YT_50 entries_Plots 6-56 ва 2016_Durum YT_50 entries_Plots 19-94
тизмаларида 23 та дан эканлиги аниқланди.
Тажрибада ушбу ўрганилган буғдой нав ва тизмалар ўртача ҳосилдорлиги андоза навига нисбатан
фарқи ўрганилиб улар 3-та гурухга ажратилди. Ҳосилдорлик кўрсаткичларига кўра, андоза Крупинка нави
91.4 ц/га ни ташкил этган бўлса, 4 та тизмалар ҳосилдорлиги андоза навдан паст кўрсаткичга эга эканлиги
аниқланди. Қаттиқ буғдойнинг 11 та тизмалари ҳосилдорлиги статистик математик ишлов натижаларига
кўра, ҳосилдорлиги андоза нав билан тенг бўлиб, фарқ қилмаслиги кузатилди. 5 та тизмалар ҳосилдорлиги
андоза навдан юқори бўлганлиги кузатилди ва суғориладиган майдонлар учун танлаб олинди.
Дон сифат кўрсаткичларини таҳлил вақтидаги намлик 9-10 % эканлиги аниқланди. Лалмикор
майдонларда ўрим йиғим вақтида ҳаво ҳароратини кескин юқори бўлиши
дон таркибидаги намликни
камайишига сабаб бўлмоқда. Нав ва тизмаларда намлик даражаси ўртасида катта фарқ кузатилмади.
Дон шишасимонлиги нав тизмаларда ўртача 74.4 % ни ташкил қилди. Андоза навда
шишасимонлик кўрсаткичи 71.7 % бўлса, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 6-56, 2016_Durum YT_50
entries_Plots 21-71, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 38-73, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 19-94,
2016_Durum YT_50 entries_Plots 43-78 ва Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 29-49 тизмалари 80.5-93.5 %
гача эканлиги аниқланди.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: