231
экилди. Кўчатзорда ўсимликларни
туплаш интенсивлиги, найчалаш, бошоқлаш, пишиш фазаларини
ўтиши бўйича оилаларни чиқитга чиқарилди.
Тажрибаларда олиб борилган фенологик кузатув ҳисобга олиш, баҳолаш танлаш ишлари
натижасида 2012-йилда кузги буғдой навларидан жами 22197 та оилалар, 2013-йилда
барча синовдаги
навлардан жами 6838 та оилалар ҳамда 2014-йилда эса 1-йилги оилаларни текшириш кўчатзоридан жами
навлар бўйича 8809 оилаларни танлаб олишга эришилди. Кўчатзорда танлаб олинган оилалар навлар
бўйича алоҳида-алоҳида махсус халтачаларга бошоқлари йиғиб олиниб, кичик ҳажмдаги бошоқ янчадиган
( мини молатилкада) уруғлик донлари ажратиб олинди. Кузги буғдой навларининг оилалари лаборатория
шароитида таҳлил қилиниб, кейинги йил ҳосили учун 2-йилги оилаларни синаш кўчатзорига ўтказилди.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Й.Узоқов, Ғ.Қурбонов. ―Уруғчилик ва уруғшунослик‖. Тошкент-2000, 42б. 2. Р.Сиддиқов,
И.Эгамлв, А.Мансуров. ―Бошоқли дон экинлари навдор уруғлик майдонларида апробация ўтказиш ҳамда
расмийлаштириш бўйича‖ услубий қўлланма.Андижон-2014 й. 27 бет
3. Р.Сиддиқов, И.Эгамов ва бошқалар ―Бошоқли дон экинларининг элита уруғларини етиштириш
бўйича‖ услубий қўлланма, Андижон-2017 й. 26 бет
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
И.У.Эгамов, Н.Х.Юсупов, М.М.Абдуллазизов
Дон ва дуккакли экинлар ИТИ
Республикамизнинг қишлоқ хўжалик тизимида иқтисодий ислоҳотларни ўтказилиши
Юртбошимиз томонидан ғаллачиликни ривожлантиришга қаратилган муҳим қарорларни қабул қилиниши
ғалла мустақиллигига тўла эришишимизнинг омили бўлди.
Мамлакатимиз ғаллачиликни ривожлантириш борасида катта имкониятларга эга эканлиги бугунги
кунга келиб ўз исботини топди.
Мамлакатимизда ғалла мустақилигини мустаҳкамлаш, аҳолининг дон ва дон маҳсулотларга бўлган
эҳтиѐжини тўлиқ қондириш учун турли минтақаларда буғдойдан юқори ва сифатли дон етиштириш муҳум
ахамиятга эга. Бунинг учун тупроқ ва иқлим шароитларига мос навларни яратиш зарур, бундай навларни
яратишда генетик жихатдан кўпроқ дастлабки материал ўрганилиб ишлаб чиқаришга илғор усуллар
қўлланилса, бу борда ютуққа эришишмумкин.
Дунѐ ғаллачилигида суғориладиган шароитда саноат талабини қондира
оладиган, кучли дон
берадиган юмшоқ ва қаттиқ буғдой навларини яратиш борасида кенг миқѐсда селекцион жараѐн ташкил
этилиб, илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Донва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ва унинг вилоят филиал ва тажриба
станцияларида юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг юқори ҳосилли, эртапишар, қурғоқчиликка, касалликларга
чидамли, дон сифати талаб даражасидаги хориждан
келтирилган навларни танлаш, дурагайлаш йўли
билан нав яратиш борасида селекция ишлари олиб борилмоқда.
«Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти» ва унинг Республикамиз минтақаларидаги
филиал ҳамда илмий тажриба станцияларида юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг тезпишар, ноқулай ташқи
мухит омилларига ва касалликларга чидамли, дон сифати талаб даражасидаги хориждан келтирилган
навларни танлаш, дурагайлаш йўли билан нав яратиш борасида қуйидаги йўналишларда селекция ишлари
олиб борилади.
1. Четдан келтирилган нав ва линияларни экологик синаш орқали энг яхши навларини танлаб
экишга тавсия этиш.
2. Ўта эрта пишар ва эртапишар навлар яратиш.
3. Интенсив типдаги юқори ҳосилли, кам сув ва озуқа талаб этадиган касалликларга чидамли ярим
пакана ва пакана навларини яратиш.
4. Суғориладиган шароитда сифатли дон берадиган юқори ҳосилли кучли буғдой
навларини
яратиш.
5. Суғориладиган ерларда юқори ва сифатли ҳосил берадиган қаттиқ буғдой навларини танлаш ва
янги навларини яратиш.
Дала тажрибалари Андижон вилояти Андижон тумани Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли
ўсимликлар илмий татқиқот институти тажриба даласининг ўтлоқи тупроқлари шароитида ўтказилди.
Дурагайлашда Твелл (CIMMYT) услубидан ва оддий, мураккаб, поғонали атиштириш
йўналишларидан фойдаланилди.
Рақобатли нав синаш ва кўргазмали кўчатзорларида нав ва линиялар 4-5 млн. дона унувчан уруғ
ҳисобида белгиланиб, 4 қайтариқда делянкаларни майдони 25 м
2
ли делянкаларга жойлаштирилди.
232
Тажрибаларда Ўзбекистон Пахтачилик илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон ўсимликшунослик
илмий тадқиқот институти ва Краснодар қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институти тамонидан ишлаб
чиқилган услубий қўлланмалар асосида бир қатор агрокимѐвий,
фенологик кузатиш, баҳолаш, танлаш,
касалликлар билан зарарланиш даражалари ҳисобга олиш ишлари ўтказилди.
Б.А.Доспеховнинг дисперцион анализи услуби бўйича тажрибаларнинг аниқлик даражалари
аниқланди.
Юқоридаги йўналишлар бўйича четдан, жумладан Краснодар ўлкасидан келтирилган навларнинг
экологик нав синови натижасида Крошка, Половчанка, Краснодарская-99, Таня, Москвич, Кума, Есаул,
Восторг, Нота Гром, Васса, зимница, Первица, Грация, Калым, Бригада, Юка навлари, Сербиянинг Нови
Сад селекциясига оид Рапсодия, NS-40S навлари танлаб олиниб, экиш учун Давлат реейстрига киритилди.
Кейинги йилларда эса янги истиқболи, тезпишар, дон ҳосили ва сифати юқори қурғоқчиликка ва
совуққа чидамли навлардан Иришка, Ласточка, Афина, Лебедь, Айвина, Краля, Просковья, Стан, Баграт,
Адел, табор, Курен, Вершина, Алексевич,
Антонина, Безостая-100, Гурт, Велена, Веха навлари
институтнинг селекция жараѐнидаги турли хил кўчатзорларда синовлардан ўтмоқда.
Бошоқли дон экинлар селекциясида олиб бораѐтган илмий тадқиқотларни янада кучайтириш,
жаҳон талаблари даражасига кўтариш борасида Хорижий давлатлар илмий муассасалар билан ҳамкорлик
мустаҳкамланиб бормоқда. Россия, Қозоғистон, Франция, Сербия давлатларининг илмий-тадқиқот
институтларидан бошоқли дон экинларининг географик келиб чиқиши ва биологик-хўжалик белгилари
бўйича бир-биридан фарқ қиладиган 5000 дан ортиқ дунѐ генофонди коллекция нав ва намуналари
тўпланди ва улар ҳар тамонлама баҳоланиб, селекцияда бошланғич материал
сифатида фойдаланиб
келинмоқда.
Янги махаллий навларни яратишда географик келиб чиқиши бўйича узоқ, биологик ва хўжалик
белгилари билан бир-биридан фарқ қиладиган, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, дон сифати юқори
бўлган нав ва линиялар орасида ота она шаклларини танлаш ва улар орасида дурагайлаш ўтказиш 2010-
2011 йилларда 250-300 та коомбинацияда оддий ҳамда 250 та коомбинацияда мураккаб, поғонали
чатиштириш ишлари олиб борилди. Олиб борилган дурагайлаш ишларининг самарадолиги 75-80 фоизни
ташкил этди.
1-Жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: