Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


КУЗГИ ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ БИРИНЧИ ЙИЛ СЕЛЕКЦИЯ КЎЧАТЗОРИДА



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

КУЗГИ ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ БИРИНЧИ ЙИЛ СЕЛЕКЦИЯ КЎЧАТЗОРИДА
ТАНЛАШ ИШЛАРИ 
 
А.Шоймурадов, Ш.Дилмуродов 
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти
Қашқадарѐ филиали 
Бугунги кунда юртимизда ғаллачилик сохаси тобора равнақ топмоқда. Суғориладиган ва лалмикор 
ерлар учун касаллик ва заракунандаларга, табиатнинг ноқулай омилларига чидамли, ҳосилдор, юқори 
сифатли дон берадиган навларни яратиш ва уларни етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш асосида 
ғалла ҳосилдорлиги ва дон сифатини оширишни тақазо этмоқда. 
Қаттиқ буғдойнинг Ғ

дурагайлари биринчи йил селекция кўчатзорида 1080 та дурагай 
тизмалар экилиб ўрганилди. Ушбу,Ғ

селекция кўчатзорида ўсув даври алоҳида кузатув остига 
олинган 1080 та дурагай тизмалар тадқиқот объекти бўлиб ҳисобланади.
Қаттиқ буғдойнинг F

дурагай тизмалари селекция кўчатзорида ўрганилаѐтган 
дурагайларнинг униб чиқиш даври 4-6 ноябр кунларида ўтганлиги қайд этилди. Дурагай 
тизмаларнинг экиш униб чиқиш даври 15-17 кунни ташкил этди.
Дурагай тизмаларнинг бошоқлаш даври 19 апрелда бошланиб, 7 май куни ниҳоясига 
етди. Бошоқлаш даври эрта муддатларда бошланган дурагай тизмалар ажратиб олинди ва бошқа 
кўрсаткичларини инобатга олиб танлаш ишлари олиб борилди. Дурагай тизмаларнинг асосий 
бошоқлаш даври 29 апрел кунига тўғри келди. 
Дурагай тизмаларни униб чиқиш бошоқлаш даври ҳисоблаб чиқилганда 162 -183 кунни 
ташкил этганлиги аниқланди. Дурагай тизмалар орасида униб чиқиш - бошоқлаш даври қисқа 
бўлган дурагай тизмалар ажратиб олинди. 
Дурагай тизмаларнинг пишиш даври 2 июнда бошланиб, 11 июн куни ниҳоясига етди. 
Пишиш даври эрта муддатларда бошланган дурагай тизмалар ажратиб олинди ва бошқа 
кўрсаткичларини инобатга олиб танлаш ишлари олиб борилди. Дурагай тизмаларнинг асосий 
пишиш даври ўртача 8 июн кунига тўғри келганлиги аниқланди. Дурагай тизмаларнинг 
орасидан пишиш даври 2-3 июн кунига тўғри келган, эртапишар тизмалар 19 тани ташкил этди 
(1-жадвал). 
Дурагай тизмаларнинг униб чиқиш-пишиш даври 209-219 кунни ташкил этди.
Қаттиқ буғдойнинг эртапишар навларини яратиш учун эртапишар, барча кўрсаткичлари 
юқори бўлган тизмалар танлаб олинди. 
Қаттиқ буғдойнинг F
5
авлодигача етиб келган жами дурагай тизмаларини генеалогик 
тахлил қилиб кўрганимизда: 1100 та тизмани ҳосил қилган дастлабки 53 та тизманинг ҳосил 
бўлишида 33 та ота-оналик намуналар иштирок этганлиги маълум. Аҳамиятли жиҳати шундаки, 
F

авлодида бу ота-оналик насллар бошқача нисбатда бўлган. Демак, F
5
авлодигача танловдан 
ўтиб келган тизмаларни ирсиятини ташкил этган комбинацияларнинг селекцион имконияти 
(мухитда зарурий белгиларни авлодига бериши) юқори деган ҳулосага келиш мумкин . Бу 
комбинацияларда ўзгаришсиз, асосий шаклларнинг ҳосил бўлишини кузатиш ва ажратиб олиш учун ҳар 
бири 20 тадан алоҳида ажратиб экилган. 
Тадқиқот давомида дурагай тизмаларнинг ўсув даври, касалликларга чидамлилиги
биометрик кўрсатичлари эътиборга олиниб танлаш ишлари ўтказилди. Танлаш жараѐнида


223 
дурагай тизмаларнинг гомозиготали, тоза тизма эканлигига ҳам эътибор қаратилди. Ажралиш 
жараѐни давом этаѐтган дурагай тизмалар брак қилинди.
1-жадвал 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish