БОДРИНГНИНГ КАСАЛЛИКЛАРГА ЧИДАМЛИ НАВЛАР СЕЛЕКЦИЯСИ
А.М.Борасулов
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик
илмий-тадқиқот институти
Барча соҳалардаги ўзгаришлар каби қишлоқ хўжалиги ҳам янгича ривожланиш босқичига чиқиб
бормоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегиясининг учинчи устувор йўналиши учинчи бандида ―Касаллик ва зараркунандаларга чидамли,
маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция
навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш
бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш‖ борасида керакли мақсад ва вазифалар белгилаб
берилган. Бугунги кунда бу вазифалар юзасидан тегишли илмий-тадқиқот институтларида илмий ишлар
олиб борилмоқда. [1].
Ўзбекистон қадимдан ўзининг ўрик, шафтоли, олхўри, нок, гилос, анжир, анор, беҳи, узум,
помидор, бодринг, пиѐз, саримсоқ пиѐз ва бошқа кўплаб мева ва сабзавотлари, беқиѐс мазаси ва хушбўй
ҳиди билан ажралиб турадиган қовунлари билан маълуму машҳурдир [2].
Бугунги кунда Ўзбекистонда йилдан-йилга озиқ-овқат экинлари майдони кенгайиб, ҳусусан
сабзавотларнинг ҳам экин майдони ортиб бормоқда. Булар ичида бодринг дунѐ миқѐсида севиб истеъмол
қилинадиган сабзавот тури. Техник пишган бодринг мевасининг 95-97 % ини сув, 0,5-1,6 % ини оқсил
ташкил этиб, калорияси 59 кЖ га тенг [2]. Ўзбекистонда мавжуд маҳаллий бодринг навлари мевасининг
сифати юқори бўлсада, ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига чидамлилиги ва шу билан бирга
ҳосилдорлиги ҳам паст. Бодрингда ун шудринг касаллигига чидамлилигини pm-1, pm-2, pm-3 генлари,
cохта ун шудринг касаллигига чидамлилигини эса dm (P) генлари тамин этади. Бодрингда оналик гуллар
сонининг кўп бўлиши унинг ҳосилдорлик даражасини белгилайди. Оналик гуллари F (Acr, acr
F
, D, st)
аллел генлар томонидан бошқарилади [3]. Ҳар бир мамлакатда ўзининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб
чиққан ҳолда, маълум бир мақсадни кўзлаб селекция ишлари олиб борилади. Ўзбекистонда эса очиқ
майдонлар учун бодринг селекцияси доирасидаги ишлар айнан ун шудринг ва сохта ун шудринг
касалликларига чидамли, оналик гуллари кўп бўлган навлар яратиш мақсадида олиб борилади. Шу
муаммолардан келиб чиқиб Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтида бир
неча йиллар давомида бодринг селекцияси бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Ишнинг мақсади ун
шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига чидамли, оналик гуллари кўп бўлган маҳаллий бодринг
навларини яратишдан иборат.
Селекция ишлари Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг
тажриба майдонида олиб борилди. Тажрибалар Халқаро Сабзавотчилик Марказидан келтирилган
бодрингнинг Cucumis sativus L турига мансуб С-25-1 линиясида ўтказилди. С-25-1 линияси бодрингнинг
монойция (M) жинсига, меваси Таиван типига мансуб бўлиб, 2010 йилдан селекция жараѐнига
киритилган. Селекция жараѐни ―Методические указания по ускоренной селекции огурца на устойчивость
к мучнистой росе и ложной мучнистой росе с использованием различных экологических условий.‖
(Москва-ВНИИСCОК-1985 г.) [5] ва ―Рекомендации и методические указания по селекции и
семеноводству огурца.‖(Москва- ВНИИСCОК 1999 г.) услубномалари асосида ўтказилди [6]. Истиқболли
С-25-1 линия қиѐсий Нарўз нави билан таққослаб синалди. Тажрибалар тажрибалар 3 қайтариқда,
140+70/2х30 см схемада, эртаги ва кечки муддатда олиб борилди. Тажриба вақтида тупроқ агротехник
ҳолати нисбатан бир хил бўлишига ҳаракат қилинди.
С-25-1 линиянинг техник меваси тўқ яшил бўлиб, уч қисмида сарғиш йўллари бор. Юзаси текис,
узунлиги 10, диаметри 5 см. Оғирлиги 85 г, дегустацион баҳоси 4,7 баллга тенг. Қиѐсий навнинг техник
220
меваси яшил, юзаси текис, узунлиги 12, диаметри 6 см. Оғирлиги 100 г, дегустацион баҳоси 4,2 баллга
тенг. ( жадвал-1)
Эртаги муддатда С-25-1 линия ун шудринг касаллиги билан 0,4 балл даражада 20 % зарарланган
бўлса, қиѐсий Наврўз нави 0,5 даражада 40 % зарарланди. Сохта ун шудринг касаллиги билан
ўрганилаѐтган линия ва қиѐсий нав зарарланмади. жадвал-2)
Do'stlaringiz bilan baham: |