182
Ушбу қарорлар ижросини кейинги йилларда республикамизда интенсив боғларнинг майдони
144,0 минг гектарга етганидан кўришимиз мумкин. Янги токзорлар ташкил этишда интенсив, тез
ҳосилга кирувчи кучли ва ўртача ўсувчи, шунингдек хориждан келтирилаѐтган ток кўчатларини
экилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2015 йил 29 декабрдаги ―2016-2020 йилларда қишлоқ
хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2460-сонли
қарорлари, Ўзбекистон Республика-си Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигининг
буйруқ ва қарорлари мевачилик ва узумчилик соҳаларида тубдан ислоҳ қилиш имконини беради.
Токтаналарини май охирида ҳалқалаш бўйича маълумотлар Сакраменто округ Ахборот Маслахат
Бериш Маркази ходими Чак Ингелснинг "Токлар: Узум доналари ҳажмини ошириш учун токларни
халкалаш ва узум бошларини сийраклатиш" номли қўлланмасидан олинган.
Ҳалқалаш
ток танасида айланасига
ингичка чизик кўринишидаги пўстлоқни кесиб
олищдир. Бу амалиѐт хар йили токнинг ўқ
танасида(ствол) ѐки кўп йиллик
тана яъ
ни
"қўл" кисмларининг илгари ҳалқаланмаган
қисмида амалга оширилади. Ҳалқалаш углевод
ва гормонлар токнинг флоэма (ички пустлок)
катлами бўйлаб пастга қараб оқишини тўхтатиб
қўяди ва тўғри вақтда
амалга оширилганда
аксарият уруғсиз хўраки навларда узум доналари
хажмини оширади. Тўғри ҳалқалаш узум
доналари хажмини 10-30 фоизга ошира олади. Бу
усулдан энг яхши натижалар тўлиқ гуллаш
давридан 10 кун ўтгач қўлланилганда олинади -
одатда май ўрталаридан охиригача бўлган даврга тўғри келади. Халкалаш усули факат вояга етган
токларга нисбатан қўлланилади, токлар камида 4-5 йиллик ривожланишга эга бўлиши лозим.
Агар ток
танаси жуда йўғон ва эшилганбўлса. асосий катта новдаларни халкалаш тавсия этилади. Ҳалқаланган ва
ҳалқаланмаганновдаларда етилган узум доналари ўртасидаги фарқни кўриш учун баъзи
новдаларниҳалқалаб, усулнинг самарали эканлигига ишонч хосил килиш мумкин. Ҳалқалаш учун
ишлатиладиган пичоқлар одатда махсус узумчиликка ихтисослашган дўконларда сотилади. Шунингдек,
бундай пичоқларни интернет орқали хам харид қилишмумкин. Бу пичоқларнинг ўзига хос хусусияти
узаро муайян масофада жойлаштирилганикки ўткир тиғга эгалиги бўлиб, бу бир хил кенгликдаги чизиқ
кесиб олишни осонлаштиради. Иккита алоҳида
кесишдан фойдаланиш хам мумкин, аммо бу бироз
қийинроқ бўлади.
Бевосита кесишга киришишдан аввал
ҳалқаланган
қисм
осилиб
турган
бўш
пўстлоққатламидан тозаланади. Чизиқ кенглиги
5-6 мм.ни ташкил этади. Флоэма қатлами тўлиқ
олиб ташланиши мухим ахамиятга эга. шунинг
учун пичоқни яхшигина куч билан босиш талаб
этилади.
Ҳалқалангандан сўнг 20 дақиқа ўтгач
унинг
тўғри
амалга
оширилганлигини
текшириш мумкин - тўғри ҳалқаланганда тўлиқ
оқ
рангдаги
ксилема
кўриниб
туради.
Хатқалангандан сўнг қолиб кетган жигарранг
тусдаги хар қандай қисм йўкотилиши лозим; флоэма тўқималарининг хатто3 ммқолиб
кетиши хам
ҳалқалашорқали эришиш мумкин бўлган натижаларни йўққа чиқаради. Чандиқни жуда чуқур тушириш
хам ўзига яраша салбий оқибатларга эга: сув харакатланадиган ксилема қатламига зарар етказиш токни
кучсиз қилиб қўйиши мумкин. Кесиш тўғри амалга оширилганда, кесилган пўстлоқ осон ажралиб чиқиши
керак. Кесимлар юзасида каллус тўқималари шакллана бошлайди ва бир неча ҳафта ўтиб, пўстлоқўз
холатини кайта тиклайди.
Ҳалқалашда ток танаси бўйлаб ички ва ташки пўстлоғи кўчирилади. Ички пўстлоқ - флоэма қатлами
баргларда фотосинтез жараѐни натижасида хосил бўлган углеводлар ривожланаѐтган қисмлар (мева ва
илдиз)га етиб боришига йулак вазифасини ўтайди. Бу пўстлоқ йўлакнинг узиб қўйилиши углеводларнинг
илдиз томон харакатланишига чек куйиб, уларни мевалар томон йуналтиради. Пўстлоқ 4 хафта давомида
уз холатига кайта тиклангунича мевалар кераклича углеводларни олиб улгуришади. Тўғри ҳалқалаш узум
доналари ҳажмини 30% гача ошира олади. Бу усул асосан уруғсиз навларда самаралирок хисобланади.
Токлар ҳалқалаш: Чизиқ кенглиги 5-6 ммни ташкил этадиган пўстлоқ катламини ѐғоч қисмигача етиб
183
борадиган чуқурликда пичоқ билан кесиб олинади. Кўш тиғли махсус пичоқлар бу ишни анча
осонлаштиради. Флоэма қатлами тўлиқ олиб ташланиши мухим ахамиятга эга. шунинг учун пичоқни
яхшигина куч билан босиш талаб этилади. Пўстлоқ кесиб олингандан сўнг 20 дақиқа ўтгач чандиқ тўғри
туширилганлигини текшириш мумкин - тўғри туширилган чандиқда тўлиқ оқ рангдаги ксилема (ѐгоч)
кўриниб туради.
Ҳалқалашдан сўнг колиб кетган жигарранг тусдаги хар кандай кисм йўқотилиши лозим; флоэма
тўқималарининг ҳатто 3 мм қолиб кетиши хам айлана чандиқ орқали эришиш мумкин
булган натижаларни
йўққа чикаради. Чандиқни жуда чуқур тушириш хам ўзига яраша салбий оқибатларга эга: сув
харакатланадиган ксилема катламига зарар етказиш токни кучсиз қилиб қўйиши мумкин. Кесиш тўғри
амалга оширилганда, кесилган пўстлоқ осон ажралиб чиқиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: