Фойдаланилган адабиѐтлар.
1. Абдуллаев Р. Ахмедов Ш. Исроилов М. ―Боғлардаги долзарб юмушлар‖ Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги журнали № 6. 2015 й.
2. Абдуллаев Р. ―Боғбоннинг баҳори‖ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали № 4. 2015 й.
ГИЛОС НАВЛАРИНИ ЎРГАНИШ
М.М.Исроилов, С.И.Шодиев
Академик Махмуд Мирзаев номли
боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ
Марказий Осиѐ, жумладан Ўзбекистон ҳудуди кўпгина қишлоқ хўжалик, шу жумладан мева
экинларини келиб чиқиш марказларидан бири хисобланади. Қадимда бу худудда ўрик, олхўри, гилос ва
бошқа мева экинларининг қимматли маҳаллий навлари сақланиб қолинган.
Мева етиштириш техналогияси ишлаб чиқарилган бўлиб, уни жойларда амалга оширишга алоҳида
аҳамият берилади. Чунки, бу тадбирларни амалга ошириш меваларга бўлган халқ истеъмоли эҳтиѐжи,
қайта ишлаш корхоналарининг талаби ва экспортга маҳсулот чиқаришга бўлган талаблар билан маҳсулот
ишлаб чиқарувчиларнинг таклифлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлайди.
Мевачиликнинг халқ хўжалигидаги ахамияти бениҳоят катта. Мева ва резавор-мевалар таркибида
одам организими учун зарур бўлган шакар, органик кислоталар, минерал тузлар, ферментлар, витаминлар
манбаи.
Меваларни хуштамлилиги овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ѐрдам беради. Кўп мевалар шифобахш
хусусиятга эга бўлиб, организмнинг химоя кучини сақлайди ва мустаҳкамлайди. Гилос юқори таъмлилик
ва шифобахш хусусиятига эга, у эрта ва бир йўла пишиши билан қадирланади. Гилос янгилигида
истеъмол қилинади ва ундан юқори сифатли шарбатлар, мураббо шунингдек қоқи тайѐрланади. Эти зич
консистенцияли бўлган навлар (бигарро группаси) узоққа ташишга анча яроқли, шунинг учун буларни
янгилигида чет давлатларга етказиш мумкин.
Ўзбекистонда етиштирилган янги гилос мевасида кўп миқдорда қанд (10% дан 20% гача), қуруқ
модда 15 дан 24 фойизини ташкил этади. Кислота миқдори юқори эмас - 0,36 - 1,0 %. Қандининг асосий
қисми глюкоза ва фруктозага тўғри келади, сахароза фойизи кўп ҳолларда юқори эмас - 0 дан 2,36 гача.
Ўзбекистонда гилосзорлар асосан Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида барпо
қилинган. Бухоро, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида кам ўсади.
Ўтказилган тадқиқот ишлари И.В.Мичурин номли БВИТИ институти томонидан ишлаб чиқилган
―мевалар, резавор мевали ва ѐнғоқ ўсимликлари навларини ўрганиш усули ва дастури‖ (Мичуринск 1973
й) асосида олиб борилди. Тадқиқот олиб бориш учун 2010 йилда экилган гилоснинг маҳаллий ва четдан
келтирилган 15 та навлари танлаб олинди.
Ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган маҳаллий (халқ селекцияси) ва интродукция
қилинган гилос навлари ҳар– хил муддатларда пишиши, меваларни юқори сифати, хосилдорлиги, совуққа,
қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга бардошлилиги бўйича юқори кўрсатгичга эга бўлган нав ва
клонларни танлаш ва уларни ажратишга қаратилди. Шундан келиб чиқиб коллекция тажриба
майдонларида гилос меваларини навларининг ўсиш ва ривожланишини фенологик фазаларини кузатиш ва
юқори ҳосилдорлиги ўрганилди.
Гилос навларини ўрганиш давомида кузатишлар шуни кўрсатдики гуллаш фазасининг бошланиши
9.IV дан 23.IV гача давом этди. Гуллаш даражасининг давомийлиги 9 кунни ташкил этди. Волове сердце,
Венус, Рубиновая ранняя навлариэрта 9 IV да гуллади. Боамбе де Котнаре, Бахор, Чернявка навлари эса
кеч 23.IV да гуллади. Гуллаш даражаси ўртача4,1баллни ташкил этди.
Гилос навларини пишиш даврини бошланиши 4.V дан 16.VI гача давом этди. Бунда эртаги
навларидан Клон Эльтона (St)нави 4.V даЖеланная нави 5.V да ва Рубиновая ранняя нави 5.V да пиша
бошлади. Кечки навлардан Ревершон( St) нави 7.VI да пиша бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |