Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Адабиѐтлар рўйхати 
1. Дементьев А.В. Капельное орошение томатов в условиях Волго-Донского междуречья.-М.: 2004 г. 
ст.145. 
2. С.Юнусов. Очиқ ер учун сабзавот кўчатларини етиштириш. Ўқув қўлланма. Тошкент 2015. 159 бет. 
3. Зуев В.И., О.Қодирхўжаев, Ш.Асатов, У.Акромов. Химояланган жой сабзавотчилиги. Тошкент 
2016. 415 бет. 
4. N.Donald, J. George. Knott`s handbook for vegetable growers р. 47.
5. Vegetable Growing Manual –Published March 2012 by the northem Temitory Derfrtment of Resources.
6. Vniissok @ mail.ru.vnisssok & copimail & cedilru. 
КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА КАРТОШКА КУЯСИ
БИОЭКОЛОГИЯСИ 
 
М.Қ.Парпиева, Г.Р.Рахмонова, М.Б.Тўрабоев 
Андижон қишлоқ хўжалик институти 
Картошка дунѐда қишлоқ хўжалигида мухим ва оммабоп стратегик озиқ-овқат экинларидан бири 
хисобланади. Дунѐ бўйича мазкур экин майдони 1991 йилда 17,7 млн. гектарга экилган бўлса, 2015 йилда 
21,5 млн. гектарга кенгайиб, ялпи хосил эса 265,9 дан 351,2 млн. тоннагача ортиб, ҳар гектардан 
олинадиган ўртача хосилдорлик 16 тоннани ташкил этмоқда. Бугунги кунда дунѐнинг сабзавот 
етиштирувчи ва картошка ишлаб чиқарувчи барча мамлакатларида картошка уруғлик материаллари, янги 
яратилган истиқболли навлар уруғлик туганакларини жадал кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб 
муаммо ҳисобланади. 


190 
Республикамиз картошкачилигида дунѐ бозорига рақобатбардош янги навларни яратиш ҳамда 
уларни жадал кўпайтириш ва уруғчилигини ташкил этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга 
оширилди. Бунинг натижасида картошка навлари тўплами орасидан турли тупроқ иқлим шароитлари учун 
мос навларни танлаб, уруғчилигини ташкил этиш орқали уруғлик материаллар захираси яратилди. Шу 
билан биргаликда, турли тупроқ-иқлим шароитларида картошкани туганаксиз ўсимталаридан ўстиришга 
мос навларини танлаш ва етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чиқиш борасидаги 
тадқиқотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга 
мўлжалланган Харакатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини 
оптималлаштириш илғор агротехнологияларни жорий этиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш, мева-сабзавот 
ва узум етиштиришни кўпайтириш» мухим стратегик вазифаларидан бири қилиб белгилаб берилган. Бу 
борада ҳам серхосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бир йилда икки хосил олишга яроқли 
махсулот сифати яхши бўлган навларни яратиш уларнинг уруғчилигини такомиллаштириш ва навларнинг 
биологик хусусиятларини хисобга олган холда юқори хосил олишни таъминловчи технологияларни 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини мухим аҳамият касб этади. 
Дунѐ мамлакатларида картошка асосан туганакларидан кўпайтирилиб, майдон бирлигига 
сарфланадиган уруғлик миқдори (3,0-3,5 т/га) бўйича энг юқори ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам 
экинни етиштириш учун қилинадиган харажатларнинг асосий қисми (50-60%) уруғлик учун сарфланади. 
Шу боис уруғлик туганаклардан самарали фойдаланиш уларнинг кўпайиш коеффитцентини оширишга 
хизмат қилади. Картошкачиликда туганакларнинг кўпайиш коеффитценти ўртача 4-5 донани ташкил 
этади. Картошкачиликда ўсимталари билан кўпайтириш уруғлик туганакларидан самарали фойдаланиш 
ва кўпайиш коеффитцентини оширишга имкон яратади. Лекин, бунинг учун мос навларнинг танланиши, 
экинни бу усулда етиштириш учун мос, республика тупроқ-иқлим шароитини, нав хусусиятларини 
хисобга олган холда экиндан юқори ва сифатли хосил олишни таъминловчи технологияларни ишлаб 
чиқиш мақсадга мувофиқдир. 
Картошка навларини туганак хамда туганаксиз кўпайтиришни хар томонлама бахолашга оид 
жаҳонда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий натижалар олинган: 
картошканинг махаллий шароитларга мос, тезпишар ва ўртатезпишар навларини яратилган; картошка 
етиштиришнинг ресурстежамкор технологиялари ишлаб чиқилган (Халкаро картошкачилик маркази, 
Wageningen University, CenteralPotatoResearchInstitute, Қозоғистон сабзавотчилик ва картошкачилик илмий 
- тадқиқот институти, А.Г.Лорх номидаги Бутунроссия картошка хўжалиги илмий- тадқиқот институти); 
картошкани мини туганаклари орқали кўпайтириш хамда жадаллашган ин-витро (ин-витро) усули ишлаб 
чиқилган (NationalInstituteofFoodandAgriculture, Yunnan Potato Research Institute); картошкани туганаксиз 
ботаник уруғидан кўпайтириш мумкинлиги аниқланган (Dutch Potato Center, Сабзавот, полиз экинлари ва 
картошкачилик илмий-тадқиқот институти). 
Дунѐ картошкачилигида асосан қуйидаги устувор йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари олиб 
борилмоқда: ҳар бир тупроқ - иқлим шароити учун мос навларни яратиш; экологик тоза, арзон ва юқори 
хосил 
олишни 
таъминловчи 
ресурстежамкор 
агротехнологияларни 
ишлаб 
чиқиш 
ҳамда 
такомиллаштириш; картошкани туганак ва туганаксиз ўстириб, вируслардан холи уруғчилигини ташкил 
этиш. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистонда картошка селексияси, уруғчилиги ва 
етиштириш технологияси элементлари - экиш муддатлари, усуллари, ўғитлаш, суғориш хамда 
кўпайтириш (ўстириш) усуллари Н.Н.Балашев, Г.О.Земан, Д.Т.Абдукаримов, В.И.Зуев, А.Абдуллаев, 
О.Кодирхўжаев, 
Х,.Ч.Бўриев, 
Б.Б.Азимов, 
Т.Э.Остонакулов, 
И.Т.Эргашев, 
А.Х.Хамзаев, 
М.К.Абдурахимов ва бошқалар томонидан ўрганилган. 
Эртаги картошка етиштиришга мос навларни танлаш, кўпайтириш, экиш схемалари, ўгитлаш 
меъѐрларини белгилаш борасида картошкачилик ривожланган давлатларда АҚШда J.R.Davis, 
D.O.Everson, Германияда P.SHuhmann, Голландияда W.Heijbroyek, Россияда П.А.Чекмарев, 
Н.С.Кручинин, Б.В.Анисимов, М.А.Коршунова, И.М.Яшина кабилар томонидан илмий - тадқиқотлар олиб 
борилиб, бу борадаги изланишлар илмий манбаларда нашр этилган. 
Эртаги картошка етиштиришнинг фойдали томонларидан яна бири картошка ўсимлигини эрта 
кундан экиб, етиштириш орқали картошканинг турли хил касаллик ва зараркунандалар билан 
зарарланишини хам маълум маънода олди олинган бўларди. 
Ҳозирда Жиззах, Самарқанд, Тошкент каби вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 
жиддий муаммоларни келтириб чиқараѐтган зараркунанда яъни картошка куяси (Phtorimae operculella) 
ҳақида фикр юритишимиз, бу зараркунанданинг зарарини камайтириб, шу билан бирга 
Республикамизнинг бошқа вилоятларига тарқалиб кетишини олдини олишимиз керак. 
Картошка куяси

Phthorimaea operculella Zell – картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа 
итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади.


191 
Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради. Олдинги қанотларининг катталиги 12–15 мм 
атрофида. Эркагида қанотлари урғочига нисбатан кичикроқ бўлади. Қанотларида тўқ рангли чизиқлари ва 
қора доғлари бор. Эркак капалак қорин қисмининг охирги аъзосининг узунлиги бутун қорин қисми 
узунлигининг 1/3 қисмини ташкил қилади. Қорин қисмининг охири қалин момиқлар билан қопланган. 
Эркагининг олдинги қанотлари урғочига нисбатан 2–2,5 мм кичикроқ бўлади. Қорнининг ранги сарғиш 
кулранг ост қисми эса кулранг оқ тусда. 
Олдинги ва ўрта оѐқлари оч-кулранг, ташқи томони жигарранг, панжалари жигарранг тусда. Орқа 
оѐқлари оч сарғиш, узун оѐқлари оқ ва панжалари жигарранг момиқлар билан қопланган. Эркак капалак 
урғочисидан асосан қорин қисмининг охирида оқ ѐки кулранг момиқлар борлиги билан фарқ қилади.
Тухуми овал шаклда. Баъзан бир томони ботиқроқ бўлади. Эни 0,35–0,45, узунлиги 0,8 мм 
катталикда. Янги қўйилган тухумлари оқ рангда, қамалақсимон товланиб туради. Қобиғи силлиқ, бир 
томони тўрсимон. Вақт ўтиши билан тухум тўқ рангга киради ва қурт чиқишидан олдин қобиқдан 
кўриниб туради. Личинка тухум ичини кемириб ўзига чиқиш учун тешик очади ва тухумдан чиқади. 
Бўшаган тухум оқ рангда бўлади.
Тухумдан чиққан личинка 1,2 мм узунликда, рангсиз ѐки оч қизғиш тусда бўлади, вақт ўтиш билан 
тўқ жигарранг тусга киради, бош қисми қора рангда. Етук личинкалари 10–13 мм узунликда, эни 1,5 мм, 
ранги сарғимтил қизғиш ѐки яшилсимон кулранг тусда. Бош қисми тўқ жигарранг ѐки қора рангда. Кўкрак 
қисми деярли қора, сарғиш, қалқонлари жуда кичкина ва тўқ тусда. Личинкалар картошканинг яшил, мўрт 
устки қисмида, тамаки ѐки бошқа ўсимликларда ривожланади.
Личинкалари одатда чиқиндилар ѐки тупроқ орасига кириб ғумбакка айланади. Тупроқдаги 
кесаклар ѐки бошқаларга ѐпишиб олади. У ўзи зарарлаган дарахт остидаги тупроқда ғумбакка айланган 
бўлса ҳам, уни ўша жойда топиш, кўз билан илғаш жуда қийин.
Пилла омборхоналари, қоп оралиқлари, картошка қуртаги оралари, пол тешиклари ва бошқа кўз 
илғамайдиган жойларда бўлиши мумкин. Личинкалар тез ўзгарувчан ҳароратга мослашувчан бўлиб, 
қаттиқ совуқда ҳам мевалар ичида яшовчанлигини сақлаб қолади.
Пилласи сарғиш-кумуш рангда. Личинкалар аввалига ипак тўр тўқийди, сўнг ички қаватини 
тўқийди. Личинкалар 24 соат давомида пиллани тайѐрлаб улгуради. Шундан сўнг пилла ичига кириб, 
тешикларни беркитади ва 3–4 кундан кейин ғумбакка айланади. Пилланинг узунлиги 10, эни 4 мм. ни 
ташкил қилади. Эркагининг ғумбаги, одатда урғочининг ғумбагига нисбатан кичикроқ бўлади.
Бир йилда 5–6 авлод беради. Ёз мавсумида бир авлоднинг ривожланиши 22–30 кун, қиш 
мавсумида эса 2–4 ойгача давом этади. Ҳаво ҳароратининг –4 
о
C ва +36 
о
C бўлиши картошка куясига 
ҳалокатли таъсир қилади. Картошка куяси етук личинкалик ѐки ғумбаклик даврида қишлайди. 
Капалаклари бир ѐки икки дона уруғини барглар, тамаки, картошка, помидор, картошка меваси, тупроққа 
қўяди. Ёз мавсумида картошка куяси омборхоналарга тўхтовсиз тухум қўяди. Картошка куясининг асосий 
ўчоғи –омборхоналар ҳисобланади. Агарда омборхоналарда картошка куясига қарши кураш олиб 
бормасак 25–80 % таганаклар йўқотилади.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish