78
Олинган маьлумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, Зарафшон водийси карбонатли типик бўз
тупроқлар шароитида назорат вариантида ҳаракатчан фосфор миқдори уч йил давомида дастлабки
кўрсаткичга нисбатан 3,4 мг/кг P
2
O
5
га камайишига олиб келди. НКФУ ўғитининг гектарига 60 кг дан 180
кг гача ошиб бориши P
2
O
5
нинг тупроқдаги миқдорини 32,5 мг/кг дан 39,9 мг/кг
гача ошишига олиб
келиши аниқланди. Бир хил меьѐрда гектарига 100 кг P
2
O
5
меьѐрида қўлланилганда аммофос ва НКФУ
ўғити оқбош карамнинг Severinf F
1
, дурагайи озиқланиши учун нисбатан тенг бўлган фосфорли
озиқланиш даражасини ҳосил қилди ва ҳаракатчан фосфорнинг тупроқдаги миқдорини тегишлича 32,1 ва
31,6 мг/кг P
2
O
5
бўлишини таъминлади.
НКФУ ўғитини гектарига 60 кг дан 180 кг гача ошириш тупроқдаги ҳаракатчан фосфор дастлабки
миқдорини бир мунча оширишга олиб келди. Энг юқори кўрсаткич 180 кг/га P
2
O
5
вариантида кузатилиб
30,4 мг/кг ни ташкил этди.
Шуни алоҳида таькидлаш лозимки, сабзавот экинлари етиштиришда тупроқдаги ҳаракатчан фосфор
миқдорини 1 мг/кг P
2
O
5
га ошириш учун ўғит сарфи 140 кг/га бўлгандан бошлаб кузатилиши аниқланди.
Тажрибамизда суғориладиган воҳа типик бўз тупроқлари
фосфат режими шаклланиши
механизмини тўлароқ ўрганиш учун тупроқ фосфатлари фракцион таркиби Чанг Джексон услубининг
Гнизбург- Лебедьева варианти бўйича аниқланди. Тадқиқотларимиз назорат вариантида тупроқ
таркибидаги умумий фосфорнинг миқдори 1615 мг/кг ни ташкил этгани ҳолда, унинг 83% яьни 1343 мг/кг
минерал фосфатлар ҳиссасига тўғри келиши аниқланди.
Барча ўрганилган ўғитли вариантларда умумий фосфор миқдори 1708-1750 мг/кг оралиғида ўзгариб
борди. Минерал фосфатларининг ҳиссаси 82,7-84,7% ни ташкил этди.
Тупроқ фосфатлари фракцион таркибидаги энг катта ўзгариш бўш бириккан фосфатлар (Ca
I
-P)
фракциясида ўғит меъѐрига боғлиқ равишда боғлиқ равишда фракция миқдорларининг ўзгариш
амплитудаси 26-37 мг/кг P
2
O
5
оралиғида бўлиши кузатилди.
Тажрибада қўлланилган ўғитлар фосфат компонентига нисбатан энг инерт фракция
феррофосфатлар эканлиги аниқланди. Ўсимликлар озиқланиши учун асосий заҳира ҳисобланган юқори
асосли кальций фосфатлари (Ca
II
-P) фракцияси ўғит тури ва унинг меьѐрига боғлиқ равишда ўзгаришга
учради.
НКФУ ўғитининг меьѐри ортиб бориши билан энг катта ўзгариш Ca
I
-P, AL-P, Ca
II
-P, фракцияларида
учраши аниқланди.
Бу типдаги ўғитларнинг Ca
II
-P фракциясини ошириш хиссаси бу ўғитларнинг кейинги йилги
таьсири кучли бўлишидан далолат беради. Ваҳоланки фақатгина ҳаракатчан фосфор миқдорига кўра
бундай хулоса чиқариб бўлмас эди.
Оқбош карам етиштиришда тупроқда қулай фосфорли озиқланиш режимини ҳосил қилиш ҳисобига
ўғитлаш вариантларида ҳосилдорликни ошишига олиб келди. Ўғитсиз
назорат вариантида Seveinf F
1
,
дурагайи 270,5 ц/га ҳосил олишни таьминлангани ҳолда, НКФУ ўғити ўсиб борувчи меьѐрларида
тегишлича 449,6; 473,5; 480,7; 486,6 ц/га ҳосил олишни таъминлади.
Ишонарли қўшимча ҳосил НКФУ 100 кг/га P
2
O
5
вариантида олинганлиги қайд этилди. Ушбу
вариантда ―С‖ витамини 34,3 мг/%, умумий шакар 10,6 % ни ташкил этиб, нитратлар миқдори 249,0 мг/кг
бўлиши ва чекланган миқдордан (300 мг/кг) кам бўлиши аниқланди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил
олишни таьминлайдиган қулай озиқ режимини ифодалашда тупроқ фосфатлари фракцион тартибини
таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Зарафшон водийси карбонатли типик бўз тупроқлари шароитида оқбош
карамдан N
200
K
90
ўғитлаш фонида НКФУ ўғитини 100 кг/га P
2
O
5
ҳисобидан қўллаш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: