Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1.
Атабекова Д.Л. - Гумус и его состав в эродированных типичных сероземах и некоторые пути его 
повышения. Автореф.канд.дисс., Ташкент, 1990, стр. 22. 
2.
Гафурова Л.А., Раупова Н.Б. - Оптическая плотность гуминовух кислот эродированных 
сероземов, сформированных на третичных красноцветных отложениях. Ж-л « Пахтачилик ва дончилик». 
1999, № 2, стр. 46-48. 
3.
Гафурова Л. А., Махсудов Х. М., Адель М.Ю. - Эрозияга учраган неоген ѐткизикларда шаклланган 
буз тупрокларнинг биологик фаоллиги. «Узбекистон», Тошкент, 1999, стр. 29-75. 
4.
Гафурова Л.А., Махсудов Х.М.. Пирмамедова Д.П. - Эродированные сероземы сформированные 
на третичных отложениях и пути повышения их плодородия» Изд. «Узбекистан» Ташкент. 1999, стр 114-
142.
5.
Раупова Н.,Гафурова - Гумусное состояние эродированных типичных сероземов, сформированных 
на 
третичных 
красноцветных 
отложениях 
и 
некоторые 
пути 
повышения 
их 
плодородия.Монография,2004г. 
6.
Ташкузиев М. М. - Химическое состояние типичных сероземов и почв низовьев Амударьи, 
изменение его на фоне орошения и опустынивания. Автореф. Канд.дисс.,Ташкент, 1996. стр. 45. 


81 
НКФУ ЎҒИТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ МУДДАТЛАРИГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА ЎСИМЛИК 
ТАРКИБИДАГИ УМУМИЙ АЗОТ, ФОСФОР ВА КАЛИЙНИ ЎЗГАРИШИ 
М.М.Мирзажанова, Х.Райимбердиев, З.Ш.Асқаров*
Сирдарѐ ИТС,

ТошДАУ 
*
 
Ўзбекистон шароитида тупроқ унумдорлигини мухофаза қилишнинг хуқуқий муоммаларини 
ўрганиш. Бугунги кунда тупроқ мунумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш масаласи долзарб муммога 
айланиб бормоқда шу сабабли тупроқ унумдорлигини оширишнинг хуқуқий асосларини янада чуқурроқ 
ўрганиш бугунги кундаги холатини яна бир бора илмий ва амалий томонларини тахлил этиш ва энг 
асосийси уларни янада такомиллаштириш масалаларига ҳам жиддий эътибор бериш керак. 
Республикамизда ер ресурслари бир қарашда кўпга ўхшаб кўринсада (44896,9 минг га.), аслида 
интенсив деҳқончиликда унинг 10 фоизга яқинидан фойдаланилади, холос. Бу асосан, суғориладиган ва 
қисман лалми ерлардир. Суғориладиган ерларнинг умумий майдони 4277 минг гектарни ташкил этиб, 
уларга Республикада олиб борилган тупроқ-тадқиқот ишларининг 95 фоиздан ошиқроғи тўғри келади. 
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар аҳоли моддий фаровонлигини таъминловчи моддий негиз
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий воситаси бўлиб, у мамлакатда озиқ-овқат муаммосини ҳал 
этишда етакчи ўринни эгаллайди. Қишлоқ хўжалиги ерлари ушбу соҳада ишлаб чиқаришни амалга 
оширишнинг энг муҳим шарти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг моддий базаси бўлиб 
хизмат қилади. 
Республикада қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун озиқа моддаларини зарур 
миқдорда етказиб бериш муаммоси ҳозирча тўлиқ ҳал бўлгани йўқ. Бунинг натижасида тупроқларимизда 
озиқа моддаларнинг ўсимлик ўзлаштириш мумкин бўлган бирикмаларининг миқдори йилдан йилга 
камайиб бормоқда. Шунингдек республикада гўнг миқдори жуда кам бўлиб, суғориладиган 
тупроқларимизга нисбатан ҳар гектарига 3-4 тоннадан тўғри келади холос ҳамда ғўзани озиқлантириш 
жараѐни азотли (85-90%), фосфорли(65-70%) ва калийли(8-10%) ўғитлар билан кам таъминланмоқда. 
Мана шундай шароитда, ҳар йили республикамиздаги 4,3 млн гектар суғориладиган ерлардан 6 млн 
тонна атрофида дон, 3,6 млн тоннага яқин пахта ва кўплаб мева, сабзавот полиз экинлари ҳосили олинади. 
Бу ҳосил ўзи билан бирга ҳар сафар тупроқдан катта миқдорда азот, фосфор, калий ва бошқа озиқа 
моддаларини олиб чиқиб кетади. Шу олиб чиқилиб кетилаѐтган озиқа моддалар миқдорини ҳар йили 
ўрнини қоплаб турилмаса қайтариш қонуни бузилади ва тупроқ борган сари камбағаллашиб боради 
Шунингдек, нитратларни сизот ва оқова сувлардаги миқдорларини оширмасликни таъминлаш, 
тупроқ унумдорлигини сақлаш керак. Бунинг учун республиканинг турли тупроқ- иқлим шароитларида 
ғўза ва издош экинларда тупроққа ишлов бериш усулларига боғлиқ ҳолда ўсимликларни азот 
ўзлаштиришини ўрганишда (азот изотопи 
15
N индекация усули билан) илмий изланишлар олиб бориш 
керак бўлади. 
НКФУ ўғитларини қўллаш муддатларига боғлиқ ҳолда ўсимлик таркибидаги умумий азот,фосфор 
ва калийни ўзгариши тажрибада ўрганилди. Ғўзани 2-3 чин баргли давридаѐқ ўғитларни қўллаш 
муддатларини таъсири сезила бошлади, N+Kли (фон) вариантда 3 йилда ўртача умумий азот миқдори 
2,70%, фосфор – 0,85% ва калий 1,35% ни ташкил этган бўлса, аммофос қўлланилганда бу кўрсаткичлар 
2,90, 0,90 ва 1,40% га тенг бўлди. Нисбатан яхши маълумотлар НКФУ ўғитлари чигит экишда ва гуллашда 
қўлланилган вариантларда (4 ва 7) кузатилди. 
Шоналаш даврига келиб вариантлар орасидаги фарқлар сақланиб қолганлиги аниқланди. Умумий 
азотни кўпроқ миқдори барг ва шоналарда, шунингдек фосфор ва калий ҳам шоналарда, кўпроқ бўлди. 
Ғўзани амал даври охиридаги маълумотлар ўсимликларни озиқа унсурларини ўзлаштиришини аниқ 
исботлайди. Бу даврда баргларда энг кўп миқдордаги NPK аммофос ўғити қўлланилганда кузатилди ва 
мутаносиб равишда 1,70; 0,70 ва 0,65 % ни ташкил қилди. Шунингдек НКФУ-I ва НКФУ-II ўғитларини 
қўлланиши натижасида N+Kли вариантга нисбатан юқорироқ маълумотлар олинди. Баргларда NPK-1,60; 
0,60; 0,48 (НКФУ-I) ва 1,64; 0,64; 0,58% (НКФУ-II) ни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар N+Kли 
вариантникидан 0,20; 0,05; 0,00 ва 0,24; 0,9; 0,10%га ортиқчадир. 
Айтиш жоизки, ҳар икки турдаги НКФУ ўғитларини фосфорини ўсимликлар томонидан 
ўзлаштириши деярли бир хил бўлди. Бизни назаримизда бунга сабаб, уларни таркибини ҳам бир-бирига 
яқинлигидадир. Ғўзани амал даври охирига келиб озиқа унсурлари вегетатив бўлаклардан генератив 
бўлаклар томон силжиши кўпгина илмий изланишларда исботланган. Шундай экан пахтада умумий азот, 
чаноқларда эса калийни кўпроқ миқдори борлиги аниқланди. Вариантлар орасидаги фарқ эса 
юқоридагидек сақланиб қолди. 
Демак, НКФУ ўғитларининг таркибидаги ўсимлик ўзлаштира оладиган фосфорни миқдорларига 
боғлиқ ҳолда олинган маълумотларга кўра, бу ўғитларни N+K фонида ғўзада қўллаш самара беради, лекин 
аммофосга нисбатан олганда бироз камроқдир деган хулоса қилсак бўлади 


82 
НКФУ ўғитларини қўллаш муддатларига боғлиқ ҳолда (қай даражада) ўсимлик таркибидаги 
умумий NPKни ўзгариши ҳақидаги маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish