70
асосидаги ресурс тежамкор усуллар‖ (хорижий мутахассислар иштирокида)
республтка илмий-амалий
анжумани материаллари.- Гулистон, 2016. Б.24.
4. Румянцев А.В. Влияние ресурсосберегающих технологий на плодородие почвы /Ж.Земледелие.
2005. № 2. С. 22-23.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ ОЗИҚЛАНТИРИШДА ТУПРОҚ ВА ЎСИМЛИК
ДИАГНОСТИКАСИ УСЛУБЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ НАТИЖАЛАРИ
А.Ж.Боиров, Х.Т.Нуриддинова, Ш.А.Жўраев
Тупроқшунослик ва агрокимѐ ИТИ
Д. Н. Прянишников [2] ―Ўсимлик ўзлаштираоладиган тупроқ азоти, агарда унинг миқдорини
кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмаса, ҳозирги кунда ерда ҳаѐтни чегараловчи асосий
омилдир‖ деб айтган эди. Ушбу фикр ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.
Бу ерда И. В. Тюриннинг [3] республикамиз суғориладиган тупроқлари каби гумус ва азотга
камбағал бўлган чимли подзол тупроқлар тўғрисида ―Тупроқларнинг унумдорлигини
чегараловчи омил
азот бўлиб, унинг миқдорини кўпайтириш тупроқ унумдорлигини оширишнинг энг муҳим омилидир‖ деб
билдирган фикрларини бизнинг суғориладиган тупроқларимизга ҳам тегишли дейиш мумкин.
Тупроқларда мақбул азот заҳираларини ҳосил қилиш ҳамда атроф муҳитнинг азот бирикмалари
билан ифлосланишининг олдини олиш учун, биринчи навбатда, қўлланиладиган азотли ўғитлар меъѐрини
тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда тўғри белгилаш керак.
Ҳозирги кунда, республикамизда, фосфорли ва калийли минерал ўғитларнинг меъѐрларини
белгилашда тупроқ таъминланганлик даражаси ҳисобга олинаѐтган бўлса, азотли ўғитлар меъѐрларини
белгилашда тупроқнинг азот билан таъминланганлик
даражаси эътиборга олинмайди, бунинг асосий
сабаби минерал азотнинг ўзгарувчанлиги ва нитратларнинг ҳаракатчанлигидир.
С. П. Кравков [1] ―Тупроқ самарали унумдорлигини белгиловчи асосий кўрсатгичлардан бири
унга ҳар йили тушадиган ўсимлик органик моддасининг ўсимликлар реал ўзлаштириши мумкин бўлган
азотга айланадиган миқдоридир‖, бу кўрсатгич ―тупроқнинг ишлаб чиқариш кучи‖ ни белгиловчи
параметрдир деб кўрсатган.
Шу сабабли, тупроқларнинг азот билан
таъминланганлик даражасини, осон парчаланувчан
органик моддалар таркибидаги азот миқдорини аниқлашга асосланган янги услуб бўйича аниқлаш
мақсадга мувофиқдир.
Ўсимлик диагностикасида эса янги услуб - функционал диагностика услубидан фойдаланиш
мумкин. Бу услубда текшириладиган ўсимлик баргидан олинган хлоропласт суспензиясига озиқа
элементларини киритиш орқали хлоропластнинг фотокимѐвий фаоллиги ўзгаришини аниқлаш
асосида
экинларнинг маълум бир даврда у ѐки бу озиқа элементига талаби аниқланади ва шу асосда
қўлланиладиган минерал ўғитлар меъѐрларига тузатишлар киритилади.
Тупроқ ва ўсимлик диагностикаси услубларини қўллаш ҳар бир экин тури ва навининг
талабларини эътиборга олган ҳолда минерал ўғитларнинг йиллик меъѐрларини аниқ
белгилаш ва
вегетация даврида ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш даврларидаги талабидан келиб чиқиб унга
тезкор ўзгартиришлар киритиш имкониятларини беради.
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, ―Шоназаров Зиѐд‖ фермер хўжалигининг эскидан
суғориладиган типик бўз тупроғида ғўзанинг С-6524 навига тавсия этилган ва амалиѐтда берилаѐтган
минерал ўғитлар меъѐрларини қўллаб, янги тупроқ ва ўсимлик функционал диагностикаси услублари бўз
тупроқлар шароитларига ҳамда ғўза экинига мослаштирилиб синаб кўрилди.
Тажриба схемаси: 1) N
0
P
0
K
0
, 2) N
200
P
140
K
100
, 3) N
147
P
660
K
0
, 4) N
200
P
140
K
100
+ ТФД, 5) N
147
P
46
K
0
+ТФД
(ТФД – тупроқ ва функционал диагностика услублари натижалари асосида ўғитлар меъѐрларига
тузатишлар киритилган).
Бўз тупроқлар минтақаси асосий суғориладиган тупроқлари ҳайдалма қатламида қишлоқ хўжалик
экинлари ўз вегетацияси давомида реал ўзлаштириши мумкин бўлган тупроқ азоти миқдорлари
тўғрисидаги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, ўрганилган тупроқлар бу кўрсатгич бўйича бир-биридан
фарқ қилади. Қишлоқ хўжалик экинлари ўз вегетацияси давомида реал ўзлаштириши мумкин бўлган азот
миқдори бўйича энг катта кўрсатгичлар , юқори даражада маданийлашган Зангиота
тумани эскидан
суғориладиган типик бўз тупроғига (62,7 мг/кг) ва Юқори-Чирчиқ тумани эскидан суғориладиган ўтлоқи
аллювиал тупроғига (58,8 мг/кг) тегишлидир. Ўртача кўрсатгичларга Оққўрғон тумани эскидан
суғориладиган типик бўз тупроқлари (47,6 мг/кг) ва эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари
(50,4 мг/кг) эга. Энг кам кўрсатгич Юқори-Чирчиқ тумани янгидан суғориладиган типик бўз тупроғига
мансуб эканелиги аниқланди.