Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Азимбоев С., Тухташев Б., Ахмирзаев Ш. ―Дехқончилик ва мелиорация фанидан лаборатория 
ишлари ва амалий машғулотлар‖ Т. 2008. 
2. Тухташев Б., Азимбоев С., Бердибоев Е. ―Қишлоқ хўжалик мелиорацияси фанидан амалий 
машғулотлар ва лаборатория ишлари‖ Т. 2009. 
 
 
 


68 
СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРНИНГ ГУМУС ВА ЯЛПИ ОЗИҚА МОДДАЛАР 
МИҚДОРИНИ МУЛЧАЛАШ ВА КАМ ИШЛОВ БЕРИШ ТАЪСИРИДА ЎЗГАРИШИ 
 
Р.Курвантаев, А.А.Мусурманов, Н.А.Солиева
Тупроқшунослик ва агрокимѐ ИТИ 
Кириш. Ўзбекистон суғориладиган тупроқлари микроструктурали бўлганлиги ва уларни турли 
усуллар билан турли хил органик моддаларга бойитиш тупроқнинг кўп сув сиғимига эга бўлишига, сув-
физикавий ва агрокимѐвий хоссаларини яхшиланишига олиб келади. Қишлоқ хўжалик экинларини 
озиқланишида гумуснинг аҳамияти катта. Гумус таркибида озиқа моддалар айланади, органик 
моддаларнинг айрим компонентлари парчаланиши натижасида ўсимлик ўзлаштирадиган ҳаракатчан 
ҳолатга ўтади. Органик модданинг озиқа моддалар манбаи сифатидан ташқари, тупроқда биологик 
жараѐнларни фаоллаштириб ўсимликни ўсишига ва илдиз тизимидаги биологик фаол моддаларга таъсир 
этади.
Мавзунинг долзарблиги. Қишлоқ хўжалик экинларидан арзон ва юқори ҳосил олиш, озиқланиш 
ва тупроқ хосса-хусусиятларини мақбуллаштириш, ҳамда ҳозирги кунда тупроқга ишлов бериш сарф 
ҳаражатлари, техника, ишчи кучи, ўғитлар меъѐри ва ѐқилғи-ѐғловчи материалларни тежашда янги 
технология-тупроқга кам ишлов бериш ва мульчалаш усулларидан фойдаланиш энг долзарб масалалардан 
ҳисобланади [1 - 5]. 
Тадқиқотнинг мақсади. Мирзачўл воҳасида кенг тарқалган суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларга 
кам ишлов бериш шароитларида қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган майдонни турли органик 
моддалар билан мульчалашнинг тупроқ умумфизик ва агрокимѐвий хоссалари, намлик ва озиқа тартиби, 
ҳамда ғўза ва буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини ўрганишдир. 
Тажриба объекти ва услубияти. Қишлоқ хўжалик экинларидан буғдой ва ғўза ўсимлигини 
мулчалаш ва кам ишлов бериш бўйича кўп йиллик дала тажрибаларини Мирзачўл воҳасининг 
суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар шароитида Ўзбекистон Пахтачилик, Тупроқшунослик ва агрокимѐ 
илмий тадқиқот институтлари услубий қўлланмалари асосида қуйидаги вариантлар асосида олиб борилди: 
1 ва 5 вариант. Ер шудгор қилинади

чизел-борона қилинди + пушта олинди+ чигит ва буғдой 
экилади экилди

минерал ўғитлар миқдори–пахта учун N-250, Р-175, К-125 ва буғдой учун-N-200, Р-150, 
К-100 (назорат) + буғдойдан бўшаган майдонга такрорий экин мош экилди (назорат); 
2 ва 6 вариант. Шудгор қилинмайди+олдиндан олинган пушта усти юмшатилади+чигит ва буғдой 
экилади+унинг устига ширинмия чиқиндиси майдалаб ташланди

минерал ўғитлар миқдори–пахта учун 
N-250, Р-175, К-125; ва буғдой учун-N-200, Р-150, К-100+буғдойдан бўшаган майдонга такрорий экин мош 
экилди;
3 ва 7 вариант. Шудгор қилинмайди+олдиндан олинган пушта усти юмшатилди чигит вабуғдой 
экилди+устига сомон чиқиндиси ва ғўзапоя майдалаб ташланди+минерал ўғитлар миқдори-пахта учун-N-
250, Р-175, К-125 ва буғдой учун-N-200, Р-150, К-100+буғдойдан бўшаган майдонга такрорий экин мош 
экилди; 
4 ва 8 вариант. Шудгор қилинмайди+пушта усти юмшатилади чигит ва буғдой экилади+гўнг билан 
мулчаланади+минерал ўғитлар миқдори-пахта учун-N-250, Р-175, К-125 ва буғдой учун-N-200, Р-150, К-
100+буғдойдан бўшаган майдонга такрорий экин мош экилди.
Тадқиқот натижалари. Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқларида олиб борилган тадқиқотлар 
кўрсатишича экинлар навбатлаб экилиши натижасида чиринди миқдори ғўза экилган мулчалаб кам ишлов 
берилган шудгор қилинмаган вариантларнинг юқори қатламларида кўп тўпланганлигини гувоҳи бўлиш 
мумкин (жадвал).

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish