Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

5
6
3
4
1
2


67 
Ерлардан фойдаланиш, унумдорлигини оширишнинг асосий воситаларидан бири, қишлоқ хўжалиги 
экнлари экиладиган майдонларнинг схемасини яхшилашдир. 
Ғалла мустақиллиги борасида давлат сиѐсатини амалга ошириш, ғалла экинлари, майдонларини 
оширишни талаб қилади. Кузги бошоқли дон экинларини майдонларини жойлаштиришда бир майдонга 2 
маротаба дон экилишига йўл қўймаслик зарур. Шунингдек, бошоқли дон экинларидан бўшаган 
майдонлардаги экин пояларини ѐқиб юборилишини қатъиян ман қилишимиз зарур. Таҳлиллар шуни 
кўрсатадики, бир майдонга сурункасига 2 йил ва ундан ортиқ бошоқли дон экинлари экилса, экиннинг 
касалликка чидамлилиги сусаяди. Бошоқли дон поялари ѐқиб юборилиши натижасида тупроқнинг 
унумдор қатламидаги микроорганизмларнинг нобуд бўлиши тупроқ унумдорлигини пасайишига олиб 
келади. 
Пахтачилик хўжаликларида экин майдонларининг ўзгариши аввалги қўлланилган пахта-беда 
алмашлаб экишнинг схемасини бузилиши, талаб даражасида янги алмашлаб экиш тизмиларини суст 
жорий этиш натижасида тупроқлар маҳсулдорлиги пасайиши қишлоқ хўжалиги экинларининг 
ҳосилдорлиги пасайишига олиб келмоқда.
Тупроқ унумдорлиги паст бўлган тупроқларда тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқ экологик 
муҳитни яхшилаш, пахта ва кузги буғдойдан юқори ҳосил олиш учун навбатлаб экишни янги ғўза-ғалла 
звеносига 1-буғдой; 2-беда; 3-ғўза; 1-буғдой; 2-ғўза (9 далали) 3-беда; 4-ғўза; 1-буғдой; 2-ғўза (10 далали) 
1-буғдой; 2-беда; 4-ғўза; 1-буғдой; 2-ғўза (10 далали) каби навбатлаб экиш тизимлари орқали беда экишни 
киритиш тавсия этилади. 
Суғориш сувларидан унумли фойдаланиш ва тежаш мақсадида ҳамда тупроқда энг қулай физик сув-
ҳаво шароитлари ва озиқланиш тартибини ҳосил қилиш учун аллювиал ўтлоқи тупроқлар мисолида 
қуйидаги суғориш меъѐрларини тавсия қилинади. 
-қум-қумоқ, енгил қумоқ тупроқларда, қум ва енгил қумоқ қатламлардан иборат 0-70 см қатлам 
учун суғориш меъѐри 300-450 м
3
/га, майдони 85,386 минг/га. 
-енгил қумоқли тагида қумоқ, енгил, ўрта ва оғир қумоқли қатламлардан иборат ҳамда енгил, ўрта, 
оғирқумоқ ва қумлардан иборат қатламчали тупроқларда суғориш меъѐри 0-70-100 см қатлам учун 500-
900 м
3
/га, майдони 117,117 минг/га. 
-ўрта қумоқли тагида енгил, ўрта ва қум қатламчаларидан иборат 0-70-100 см қатламли тупроқлар 
учун суғориш меъѐрлари 650-950 м
3
/га, майдони 120,209 минг/га. 
-оғир қумоқли тагида қумоқ ва қум ўрта ва оғир қумоқлилардан иборат қум, енгил, ўрта ва оғир 
қумоқли қатламчалари бўлган тупроқлар 0-70-100 см қатлам учун суғориш меъѐри 700-1000 м
3
/га, 
майдони 56,019 минг/га. 
-оғир қумоқли ва лойлилар тагида оғирқумоқлар ва лойлар бўлган оғир, ўрта ва енгилқумоқлар, 
қумоқ ва лойли қатламчалардан иборат тупроқлар 0-70-100 см қатлам учун суғориш меъѐри 800-1100 
м
3
/га, майдони 6,343 минг/га. 
Тупроқ шўри икки хилда ювилади: тубдан (янги ерларни ўзлаштиришда) ва жорий ҳолатда, 
тупроқнинг 0-100 см қатламидаги хлор иони тупроқ вазнига нисбатан 0,01% кам бўлса у ювилмаслиги ѐки 
жорий (енгил) ювилади. Тупроқдаги хлор 0-100 см қатламида 0,01%, Қорақолпоғистон Республикаси ва 
Хоразм вилояти учун 0,02% га келгунча ювилади.
Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро вилоятларида шўр ювиш миқдори ва умумий сув сарфи 
Мирзачўлдаги каби табақалаштирилади. Лекин шўр ювишни тугаллаш муддати бирмунча кечроққа 
сурилади. Бу иш оғир тупроқли ерларда февралда, енгил тупроқларда эса март ойида тугалланади. 
Хулоса ўринда айтиш мумкинки, бугунги кунда турли тупроқ шароитларида унинг унумдорлигини 
сақлаш ҳамда оширишнинг чора тадбирларини қўллаш билан бирга қишлоқ хўжалик экинларидан юқори 
хосил етиштириш масаласи олдинги ўринни эгаллайди. Шунинг учун хам тупроқ унумдорлигини сақлаш 
ва оширишда ишлаб чиқилган тавсияларга амал қилиш ва риоя этиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish