Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Норқулов У., Шералиев Х. Қишлоқ хўжалик мелиорацияси. Т. 2003. 
2. Артукметов З., Шералиев Х. «Экинларни суғориш» Т. 2007. 
 
 
СУСПЕНЗИЯ ВА CУЮЛТИРИЛГАН ХИМИКАТЛАРНИ СЕПИШ
МОСЛАМАСИНИ АСОСЛАШ 
А.Ж.Бекназаров, Б.У.Нурмихамедов, Ш.Ш.Мирзаходжаев 
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтининг ривожланишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш самарадорлигини ўсиши асосий омил ҳисобланади. 
Бугунги кунда ғўза майдонлари четларида бегона ўтларда ўргимчаккана, шира ва трипс каби 
зараркунандалар дастлаб ривожланиб, кейинчалик улар қишлоқ хўжалик экинларига ўтадилар. Шунинг 
учун уларга қарши ушбу жойларда зудлик билан профилактик кимѐвий ишловларни ўтказиш 
зараркунандалар миқдорини кескин камайтириб, кенг майдонларга тарқалишини олидини олади. Лекин 
барибир об-ҳаво ноқулай бўлган йилларида зараркунандалар сезиларли даражада ғўза ҳосилдорлигига 
таъсир кўрсатади. Ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ҳам ғўза майдонларининг зараркунандаларнинг 
таъсиридан самарали асраш учун биологик кураш билан бирга, ғўза қатор ораларига ишлов беришларида 
суспензияни қўллаш юқори самара бериши кўпчилик илмий ходимларнинг изланишлари натижасида ўз 
исботини топган. Бугунги кунда фермер хўжаликларининг далаларида ғўза культиваторларига ўрнатилиб, 
ишлатиладиган суспензия сепиш мосламаларининг технологик иш жараѐнлари таҳлил қилинганида, бу 
сепиш мосламаларининг пуркагичлари талаб даражасида пуркаш имкониятига эга эмас. Чунки 
зараркунандалар экинларнинг баргининг тагида жойлашган бўлади суспензия химикати эса баргнинг 
устки қисмига сепилади. Биз химикатларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида мослама 
пуркагичларининг технологик иш жараѐнини такомилаштиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. 
Бунинг асосида биз ғўза қатор ораларига ишлов беришда ва суюлтирилган химикатларни сепишда 
ѐппасига эмас, балки қаторнинг устига, яъни ғўза баргларининг устки ва ост тамонларига сепадиган 
мослама технологик иш жараѐнини таклиф этамиз. Эрта баҳорда чигит унуб чиққанда, бу холат тоғ олди 
туманида экилган чигитга об-ҳавонинг салқинлиги ва шудринг тушиши ҳисобига ғўза баргида шира-
трпслар, ўргимчаккана ва кўсак қўрти пайдо бўлади. Бунинг натижасида ғўзанинг ўсиб ривожланишига 
салбий таъсир кўрсатади. 


61 
Ғўза етиштиришда юқори самарадорликка эришиш учун барча бажариладиган агротехник 
тадбирлар ўз муддатларида сифатли ўтказилиши талаб этилади. Кейинги йилларда ғўза хосилдорлигини 
ошириш учун ғўзага суспензия сепиш агротехник амалиѐти кенг қўлланилмоқда. Бунинг натижасида 
пахта етиштириш самарадорлиги ошмоқда. Лекин ғўзанинг дастлабки ўсув даврларида тоғ олди 
ҳудудларида жойлашган пахта далалари баҳор серѐғин ва салқин келган йилларда ѐш ғўза ниҳолларнинг 
ривожи анча суст бўлади. Бунинг асосий сабаби шудринг ва ѐмғир таъсирида ѐш ғўза ниҳолларининг 
қишлоқ хўжалик зараркунандалари (шира ва трипс) билан зарарланишидир. Суспензия сепилиши 
натижасида, ѐш ғўза ниҳоллари маданий ўғитлар билан барг орқали озиқлантирилиб, ривожланишига 
яхши шароит яратилади ва қисман зараркунандалар нобуд бўлади. Суспензия сепиш агрегатларининг 
техналогик иш жараѐнлари таҳлил қилинганида шу нарса маълум бўлдики, агарда вентеляторли 
пуркагичлардан фойдаланилса ишчи суюқлик сарфи анча кўп сарфланади, яъни 60-70% ишчи суюқлик 
ўсимликка эмас, балки қатор орасига сепилади. Агарда, штангали, лентали пуркагичлардан 
фойдаланилса, унда ишчи суюқлик фақатгина баргнинг устки қисмига сепилади натижада барг тагидаги 
зараркунандаларга таъсир анча кам бўлади. 
ОVХ-28 ѐки ОVХ-600 вентилаяторли пуркагичларии ѐрдамида суюлтирилган суспензия сепилганда 
60-70% суспензия баргининг устига эмас, балки қатор орасига сепилмоқда, натижада сепиладиган 
суюқликнинг исрофгарчиллигига йўл қўйилмоқда. Суспензия ғўзанинг 5-6 чинбарг ривожланиши даврида 
сепилади. Бунда 50 литрлик идишдаги сувда физик ҳолда 8 кг корбамид эритилади, кейин эритмани 100 
литрлик идишга қўйиб яхшилаб аралаштирилади. Аралашма 1 га майдонга сепилади. ‖Самарқанд кимѐ‖ 
ОАЖда ишлаб чиқилган КАС (карбамид-аммиакли селитра) ѐки ФССС суперфосфат 14 л/г ѐки 7 л/г 
майдонга аралаштириб сепилса, яхши самара беради. 
Бугуги кунда Самарқанд вилоятидаги илғор фермер хўжаликларда ОVХ-28 ѐки ОVХ-600 
вентилаяторли пуркагичларга штангали мослама ўрнатилибб, суюлтирилган суспензия қатор орасига 
сепилмоқда. Тракторнинг ѐқилғи сарфини тежаш мақсадида ва ортиқча суюқлик исрофгарчилигини 
олдини олиш мақсадида 200 литрлик идиш культиваторнинг рамасига жойлаштириш орқали лентали 
сепиш мосламасини ўрнатилади. Ушбу сепиш мосламамиз суспензияни қатор орасига эмас, балки фақат 
ғўзанинг барги устки ва остки қисмига босим ѐрдамида чанглатиб сепилиши натижасида, ғўзани 
ревожланишига ва барги ѐрдамида озуқаланиши ҳар-хил зараркунандаларга қарши курашишида яхши 
натижа бермоқда. 
Ўсимликларнинг азот билан озиқлантириш паст даражада бўлиб, фойдаланиш коэффиценти 40-50 
фоиздан ошмайди. Бу ҳолат бир қанча объектив сабабларга боғлиқ бўлиб, биринчи галда азотнинг 
тупроқдаги хусусиятларига (кимѐвий ва биокимѐвий сингдириш, ҳавога учиш, тупрокда сингиши)га 
боғлиқдир. Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунларда гранула холидаги азотли ўғитлар билан бир қаторда 
КАС (карбамид-аммиакли селитра) каби суюқ ҳолатдаги азотли ўғитлар ҳам «Максам-Чирчиқ» ОАЖда 
ишлаб чиқарилмоқда. КАС таркибида 30 % азот бўлиб, солиштирма массаси 1,3 га тенг. Тажрибада 
шунингдек аммиакли селитра (N-34%), оддий суперфосфат (Р
2
0
5
-18%) ва калиий хлор (Kl

0,50%) 
ишлатилади. 
Суюқ ҳолатдаги КАС ўғитининг ғўзадаги самарадорлигини қўллаш муддатларига боғлиқ ҳолда 
ўрганиш мақсадида 2016-2017 йилларда СамҚХИнинг ―Ўқув тажриба хўжалиги‖ ДУКда вегетацион 
майдончасида лизиметрик тажрибалар ўтказилди. 
КАС азоти чигит экиш олдидан (1 г), 2-3 чинбаргда (3 г), шоналашда (6 г) ва гуллашда (6 г) 
қўлланилган вариантда ўсимликларнинг 1 лизиметрдан азотни ўзлаштириши 16,3, l ўсимлик учун эса 2,03 
г. ни ташкил қилиб, 1 га. дан 209,5 кг, 1 тонна пахта ҳосили учун сарфланиши 52,6 кг/га, азотдан 
фойдаланиш коэффициента эса 47,1 фоизга тенг бўлди. Бу кўрсаткичлар назоратга нисбатан мутаносиб
равишда 7,90; 0,92 г, 94,3; 15,8 кг/га юқори, лекин аммиакли селитра қўлланилган (2) вариантга нисбатан 
мутаносиб равишда 0,5 ва 0.7 г/га ҳамда 2,9 кг/га ва 4,3 % камроқ бўлганлиги аниқланди. 
Пахта ҳосили маълумотларининг кўрсатишича азотли ўғитлар қўлланилмаган (назорат) вариантда 
тадқиқот ўтказилган йилларга мутаносиб равишда 32,5; 31,3 ва 29,5 ц/га. ни (260,7; 250,4 ва 236 
г/лизимер), ўртача эса 31,1 ц/га. ни ташкил қилди. Агрокимѐвий таҳлиларда аниқланишича, бу вариантда 
тажрибани бошлашдан аввал тупроқнинг 0-30 ва 30-50 см. ли қатламларида нитратли азот миқдори мос 
равишда 25,1 ва 20,4 мг/кг. ни ташкил қилгани ҳолда тажриба охирида 20-17,3 мг/кг. га камайган. 
Натижада пахта ҳосили ҳам йилдан-йилга пасайиши кузатилди. 
Яна бир ҳолатни алоҳида таъкидлаш керакки, дала шароитида азотли ўғитларни қўлланмай ўртача 
31,1 ц/га пахта ҳосили олиш мумкин деган хулосага келиб бўлмайди. Чунки лизиметрлар шароити билан 
дала шароита катта фарқ кузатилади. Далада азотнинг йўқолиши кўп, қўлланилган азотнинг тўпланиши 
эса аксинча кам бўлади. 
Тажрибада аммиакли селитра қўлланилган вариантда пахта ҳосили тадқиқот йилларига мутаносиб 
равишда 40,1; 37,6 ва 41,3 ц/га. ни, ўртача 3 йилда эса 39,6 ц/га. ни ташкил қилгани холда қўшимчаси 8,5 


62 
ц/га. га тенг бўлди. Бу эса тажриба тупроқни озиқ унсурлари билан ўртача таъминланганлиги билан 
боғликдир. 
КАС азоти янада кечроқ муддатларда шоналашда (8 г/лизиметр) ва гуллашда (8 г/лизиметр) 
қўлланилганда пахта ҳосили 0,7 ц/га (юқоридаги муддатда), мақбул муддатга нисбатан эса 2,4 ц/га 
камайиши аниқланди. 
Хулоса
қилиб айтганда шу кунларда илғор фермер хўжаликлар ғўзанинг ўсиш даврида 1 марта 
озиқлантириш кифоя деб таъкидлаган пайтда КАС ва аммиакли селитра азотини 20 кг/га экиш олдидан, 40 
кг/га 2-3 чинбаргда, 70 кг/га шоналашда ва 70 кг/га гуллаш бошида қўллаш кераклиги исботланди. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish