42
Шу сабабли, тупроқларнинг азот билан таъминланганлик даражасини, осон парчаланувчан
органик моддалар таркибидаги азот миқдорини аниқлашга асосланган янги услуб бўйича аниқлаш
мақсадга мувофиқдир.
Ўсимлик диагностикасида эса янги услуб - функционал диагностика
услубидан фойдаланиш
мумкин. Бу услубда текшириладиган ўсимлик баргидан олинган хлоропласт суспензиясига озиқа
элементларини киритиш орқали хлоропластнинг фотокимѐвий фаоллиги ўзгаришини аниқлаш асосида
экинларнинг маълум бир даврда у ѐки бу озиқа элементига талаби аниқланади ва шу асосда
қўлланиладиган минерал ўғитлар меъѐрларига тузатишлар киритилади.
Тупроқ ва ўсимлик диагностикаси услубларини қўллаш ҳар бир экин тури ва навининг
талабларини эътиборга олган ҳолда минерал ўғитларнинг йиллик меъѐрларини аниқ
белгилаш ва
вегетация даврида ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш даврларидаги талабидан келиб чиқиб унга
тезкор ўзгартиришлар киритиш имкониятларини беради.
Тадқиқот услублари ва объектлари. Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, ―Шоназаров Зиѐд‖
фермер хўжалигининг эскидан суғориладиган типик бўз тупроғида ғўзанинг С-6524 навига тавсия этилган
ва амалиѐтда берилаѐтган минерал ўғитлар меъѐрларини қўллаб, янги тупроқ ва ўсимлик функционал
диагностикаси услублари бўз тупроқлар шароитларига ҳамда ғўза экинига мослаштирилиб синаб
кўрилди.
Тажриба схемаси: 1) N
0
P
0
K
0
, 2) N
200
P
140
K
100
, 3) N
147
P
660
K
0
, 4) N
200
P
140
K
100
+ ТФД, 5) N
147
P
46
K
0
+ТФД
(ТФД – тупроқ ва функционал диагностика услублари натижалари асосида ўғитлар меъѐрларига
тузатишлар киритилган).
Натитижалар ва уларнинг таҳлили. Бўз тупроқлар минтақаси асосий суғориладиган тупроқлари
ҳайдалма қатламида қишлоқ хўжалик экинлари ўз вегетацияси давомида реал ўзлаштириши
мумкин
бўлган тупроқ азоти миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, ўрганилган тупроқлар
бу кўрсатгич бўйича бир-биридан фарқ қилади. Қишлоқ хўжалик экинлари ўз вегетацияси давомида реал
ўзлаштириши мумкин бўлган азот миқдори бўйича энг катта кўрсатгичлар , юқори даражада
маданийлашган Зангиота тумани эскидан суғориладиган типик бўз тупроғига (62,7 мг/кг) ва Юқори-
Чирчиқ тумани эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроғига (58,8 мг/кг) тегишлидир. Ўртача
кўрсатгичларга Оққўрғон тумани эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлари (47,6 мг/кг) ва эскидан
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари (50,4 мг/кг) эга. Энг кам кўрсатгич Юқори-Чирчиқ тумани
янгидан суғориладиган типик бўз тупроғига мансуб эканелиги аниқланди.
Эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларида ўтказилган дала тажрибасида,
ғўзанинг 3-4 чин
барг, шоналаш ва гуллаш даврларида хлоропласт
суспензиясининг азотли, фосфорли ва калийли
эритмалар таъсирида ўзгариши ўрганилди. Матн ҳажми чегараланганлиги сабабли, бу жараѐнни
ўрганишда энг характерли бўлган шоналаш даври тўғрисидаги маълумотларни келтирамиз.
Ғўзанинг шоналаш даврида
ги тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича хлоропласт
суспензиясининг фотокимѐвий фаоллиги минерал ўғитлар таъсирида кучли ўзгаради.
Тажриба вариантларида парваришланаѐтган С-6524 ғўза навининг шоналаш даврида баргларидан
олинган хлоропласт суспензияси фаоллигининг азотли эритма таъсирида назорат ўлчовига (бу ерда
назорат азотли эритма қўшилмаган хлоропласт суспензияси) нисбатан энг кучли ошиши умуман минерал
ўғитлар берилмаган вариантда кузатилди. Ушбу вариантда бу кўрсатгич 960 га тенг бўлиб,
ўсимликларнинг азотга талаби жуда кучли эканлигини кўрсатди.
Тўлиқ минерал ўғит
берилган N
200
P
140
K
100
ва N
200
P
140
K
100
+ТФД вариантларида азотли эритма
таъсирида хлоропласт суспензиясининг фаоллиги 697 ва 690 га тенг бўлиб назоратга (687) нисбатан
қарийб ўзгармади. Бу ҳолат ушбу вариантларида парваришланаѐтган ўсимликларнинг азотга муҳтожлиги
йўқлигини кўрсатади.
Азотли минерал ўғит меъѐри кичик бўлган N
147
P
46
K
0
ва N
147
P
46
K
0
+ТФД вариантларида хлоропласт
суспензияси фаоллиги кўрсатгичлари азотли эритма таъсирида 857 ва 817 ни ташкил этиб,
назоратга
нисбатан кам, тавсия этилган меъѐрларда минерал ўғитлар берилган вариантга нисбатан анча юқори
бўлди. Бу ҳолат ушбу вариантларда берилган азотли минерал ўғит меъѐри етарли эмаслигини кўрсатади
(1, 2-расмлар).
Do'stlaringiz bilan baham: