37
ТРИТИКАЛЕ - ИСТИҚБОЛЛИ ДОНЛИ ЭКИН
У.Д.Бобатова
Тошкент давлат аграр университети
Ҳозирги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш барча мамлакатларда муҳим йўналиш бўлиб
ҳисобланади, чунки дунѐ аҳолисининг кўпайиши озиқ-овқатга бўлган талабни янада кучайишига олиб
келмоқда. Шу сабабли қишлоқ хўжалик соҳасининг барқарор ривожланишида бошоқли дон экинларнинг
ҳиссаси муҳим аҳамият касб этади[1].
Мамлакатимиз ҳудудий жойлашуви ва минтақаларига кўра ўзига хос тупроқ ва иқлим шароитига
эга. Шу сабабли, тритикаленинг янги ва истиқболли, хориждан келтирилган ва районлаштирилган
навларини жойларда илмий - амалий тажрибаларда синовдан ўтиши керак. Шу билан бир қаторда
тритикале учун қўлланиладиган янги агротехнологик тадбирлар мажмуи шу жойнинг табиий шароитидан
келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқариш жараѐнига тавсия этилиши керак[2].
Бошоқли дон экинлари: буғдой, арпа, сули, тритикале, жавдар - муҳим қишлоқ хўжалик
экинларидан бўлиб, аҳолининг нон ва нон маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжини қондиришда муҳим ўрин
тутади. Бу экинлардан мунтазам равишда юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда илғор замонавий
етиштириш технологиялардан мукаммал фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга. Бошоқли дон экинлари ҳар
қандай тупроқ шароитида парвариш қилинмасин тупроқ унумдорлигига талабчан ўсимликлар бўлиб
ҳисобланади.Дунѐ мамлакатлари аграр соҳасида ўтказилаѐтган ислоҳотлар аҳолини озиқ-овқат
маҳсулотлари, саноатни хом-ашѐ, чорвачиликни ем-хашак билан таъминлашга қаратилган. Бу борада
ғаллачилик асосий тармоқлардан бири бўлиб, тритикале - Triticale L. экини муҳим ўрин эгаллайди[3].
Фан ва техника тараққий этган асримизда мамлакатимизда молиявий инқирозга қарши чора -
тадбирларниниг ишлаб чиқилганлиги, аграр соҳага илғор замонавий инновацион технологиялар
қўлланиши юқори самара берганлиги барчамизга бирдек аѐн десак ҳато қилмаган бўламиз.
Истиқлол йилларида Юртбошимиз ва Ўзбекистон хукумати ташаббуси билан ғалла мустақиллигига
эришилганлиги, юртимиз фуқаролари тинч ва обод мамлакатда, мўл-кўлчиликда ҳамда тўкин дастурхонга
эга ҳолатда фаровон ҳаѐт кечиришаѐтганлигини олий бахт деб ҳисоблаймиз.
Бугунги кунда ғаллакорларимиз олдида бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли ҳосил
етиштириш, Ўзбекистонда дон мустақиллиги барқарорлигини таъминлаш ҳамда хорижий мамлакатларга
дон ва дон маҳсулотларини экспортга чиқариш каби муҳим долзарб вазифалар турганлиги барчамизга
бирдек аѐн. Бу борада эришилган ютуқлар ва истиқболдаги вазифаларни ижобий ҳал этишда шу соҳа
мутахассисларининг олиб бораѐтган илмий тадқиқот ишлари муҳим аҳамият касб этади.
Ғаллачиликда тритикале экини янги авлод экини сифати аҳамиятли бўлиб ҳисобланади. Шу
сабабли, дастлаб бу экинни келиб чиқиш тарихига тўхталиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлади.
Тритикале буғдой билан жавдарни чатиртириш натижасида юзага келган ўсимлик ҳисобланади.
Тарихда илк бор 1875 йилда буғдой ва жавдарни чатиштириб, стерил ўсимлик яратишга эришган
Шотландиялик олим A.S. Wilson эканлиги илмий манбаларда таъкидлаб ўтилган.
1888 йилга келиб эса, Германияда немис олими W.Rimpau томонидан биринчи буғдой ва жавдар
фертил гибриди олинган.
1918 йилда Саратов Илмий Тажриба Станциясида буғдой ва жавдарни чатиштириш орқали минглаб
гибридлари яратилган. Бу ўсимлик
Do'stlaringiz bilan baham: