Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
 
ЛАЛМИКОР МИНТАҚА ТУПРОҚЛАРИ УНУМДОРЛИГИНИ САҚЛАШ
ВА ҲИМОЯЛАШДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР 
А.Х.Қораев 
Тупроқшунослик ва агрокимѐ ИТИ 
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 9 декабрда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни 
муносабати билан сўзлаган нутқида, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил етиштиришда илғор 
инновацион усуллардан кенг фойдаланиш, экинларни тупроқ-иқлим шароитларига мос ҳолда навларини 
жойлаштириш, мевали ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш шу куннинг долзарб масалаларидан бўлиб 
ҳисобланади деб таъкидлаб ўтдилар. 
Мамлакатимиз аҳоли сонининг ортиб бориши натижасида озиқ овқатга талаб янада ортади. Бу эса 
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш энг асосий долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу муаммони 
ечиш учун ўз навбатида ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш лозим. Бундан 
ташқари, қишлоқ хўжалиги экинларини хўжалик тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 
жойлаштириш, хўжаликлардаги экин турларининг ривожлантириш шароитларини мукаммал ўрганиш 
юқорида баѐн қилинган масалаларини ижобий ҳал этиш имкониятини беради. 
Шу ўринда лалми ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, мавжуд ер майдонлари тупроқ 
унумдорлигини сақлаш, уни ҳимоялаш ҳозирги давр қишлоқ хўжалиги олдига қўйилган долзарб 
масалаларни ечишга ѐрдам беради. 
Ўзбекистонда фойдаланиш учун яроқли бўлган 3 миллион гектардан кўпроқ лалми ерлар мавжуд 
бўлиб, шундан ѐғингарчилик билан таъминланган ва ярим таъминланган лалми ерлар ҳиссасига салкам 1 
миллион гектар ер майдони тўғри келади. Қашқадарѐ вилояти умумий ер майдони 2404799 гектар бўлиб, 
шундан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида фойдаланилаѐтган лалми ер майдони 258,5 минг гектарни 
ташкил этади. Вилоят бўйича лалмикор деҳқончилик яхши ривожланган, тадқиқот объектлари сифатида 
танлаб олинган лалми ҳайдалма ер майдонлари Ғузор туманида 27393 га ва Деҳқонобод туманида 47000 га 
майдонни эгаллайди [1]. 
Ҳисор тоғ тизмаларининг пролювиал ѐтқизиқлардан ташкил топган қир-адирли тоғ олди ва тоғ ѐн 
бағирлари ҳудудидаги лалми тўқ тусли, пролювиал ѐтқизиқлардан ташкил топган паст-баланд 
бурмаланган тоғ олди ва ости ерларидаги лалми типик ҳамда лѐссимон ѐтқизиқлардан ташкил топган, тоғ 
ости тўлқинсимон текислик жойлардаги лалми оч тусли бўз тупроқлар тарқалган Ғузор ва Деҳқонобод 
туманлари танлаб олиниб, уларда услубиѐт асосида тупроқ тадқиқотлари бажарилди [2].
Бу туманлар тоғли ҳудудлар билан ўралган бўлиб, жуда мураккаб гидрографик ва гидрогеологик ва 
ниҳоят лотологик шароитга эга бўлганлиги, ўзига хос тупроқ қопламининг вертикал минтақавийлик 
қонуниятига мансублигини кўрсатади. Бу ҳудудлардаги тупроқ ҳосил бўлиш жараѐни, морфологик 
хусусиятлари, агрокимѐвий хоссалари, унумдорлик даражаси ва муҳофазаси адабиѐтларда кам ѐритилган. 
Юқоридаги келтирилган маълумотларни ҳисобга олиб, Ғузор ва Деҳқонобод туманлари лалми 
тупроқларини ўрганиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. 
Мамлакатимиз жуда катта географик кенгликда бўлганлиги сабабли иқлим ва тупроқ шароитлари 
хилма-хилдир. Шу ўринда суғорилмасдан деҳқончилик қилинадиган айрим лалмикор ҳудуд тупроқлари, 
нисбатан қулай тупроқ-иқлим шароитларида жойлашган бўлиб, ушбу тупроқларини ўрганиш, уларнинг 
унумдорлиги билан боғлиқ бўлган тадбирларни ишлаб чиқиш, ғалла, дукакли-дон маҳсулотларни 


33 
кўпайтириш, лалмикор боғларни ташкил қилиш ва ниҳоят чорвачилик учун мустаҳкам ем-ҳашак баъзаси 
яратишдек юксак вазифаларни амалга ошириш имкони яратилади. 
Қашқадарѐ вилоят ҳудуди жуда мураккаб геологик тузилишга эга. Унинг жанубий-шарқий қисмида 
жойлашган Ҳисор тизмалари отқинда ва метоморфик жинслар билан қопланган. Иқлими континентал 
қуруқ субтропик иқлимнинг бутун хусусиятларини ўзида акс эттиради. Гидрогеологик шароитлари 
ҳудуднинг геологияси, иқлими, геоморфологияси, ѐтқизиқларнинг литологик тузилишлари ва 
инсонларнинг деҳқончилик фаолиятига боғлиқ ҳолда ўзгаради [3]. 
Лалми бўз тупроқлар деҳқончилик билан банд бўлган тупроқлар ҳисобланиб, бу ерда қишлоқ 
хўжалик экинларини асосан, бўғдой, арпа, зиғир, маҳсар, нўҳот кабилар етиштириш, ѐғин сочин 
сувларидан тўплаган намлик ҳисобига бўлади. Лалми тупроқлар минтақасининг иқлими анча ўзгарувчан, 
бунга шу жойнинг ўзига хос хусусиятлари сабаб бўлади. Кузатишлар шуни кўрсатадики лалми бўз 
тупроқлар учун хос бўлган қуйидагиларни хулоса қилиб айтиш мумкин. 
Ҳисор тоғ тизмалари лалми бўз тупроқларнинг морфологик профилида қатламларини бир мунча 
зичлашганлиги кузатилади. Лалми бўз тупроқларда чиринди миқдори камроқ, ғовак иллювиал карбонатли 
қатлам унчалик яхши билинмайди ва бу ғоваклик баландроқдаги қатламларда жойлашган. 
Қўриқ тупроқларни лалмикор деҳқончиликда фойдаланиш учун киритиш натижасида тупроқ 
профилининг устки қатламларида бир қатор ўзгаришлар вужудга келиб, булар тупроқларнинг морфологик 
тузилишида, хосса-хусусиятларида ўз аксини топган. Ўзлаштирилишлар натижасида, ювилиш 
жараѐнларининг ортиши билан гумусли А+В
1


қатлам қалинлиги қисқариши, нормал ривожланган 
ювилмаган айирмаларида эса ушбу қатламни сақланиши, тупроқ профилининг юқори қатламларини 
юмшоқ (зичлашмаган) бўлиши ҳисобига сув ўтказувчанлик қобилияти ошади, ѐғингарчиликни яхши 
сингдирилиб, тупроқнинг ўрта ва пастки қатламларида кўп миқдорда намлик тўпланади. Бундан ташқари, 
ўзлаштиришлар тупроқдаги органик қолдиқларнинг минерализацияси ва гумус ҳосил бўлиш жараѐнини 
тезлашишига олиб келган. Тупроқ профилининг генетик қатламларидан пастга тушган сари карбонатли 
заррачалар, моғор ва ялтироқ доғлар кўринишида учраб, шу билан бирга гумус миқдори бўйича тупроқ 
остки қатламига ўтувчи белги бўлиб ҳам ҳисобланади. Кузатишларга асосан бу тупроқларда берчланиш 
жараѐни кузатилади. 
- Биринчидан бўз тупроқли ерларда тупроқ кесмасининг устки ва ўрта қисмлари дастлабки она 
жинсига нисбатан бир ярим марта ва ундан ҳам кўпроқ лой зарраларини билан тўйинган;
- Иккинчидан бўз тупроқ ҳосил бўлишига кўра, яъни очдан, типик ва тўқ тусли бўз тупроқларга 
ўтган сари лой заррачаларининг абсалют ва нисбий миқдори ортиб боради; 
- Учинчидан лой зарраларининг энг кўп қисми кесманинг ўрта қисмида тўпланганлиги 
тадқиқотларда қайд этилган. Шундай қилиб, тупроқ кесмасининг чуқурлиги бўйлаб табақаланган ҳолда 
жойланиши ва берчланганлиги аниқ билиниши ҳам бўз тупроқларнинг сифати ва хусусиятларини 
белгилайдиган ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган ўзига хос хусусиятлари қаторига киритиш мумкин. 
Ғузор ва Деҳқонобод туманлари лалмикор тупроқлари механик таркиби бўйича асосан ўрта 
қумоқли бўлиб, иккинчи метрга яқин чуқурликда енгил қумоқлидир. Механик таркибининг асосий 
қисмини йирик чанг (0,05-0,01мм) заррачалари ташкил қилади. Ил заррачаларнинг тўпланиш чуқурлиги 
40-50 см орасида бўлади. Лалмикор типик бўз тупроқларнинг кимѐвий хоссаларига тўхталганимизда, 
шуни таъкидлаш жоизки, ҳайдалма қатламда чиринди 2,0 фоизга яқин бўлиб, ҳайдалма остки қатламида 
1,0 фоизга тушади, ундан пастки қатламида 0,5 фоиз ўртасида тебраниб туради. Чиринди заҳираси 
ўрганилган бўз минтақа тупроқларини 0-100 см қатламда гектарига 71,2-164,98 тоннани ташкил қилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, лалмикор деҳқончилик шароитида тупроқ қатламларида 
қоладиган органик қолдиқ бир оз кўпроқ бўлиб, унинг чириндига айланиш учун етарли шароит 
мавжуддир. Иккинчи томондан, лалмикор деҳқончиликда оз миқдорда бўлса ҳам, органик ва минерал 
ўғитлар ерга солинади. 
Лалмикор тупроқларда умумий азот, фосфор, калий ҳудди қўриқ тупроқлардагидек қонуният 
асосида бутун кесма бўйича тақсимланганлиги кўзга ташланади. Бунда серкабонатли қўрсаткичи 
лалмикор бўз тупроқлар учун сақланиб қолади. Биз юқорида келтирилган маълумотларимизда Ғузор ва 
Деҳқонобод туманлари лалми оч тусли, типик ва тўқ тусли бўз тупроқлари физик, агрокимѐвий, 
мелиоратив хоссаларига батафсил тўхталиб ўтдик. Албатта бу маълумотлар ўлка тупроқларининг 
унумдорлигини яхшилашда, илмий асосланган тадбирларни ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади. Ғузор ва 
Деҳқонобод туманлари лалми бўз тупроқлар ҳудудида асосан сув эрозияси кенг тарқалган. Биз ўрганган 
хўжалик ҳудудлари тупроқларида сув эрозиясининг вужудга келиш хавфи асосан унинг қиялигига боғлиқ. 
Эрозия жараѐнининг шиддатли бўлишига жойнинг қиялигидан ташқари, жойнинг томонларига ва қиялик 
узунлиги, тупроқ она жинсининг эрозияга берилувчанлигига, тупроқнинг келиб чиқиши (генезиси) ва 
ѐтқизиқларнинг литологик тузилишига, ѐғингарчилик миқдорига, ўсимлик қопламининг қалинлигига 
ҳамда механик таркибига боғлиқдир. 


34 
Ўрганилган туманларни лалмикор бўз тупроқларининг унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва 
эрозиядан муҳофаза қилиш мақсадларида, илмий асосланган агротехник тадбирлар асосида 
унумдорлигини ошириш, тузилган картограммалар ѐрдамида табақаланган тизимда озиқлантиришни 
ташкил этиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Шудгор қилинган ерларнинг тупроқ сув тартиботи ва микробиологик жараѐнларни яхшиланиши, 
нитратларнинг, қисман фосфор кислотасини, алмашинувчи калийни ва бошқа енгил ўзлаштириладиган 
озиқа моддаларнинг пайдо бўлишини кучайтиради. 
Кучли ва ўртача ювилган ерларда қияликнинг кўнгдалангига 30-35 см чуқурликда ағдармасдан 
ҳайдашни амалга ошириш. Ҳайдалган ерларнинг чуқурлигини ошириш билан тупроқнинг ювилиши 
камаяди ва бундан ташқари сув заҳирасининг йиғилишига ѐрдам беради. Ағдармасдан ҳайдаладиган 
ерларда дон экинлари йиғиб олингандан сўнг поялар қолади, бу эса сув оқимини ушлаб қолади ва шунинг 
билан бирга тупроқдаги намлик заҳираси кўпаяди. Бу усул эса тупроққа 2-3 йил давомида эрозияга қарши 
кураш таъсирини кўрсатади. Тупроқ сув эрозиясининг олдини олишда қўлланадиган яна бир ҳимоялаш 
услуби – бу тасмали чуқур ҳайдашдир, бунда ерни ағдармасдан ҳайдайдиган пулуг билан ҳар 15-20 м да 
ҳайдаш тарзида ўтказилади. Бундай қияликдаги тупроқларни кўнгдаланг тасмали ҳайдаш, 
ѐғингарчиликнинг тупроқга чуқур сингишига ѐрдам беради ва тупроқ эрозия жараѐнларининг олди 
олиниб, қишлоқ хўжалик экинлар ҳосилдорлиги ошади. Шу билан бирга кузги ва баҳорикор дон 
экинларини шахмат усулида ва тор қаторли экинларни экиш, дала бўйлаб бир текисда тақсимланишини ва 
сув эрозиясига қарши керакли ҳимоя вазифасини ўтайди. 
Қиялиги тик нишабли ерларда эса бута (анор, узум, наъматак, малина, смородина) ҳамда мевали ва 
данакли дарахтлар (олма, олхўри, дўлана, бодом, хондонписта, жийда) экиш, лалмикор боғдорчилик билан 
шуғулланиш орқали бу тупроқлар унумдорлигини сақлашда муҳим агротехник тадбирлар жумласига 
киради. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish