ЖКнинг
167-моддаси
2-қисми
“в”
банди
ва
28,209-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизи
миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда
1 йил 6 о й аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган,
Навбаҳор тумани
“Бешработ обод замин” фермер
хўжалигида ишчи,
Навбаҳор тумани “Юқори Бешработ”
МФЙ Фарзикент кўчаси 55-уйда яшайди, эҳтиёт чораси
муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида
тилхат
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2022 йил
28 июль куни олган;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди,
228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳнинг кўрсатувини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Судланувчи
Ҳ.Эргашов
25.02.2015
йилдан
05.08.2020
йилга
қадар АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалида турли лавозимларда,
22.08.2016 йилдан 12.08.2020 йилга қадар филиал бошқарувчиси ўринбосари
лавозимида ишлаб келиб, “Chorvachilik yuksalishi” фермер хўжалиги раҳбари
бўлган укаси судланувчи Ф.Эргашев, тергов жараёнида қисми тугатилган
шахслар билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, “Агробанк” АТБ Навбаҳор
филиалидан бериладиган имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш
орқали бойлик орттириш мақсадида, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни
кўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 йилдаги
“Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий
тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4231-сонли Қарорига асосан аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва
оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида кенг имкониятлар
яратилганлигидан, шу мақсадда тижорат банклари томонидан халқаро
молия
институтлари кредит линиялари маблағлари жалб қилинган ҳолда оилавий
тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан
шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган
тадбиркорлик субъектларига йиллик 7-15 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган
имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга имтиёзли кредитлар
ажратилаётганлигидан
фойдаланиб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш
мақсадида ўзининг яқин қариндошлари ва танишларини якка тартибдаги
тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиб, имтиёзли кредит маблағларини
ўзининг мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни
режалаштирган.
Мазкур жиноий режага мувофиқ, судланувчи Ҳ.Эргашов “Агробанк” АТБ
Навбаҳор филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келиб,
“Chorvachilik yuksalishi” фермер хўжалиги раҳбари бўлган
укаси судланувчи
Ф.Эргашев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, гўёки унинг номига
10.10.2018 йилда 20 млн. сўмлик парранда ва омухта ем маҳсулотини етказиб
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85
берилганлиги ҳақида сохта шартнома ва ҳисоб фактура тузиб,
бажарувчи ва
буюртмачи номидан Ф.Эргашевга имзо қўйдириб, шартномага асосан унга
бирон-бир маҳсулот етказиб берилмаган бўлсада, “Агробанк” АТБ
Навбаҳор филиали бошқарувчиси номига кам фоизли имтиёзли кредит
маблағлари ажратилиши юзасидан асос бўладиган ариза ва бошқа ҳужжатларни
тузиб, парранда ва омухта ем маҳсулотлари олинганлиги тўғрисида соҳта
ёзувларни киритиб, имзолатиб, ушбу ҳужжатларни қалбаки эканлигини ва
Ф.Эргашевга бирон-бир маҳсулот етказиб берилмаганлигини билган ҳолда
сохта ҳужжатларни “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиалига тақдим қилиб,
улардан фойдаланиб банк ва фуқаро Ф.Эргашев ўртасида 2018 йилнинг ноябрь
ойида 3 йил муддатга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 20 млн. сўм
имтиёзли кредит маблағлари ажратиш юзасидан рақамсиз
кредит шартномаси
тузилишига ва ушбу кредит шартномасига асосан Ф.Эргашевга ажратилган 20
млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини “Chorvachilik yuksalishi” фермер
хўжалиги ҳисоб рақамидан нақдлаштириб олишга эришиб, ўзганинг 20 млн.
сўм миқдоридаги пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзганинг мол-
мулкини
Do'stlaringiz bilan baham: