беришини сўраганлигини, шундан сўнг турмуш ўртоғи уйга турли кредит
ҳужжатларини уни номига тайёрлаб келганлигини, имзо қўйиб берса
тикувчилик дастгоҳи олиб беришини айтганлигини, шундан сўнг ҳужжатларга
ўқиб ўтирмасдан имзо қўйганлигини, 2020 йилнинг 5
март саналарида унга
икки дона оқ рангли тикувчилик дастгоҳини олиб келганлигини, қайси банкдан,
қандай кредит ҳужжат чиқарилганлигини, тикувчилик дастгоҳини ҳам қайси
корхонадан олинганлигини, айнан нима ҳужжатга имзо қўйганини
билмаслигини, ҳозирда тикувчилик дастгоҳининг бири ўзида, иккинчиси
қайнонаси Ш.Йўлдошеванинг хонасида эканлигини, турмуш ўртоғи Х.Эргашев
АТБ “Агробанк” Навбаҳор туман филиалида ишлаган пайтида бошқа
шахсларнинг номидан кредит чиқарганлигини, кредит маблағларини ўз
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигидан умуман хабари бўлмаганлигини,
фақатгина яқинда укаси Ш.Ахмедовдан турмуш ўртоғи Х.Эргашев унинг
номига ҳам кредит чиқарганлигини ва ишлатиб юборганлигини,
лекин айнан
қайси корхона орқали чиқарганлигини билмаслигини маълум қилганлигини
билдириб берган кўрсатуви билан;
-шунингдек, жиноят иш ҳужжатларида мавжуд бўлган, “Агробанк” АТБ
Навбаҳор филиалидан фуқаролар Т.Рўзибоева, В.Нармуратов, Г.Ражабова,
Ф.Эргашев, Ш.Ахмедовларнинг номига расмийлаштирилган кредит йиғма
жилди ҳужжатларининг асл нусхалари, “Агробанк” АТБ Навбаҳор
филиалининг 05.05.2022 йилдаги 254/1-сонли тузилган далолатномаси, Вилоят
ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг 27.05.2022 йилдаги 185-сонли
хулосаси, тушунтириш хатлари, сўроқ қилиш ва юзлаштириш баённомалари
ҳамда жиноят иши юзасидан тўпланган бошқа ишончга сазовор далиллар
йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ҳ.Эргашовнинг бир
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзига
ишониб
топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг жами 164,5 млн. сўмлик жуда кўп
миқдордаги пул маблағларини ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида
муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий
ҳужжатларни сохталаштириш ва улардан фойдаланиш орқали талон-торож
қилишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-
моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ф.Эргашовнинг бир
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзига ишониб
топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг жами 20 млн. сўмлик миқдордаги
пул маблағларини ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ
берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни
сохталаштириш ва улардан фойдаланиш орқали талон-торож қилишда
ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-
моддаси 2-қисми “в” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-
қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ,
суд
Ҳ.Эргашовнинг
жиноий
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси 3-қисмида, умумий қасд
билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини
ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан
иборат
бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмаслиги
кўрсатилган.
Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ҳ.Эргашов
22.08.2016
йилдан 12.08.2020 йилга қадар АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалида филиал
бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, ўзининг мазкур
лавозимидан
фойдаланиб, умумий қасд билан қамраб олинган жиноий
мақсадини амалга ошириш мақсадида, “Chorvachilik yuksalishi” фермер
хўжалиги раҳбари бўлган укаси судланувчи Ф.Эргашев, тергов жараёнида
қисми тугатилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
“Агробанк” АТБ Навбаҳор филиалидан бериладиган имтиёзли кредит
маблағларини талон-торож қилиш орқали бойлик орттириш мақсадида,
ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб,
тадбиркорлик субъектларига
йиллик 7-15 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп
бўлмаган муддатга имтиёзли кредитлар ажратилаётганлигидан фойдаланиб,
жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида ўзининг яқин қариндошлари
ва танишларини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан
ўтказиб, имтиёзли кредит маблағларини ўзининг мансаб мавқеини суиистеъмол
қилиш йўли билан қўлга киритишни режалаштириб, 6 та ҳолатда жами 164,5
млн сўмлик ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож
қилган.
Судланувчи Ф.Эргашовнинг жиноий ҳаракатлари умумий қасд билан
қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган
бир жиноят таркибини
ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш жиноятларни содир қилганликда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан
квалификация қилинган бир вазиятда, унинг ҳаракатларини такроран ўзи ёки
бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян
мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни сохталаштиришда, яъни
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан квалификация қилиб бўлмайди.
Бундан ташқари, такроранлик белгиси тергов органи томонидан ҳам иш
ҳужжатларида ёритилмаган.
Шу сабабли, суд юқоридаги қонун талаби ва иш ҳолатидан келиб чиқиб,
тергов органи томонидан Ҳ.Эргашовга қўйилган Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” бандини унинг айбловидан чиқаришни лозим
деб топади.
Суд, судланувчи Ҳ.Эргашовнинг жиноят содир этишдаги ҳолатларига
баҳо бериб, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
етказилган зарарни қоплаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб, жиноятни ғараз ва
паст ниятларда содир қилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: