ўзлаштириш
қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, судланувчи Ҳ.Эргашов ўзининг жиноий ҳаракатларини
қасддан давом эттириб, укаси Ф.Эргашев раҳбарлик қилиб келган “Chorvachilik
yuksalishi” фермер хўжалиги орқали, унинг хабардорлигисиз, тергов жараёнида
қисми тугатилган шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
Г.Ражабованинг номига 32,5 млн. сўмлик чорва моллари етказиб берилганлиги
бўйича бирон-бир ҳужжат тузмасдан, Г.Ражабовага чорва моллари етказиб
берилмаган бўлсада, “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали бошқарувчиси номига
кам фоизли имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши юзасидан асос бўладиган
ариза ва бошқа ҳужжатларни тузиб, гўёки чорва моллари олинганлиги
тўғрисида соҳта ёзувларни киритиб, имзолатиб, ушбу ҳужжатларни қалбаки
эканлигини ва Г.Ражабовага бирон-бир маҳсулот етказиб берилмаганлигини
билган ҳолда сохта ҳужжатларни “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиалига тақдим
қилиб, улардан фойдаланиб, банк ва фуқаро Г.Ражабова ўртасида 23.07.2020
йилда 3 йил муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан
32,5 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиш юзасидан рақамсиз кредит
шартномаси тузилишига ва ушбу кредит шартномасига асосан Г.Ражабовага
ажратилган 32,5 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини “Chorvachilik
yuksalishi” фермер хўжалиги ҳисоб рақамидан нақдлаштириб олишга эришиб,
ўзганинг 32,5 млн. сўм анча миқдоридаги пул маблағларини ўз эҳтиёжлари
учун сарфлаб, ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож
қилган.
Шунингдек, судланувчи Ҳ.Эргашов ўзининг жиноий ҳаракатларини
қасддан давом эттириб, укаси Ф.Эргашев раҳбарлик қилиб келган
“Chorvachilik yuksalishi” фермер хўжалиги орқали, унинг хабардорлигисиз,
қариндоши
В.Нармуратовнинг
(бобоси
Э.Нормуродовнинг
укаси
Т.Нормуродовнинг ўғли) номига 27.07.2020 йилда 32 млн. сўмлик чорва
моллари етказиб берилганлиги ҳақида сохта шартнома ва ҳисоб фактура тузиб,
шартномага асосан унга бирон-бир маҳсулот етказиб берилмаган бўлсада,
“Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали бошқарувчиси номига кам фоизли
имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши юзасидан асос бўладиган ариза ва
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85
бошқа ҳужжатларни тузиб, гўёки чорва моллари олинганлиги тўғрисида соҳта
ёзувларни киритиб, В.Нармуратовнинг номидан ўзи имзолаб, ушбу
ҳужжатларни қалбаки эканлигини ва В.Нармуратовга бирон-бир маҳсулот
етказиб берилмаганлигини билган ҳолда сохта ҳужжатларни “Агробанк” АТБ
Навбаҳор филиалига тақдим қилиб, улардан фойдаланиб, банк ва фуқаро
В.Нармуратов ўртасида 17.07.2020 йилда 3 йил муддатга йиллик 15 фоиз
устама тўлаш шарти билан 32 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиш
юзасидан рақамсиз кредит шартномаси тузилишига ва ушбу кредит
шартномасига асосан В.Нармуратовга ажратилган 32 млн. сўмлик имтиёзли
кредит маблағларини “Chorvachilik yuksalishi” фермер хўжалиги ҳисоб
рақамидан нақдлаштириб олишга эришиб, ўзганинг 32 млн. сўм анча
миқдоридаги пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзганинг мол-
мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Шунингдек, судланувчи Ҳ.Эргашов ўзининг жиноий ҳаракатларини
қасддан давом эттириб, қайнукаси (турмуш ўртоғи Д.Эргашованинг укаси)
Ш.Ахмедов раҳбарлик қилиб келган “Beshrabot savdo markazi” МЧЖ орқали,
унинг хабардорлигисиз, тергов жараёнида қисми тугатилган шахс билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, Т.Рўзибоеванинг номига гўёки 15.04.2021
йилда 30 млн. сўмлик акфа эшик-ром ускунаси етказиб берилганлиги ҳақида
имзоларни унинг номидан сохталаштирилган ҳолда сохта шартнома ва ҳисоб
фактура тузиб, шартномага асосан унга акфа эшик-ром ускунаси етказиб
берилмаган бўлсада, “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали бошқарувчиси номига
кам фоизли имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши юзасидан асос бўладиган
ариза ва бошқа ҳужжатларни тузиб, гўёки акфа эшик-ром ускунаси
олинганлиги тўғрисида соҳта ёзувларни киритиб, Т.Рўзибоевага имзолатиб,
ушбу ҳужжатларни қалбаки эканлигини ва унга бирон-бир маҳсулот етказиб
берилмаганлигини билган ҳолда сохта ҳужжатларни “Агробанк” АТБ Навбаҳор
филиалига тақдим қилиб, банк ва фуқаро Т.Рўзибоева ўртасида 22.04.2021
йилда 3 йил муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 30 млн. сўм
имтиёзли кредит маблағлари ажратиш юзасидан рақамсиз кредит шартномаси
тузилишига ва ушбу кредит шартномасига асосан Т.Рўзибоевага ажратилган 30
млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини “Beshrabot savdo markazi” МЧЖ
ҳисоб рақамидан нақдлаштириб олишга эришиб, ўзганинг 30 млн. сўм анча
миқдоридаги пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзганинг мол-
мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Шунингдек, судланувчи Ҳ.Эргашов ўзининг жиноий ҳаракатларини
қасддан давом эттириб, қайнукаси Ш.Ахмедов раҳбарлик қилиб келган
“Beshrabot savdo markazi” МЧЖ орқали, унинг хабардорлигисиз, турмуш ўртоғи
Д.Эргашованинг номидан ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда,
Д.Эргашованинг номига кредит йиғма жилди ҳужжатлари тайёрламасдан,
унинг хабарисиз, банк операцияларига мўлжалланган “NCI” дастурига
Н.Йўлдошеванинг номига расмийлаштирилган кредит ҳужжатларини юклаб,
Д.Эргашовага ажратилган 33 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини
“Beshrabot
savdo
markazi”
МЧЖ
ҳисоб
рақамига
ўтказилишига
эришиб, ўзганинг 33 млн. сўм анча миқдоридаги пул маблағларини ўз
эҳтиёжлари
учун
сарфлаб,
ўзганинг
мол-мулкини
ўзлаштириш
йўли билан талон-торож қилган.
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85
Шунингдек, судланувчи Ҳ.Эргашов ўзининг жиноий ҳаракатларини
қасддан давом эттириб, қайниукаси Ш.Ахмедовнинг хабардорлигисиз, унинг
номига “Sabina Moxina chorbog’i” фермер хўжалиги орқали, 10.10.2019 йилда
17 млн. сўмлик чорва моллари етказиб берилганлиги ҳақида имзоларни
Ш.Ахмедовнинг номидан сохталаштирилган ҳолда сохта шартнома ва ҳисоб
фактура тузиб, шартномага асосан унга маҳсулот етказиб берилмаган бўлсада,
уни ўзи олиб, Ш.Ахмедовнинг номидан “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали
бошқарувчиси номига кам фоизли имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши
юзасидан асос бўладиган ариза ва бошқа ҳужжатларни тузиб, гўёки чорва
моллари олинганлиги тўғрисида соҳта ёзувларни киритиб, ушбу ҳужжатларни
қалбаки эканлигини ва унга бирон-бир маҳсулот етказиб берилмаганлигини
билган ҳолда сохта ҳужжатларни “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиалига тақдим
қилиб, улардан фойдаланиб, банк ва фуқаро Ш.Ахмедов ўртасида 22.10.2019
йилда 3 йил муддатга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 17 млн. сўм
имтиёзли кредит маблағлари ажратиш юзасидан рақамсиз кредит шартномаси
тузилишига ва ушбу кредит шартномасига асосан аслида ўзи олган чорва
моллари учун ажратилган 17 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини
“Sabina Moxina chorbog’i” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказилишига
эришиб, молларини сотиб юбориб, ўзганинг 17 млн. сўм миқдоридаги пул
маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириш
йўли билан талон-торож қилган.
Судланувчи Эргашов Ҳусниддин Уткиржонович суд мажлисида, айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, 2015 йилнинг февраль ойидан 2020 йилнинг 5 август
кунига қадар АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалида турли лавозимларда,
охирги уч йил мобайнида бошқарувчи ўринбосари лавозимида ишлаб
келганлигини, ҳақиқатдан ҳам 2018 йилнинг ноябрь ойида ўзи ишлаган АТБ
“Агробанк” Навбаҳор филиалидан укаси Ф.Эргашевнинг номида бўлган
“Чорвачилик
юксалиши”
фермер
хўжалигидан
паррандачиликни
ривожлантириш учун унга билдирган ҳолда 20 млн. сўм миқдорида кредит
маблағи чиқарилишини, барча ҳужжатларни ўзи тайёрлашини айтиб, унинг
розилиги асосида барча кредит ҳужжатларини тайёрлаб, таъминотчи ва кредит
олувчи сифатида укаси Ф.Эргашовнинг ўзига имзолатиб, “Чорвачилик
юксалиши” фермер хўжалиги паррандачиликка ихтисослашмаган бўлсада
паррандачиликни ривожлантириш учун сохта ҳисоб фактуралар тузиб, АТБ
“Агробанк” Навбаҳор филиалидан 20 млн. сўм кредит чиқарганлигини, уни ўз
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, бундан ташқари укаси
Ф.Эргашовнинг хабардорлигисиз холаси М.Сафарованинг келини Ражабова
Гуландомнинг номига 2020 йилнинг июль ойида чорвачиликни ривожлантириш
учун кредит ҳужжатлари тайёрлаб, ундаги барча ҳужжатларга Г.Ражабованинг
ўзига имзолаттириб, номигагина чорва молларини олинганлиги кўрсатиб, ўзи
ишлаган АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалидан 32,5 млн. сўм кредит чиқариб,
ўз эҳтиёжлари учун ишлатганлигини, кредит ҳужатларига Г.Ражабаовага
илтимос қилиб, барча кредит қарздорликларини ўз вақтида ўзи тўлаб
келишини, унга бирон-бир муаммо бўлмаслигини айтиб имзо қўйдирганлигини,
уни ҳеч қандай моддий манфаатдор қилмаганлигини, Г.Ражабова унга
қариндош бўлганлиги сабабли ишониб, имзо қўйиб берганлигини, “Чорвачилик
юксалиши” фермер хўжалигининг муҳри ўша пайтда уни ўзида турганлигини,
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85
мазкур кредитдан укаси Ф.Эргашевнинг умуман хабари бўлмаганлигини,
банкда ишлаганлиги сабабли барча ҳужжатларни шахсан ўзи тайёрлаганлигини,
шунингдек, банкда ишлаганлигидан фойдаланиб 2020 йилнинг июль ойида
дадаси Ў.Нормуродов раҳбарлик қилиб келган “Бешработ обод замини” фермер
хўжалигида тракторчи бўлиб ишлаган бобоси Э.Нормуродовнинг акаси
Т.Нормуродовнинг ўғли Нармуратов Вохиднинг номига “Чорвачилик
юксалиши” фермер хўжалигидан чорва моллари олинганлигини бўйича 32 млн.
сўмлик кредит олиш учун барча ҳужжатларни тайёрлаб, АТБ “Агробанк”
Навбаҳор филиалидан фуқаро В.Нармуратовнинг номига ажратилган кредит
маблағларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини,
В.Нармуратовнинг номидан барча ҳужжатларга ўзи имзо қўйганлигини, лекин
ҳеч
қандай
маҳсулот
олинмаганлигини,
маҳсулот
олинганлиги
тасдиқловчи ҳисоб фактура ва таъминотчи корхона-фуқаро ўртасида тузилиши
лозим бўлган шартнома номигагина тузилиб, таъминотчи корхона тарафдан
имзо ҳам қўйилмаганлигини, фақатгина корхона муҳрини номигагина
қўйганлигини, ушбу кредит чиқарилганидан укаси Ф.Эргашов ва
В.Нармуратовнинг умуман хабари бўлмасдан, укаси Ф.Эргашов 23.03.2022
йилда жиноят қўзғатилгандан кейин билганлигини, 2019 йил сентябрь ойида
қайниукаси, яъни турмуш ўртоғи Д.Эргашеванинг укаси Ш.Ахмедов уни
олдига келиб, мебелларни ясаш фаолияти билан шуғулланганлиги сабабли
ўзининг номига “Бешработ савдо маркази” МЧЖни давлат рўйҳатидан
ўтказганлигини, мебел ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун кредит
кераклигини, гаров сифатида ускунани ўзини қўйишини айтганида,
унга ўзи ишлайдиган банкдан кредит чиқариб беришга вада бериб,
ундан “Бешработ савдо маркази” МЧЖга тегишли ҳужжатлар ва корхона
мухрини олиб қолганлигини, шундан сўнг ушбу жамият мухридан фойдаланиб,
Ш.Ахмедовнинг хабардорлигисиз таниши Н.Тўхтаевнинг қизи Т.Рўзибоеванинг
номига акфа ишлаб чиқариш ускунаси учун 30 млн. сўм кредит маблағлари
чиқартириб, унинг ўзига имзо қўйдирган ҳолда, кредит пулларини ўз эҳтиёжи
учун ишлатиб юборганлигини, турмуш ўртоғи Д.Эргашевага ўзининг
ҳисобидан икки дона тикув машинкаси олиб берганлигини, бундан унинг
хабари йўқлигини, “Бешработ савдо маркази” МЧЖ хеч қандай таъминотчи
корхона бўлмасдан, ҳеч кимга бирон-бир маҳсулот етказиб бермаганлигини,
Д.Эргашеванинг кредит ҳужжатлари қаерда эканлигини ҳам билмаслигини,
сабаби ўша пайтда банкдан кредит чиқариш дастурида кредит йиғма жилди
ҳужжатларини киритмасдан, унинг ўрнига умуман бошқа ҳужжат юклаб ўз
мансабидан фойдаланган ҳолда “NSI” дастури орқали кредит маблағлари
чиқартирганлигини, Т.Рўзибованинг кредити эса отаси Н.Тўхтаев билан
турмуш ўртоғи ва қизининг номига кредит чиқариб, уни иккаласи ишлатиб,
кредит қарздорликларни тўлашга келишганлигини, лекин ўшанда фақатгина
қизи Т.Рўзибоеванинг номига қилинган кредит ҳужжатлари тўлиқ
тайёрлаганлиги
сабабли,
унинг
номига
кредит
чиқартирганлигини,
Н.Тўхтаевнинг хабарисиз ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини,
Т.Рўзибоева кредит ҳужжатларига ўзи имзо қўйганлигини, фақатгина маҳсулот
етказиб берилганлиги тўғрисидаги олди-сотди шартномаси ва ҳисоб-
фактурасига унинг номидан ўзи имзо қўйганлигини, бундан ташқари
қайниукаси Ш.Ахмедовнинг хабарисиз, унинг номига АТБ “Агробанк”
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85
Навбаҳор филиалидан 17 млн. сўм чорвачилик учун кредит маблағлари
чиқариб, уни 2019 йилнинг октябрь ойида Хатирчи туманидаги “Сабина
мохина чорбоғи” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига кўчириб, жамият раҳбари
“Эркин” акадан она-бола зотдор сигир олиб келганлигини, уни сотиб юбориб,
пулини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, барча ҳужжатларга
Ш.Ахмедовнинг номидан ўзи имзо қўйганлигини, ҳозирги кунда етказилган
зарарларни тўлиқ қоплаб берганлигини, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини,
бошқа бундай ноқонуний ҳаракатларни содир қилмаслигини, қилмишининг
оқибатларини тўлиқ англаб етганлигини, суддан унинг оилавий шароитини,
қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб
енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.
Судланувчи Эргашов Фазлиддин Ўткиржон ўғли суд мажлисида, айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, 2017 йил 25 декабрдан “Чорвачилик юксалиши”
фермер хўжалигини давлат рўйҳатидан ўтказиб, раҳбар сифатида фаолият
юритиб келганлигини, таъминотчи корхона сифатида банкдан кредит олган
фуқароларга майда ва катта шохли моллар етказиб берганлигини, 2018 йилда
ноябрь ойида акаси Эргашев Хусниддин “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали
ўринбосари лавозимида ишлаганлигини, унинг олдига келганлигини ва ўзи
раҳбарлик қилиб келган “Чорвачилик юксалиши” фермер хўжалигидан
паррандачиликни ривожлантириш учун 20 млн. сўм миқдорида кредит маблағи
чиқарилиши, барча ҳужжатларни ўзи тайёрлашини айтганлигини, шундан сўнг
бунга рози бўлганлигини, акаси Х.Эргашов барча кредит ҳужжатларини
тайёрлаб, таъминотчи ва кредит олувчи сифатида ўзига имзолатганлигини,
фермер хўжалиги паррандачиликка ихтисослашмаган бўлсада паррандачиликни
ривожлантириш учун ўзи ишлаган АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалидан 20
млн. сўм кредит чиқариб олганлигини ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб
юборганлигини, нима мақсадда ишлатганлигидан хабари йўқлигини, айби
борлигини билсада ҳужжатларга имзо қўйиб берганлигини, акаси холаси
М.Сафарованинг келини Ражабова Гуландомнинг номига 2020 йилнинг июль
ойида
чорвачиликни
ривожлантириш
учун
кредит
ҳужжатлари
тайёрлаганлигини, шундан сўнг барча ҳужжатларга Г.Ражабовага имзолаттириб
олганлигини ва АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалидан 32,5 млн. сўм кредит
чиқариб, ўзи олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатганлигини, раҳбарлик қилиб
келган “Чорвачилик юксалиши” фермер хўжалигининг муҳри ўша пайтда акаси
Х.Эрашевда турганлигини, 2018 йил ноябрь ойида АТБ “Агробанк” Навбаҳор
филиалидан паррандачиликни ривожлантириш учун унинг номига ажратилган
20 млн. кредит бўйича расмийлаштирилган имтиёзли кредит ҳужжатларидаги
имзолар кредит олувчи ва таъминотчи томонидан шахсан ўзи қўйиб тасдиқлаб
берганлигини, ушбу кредит йиғма жилди ҳужжатларини акаси Х.Эргашев
тайёрлаганлигини, сабаби ўшанда Х.Эргашев АТБ “Агробанк” Навбаҳор
филиали бошқарувчиси ўринбосари бўлиб ишлаганлигини, ундаги кредит
пулларни ҳам ўз эҳтиёжлари учун ишлатганлигини, фақатгина фуқаро ва
таъминотчи корхона раҳбари сифатида кредит ҳужжатларига имзо қўйиб
берганлигини, ҳозирги кунда етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб
берганлигини, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини, бошқа бундай ноқонуний
ҳаракатларни содир қилмаслигини, қилмишининг оқибатларини тўлиқ англаб
етганлигини, суддан унинг оилавий шароитини, қарамоғида 2 нафар вояга
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85
етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб енгиллик беришни сўраб
кўрсатув берди.
Судланувчи Ҳ.Эргашов ва Ф.Эргашовлар ўз айбларига тўлиқ иқрорлик
билдирсада, уларнинг айби суд мажлисида сўроқ қилинган фуқаровий даъвогар
ва гувоҳларнинг қуйидаги кўрсатувлари билан тўлиқ исботланади, жумладан:
-фуқаровий
даъвогар Буронов Шухрат Ғаффор ўғлининг суд
мажлисидаги, ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 1 мартдан бошлаб АТБ “Агробанк”
Навбаҳор филиалида муаммоли кредитлар билан ишлаш бўлими бош
мутахассиси лавозимида ишлаб келишини, 2018-2020 йилларда АТБ
“Агробанк” Навбаҳор филиалида бошқарувчи ўринбосари лавозимида ишлаб
келган Х.Эргашов ишлаган пайтида қариндошларининг номига кредит
маблағлари чиқариб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, мазкур ҳолат
юзасидан банк томонидан етказилган зарарларни ундириш бўйича хат билан
мурожаат қилганлигини, Х.Эргашов турмуш ўртоғи Д.Эргашованинг номига 33
млн. сўм, қайниукаси Ш.Ахмедовнинг номига 17 млн. сўм, янгаси
Г.Ражабованинг номига 32,5 млн. сўм, укаси Ф.Эргашовнинг номига 20 млн.
сўм, қариндоши В.Нармуратовнинг номига 32 млн. сўм, фуқаро
Т.Рўзибоеванинг номига 30 млн. сўм, жами 164,5 млн. сўм кредит маблағлари
чиқариб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатганлигини, ҳозирда етказилган зарар
суммаларини судланувчилар тергов органининг депозит ҳисоб рақамига
қўйишганлигини, суддан ушбу пулларни АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалига
ундиришни белгилашни, судланувчиларга нисбатан қонуний чора кўришни
сўрашини билдириб берган кўрсатуви билан;
-гувоҳ Ражабова Гуландом Дармоновнанинг суд мажлисидаги, ҳақиқатдан
ҳам 2020 йил июль ойида қайнонаси Йўлдошева Марзиянинг жияни Эргашев
Хусниддин олдига келиб, чорвачиликни ривожлантириш учун кредит оласизми
деб сўраганлигини, шундан сўнг унга кредитни тўлолмаслигини, ойлик иш
ҳақи рўзғорни боқишга зўрға етишини айтганлигини, Х.Эргашев ундан номига
ўзи
ишлайдиган
АТБ
“Агробанк”
Навбаҳор
туман
филиалидан
чорвачиликни ривожлантириш учун кредит маблағи олишини, кредит
қарздорликларини вақтида ўзи тўлашлигини, унга бирон-бир муаммо
бўлмаслигига ишонтирганлигини, шундан сўнг унинг таклифига рози
бўлганлигини, Х.Эргашев кредит ҳужжатларини тайёрлаб олиб келганлигини
ва у олиб келинган ҳужжатларга ўқиб ўтирмасдан имзо қўйганлигини, ҳеч
кимдан пул ҳам, чорва молини ҳам, умуман ҳеч нарса олмаганлигини,
шундан сўнг банк томонидан унинг пластик картасидан кредит қарздорлиги
учун пул ечиб олинганлигини, бундан норози бўлиб Х.Эргашевга айтганида
унга икки марта 400 минг сўмга яқин нақд пул берганлигини ва бундан кейин
умуман муаммо бўлмаслигини, барча кредит қарздорликларни ўзи
тўлаб
боришини
айтганлигини,
Х.Эргашев
унинг
номига
жами
32,45 млн. сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини
маълум қилганлигини билдириб берган кўрсатуви билан;
Do'stlaringiz bilan baham: |