Одамлар билан бўладиган муносабатларнинг асосий услублари. 1. Одамлар билан муносабатга киришар экансиз, фақат ақл билан иш кўрадиган эмас, балки ҳис-туйғуга берилувчи, маълум ҳолатларда таажубланувчи ва ўз ютуқлари билан мағрурланувчи, шуҳратпараст мавжудот билан муносабатда эканлигингизни унутманг. Инсон табиати шундай ажойибки, у ҳаммани айблаши мумкин. Фақат, ўзини эмас. Юзта ҳолатнинг тўқсон тўққизтасида қанчалар айбдор бўлмасинлар, одамлар ўзларини айбсиз деб биладилар, бу масалада танқиддан фойда йўқ. Сабаби танқид остига олинган киши ўзини ҳимоя қилишга, яъни ўзини оқлашга ҳаракат қилади. Танқид кишининг ғурурига қаттиқ ботиши билан ҳавфлилир. Чунки киши ғурурига тегиш унинг хафа бўлишига сабаб бўлади. Инсонларни муҳокама қилиш ўрнига уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Одамлар нега бошқача эмас, айнан шундай йўл тутишларини тушунишга ҳаракат килайлик. Бу танқид қилишдан кўра фойдалироқ ва қизиқарлироқ. Шундай қилсак атрофдагиларни тушунишимиз, сабр тоқатли бўлишимиз ва ўзимизда ҳайрихоҳлик руҳини тарбиялашимиз мумкин.
2. Инсоннинг битта хохишидан бўлак барча истакларини қондириш мумкин. Овқатланиш ёки ухлаш билан баб-баробар қудратга эга бўлган битта истак жуда кам ҳолларда қондирилади. Бу истак Фрейд талқинида буюк шахс бўлиш истаги бўлса, Дьюм уни «аҳамиятли шахс бўлиш истаги» деб атайди. Инсонни азобловчи қондирилмас чанқоқ ҳам ана шу. Бу чанқоқни қондира олган ўша ноёб шахс одамлар қалблари устидан ҳукмронлик қила олади ва «бу кишининг ўлими тобут ясовчини ҳам ранжитади». Шундай экан, келинг ўз ютуқ ва истакларимиз ҳақида ўйлашни бас қилсакда ўзга кишиларнинг ижобий томонларини баҳолашга ҳаракат қилсак. Лабларимиздан учиб чиқмасданоқ ҳушомадга бapҳам берсак. Ўз фикрингизни очиқчасига ва бевосита кишининг юзига айтинг. Одамларнинг у ёки бу ҳаракатларини баҳолар экансиз ҳамиша қалбингизга қулоқ солинг ва таъбир жоиз бўлса мақтовингизни аяманг. Ана шундагина инсонлар сизнинг сўзларингизни бир умр хотираларида сақлайдилар, такрор ва такрор тилга оладилар.
3. Ўз хоҳишларимиз ҳақида гапиришнинг не ҳожати бор. Ахир бу болаларга хос фазилат. Беъманилик. Албатта, сиз ўз истагингиздаги нарсага эришишни хохлайсиз. Сизни фақат шу қизиқтиради. Бироқ бошқаларни сизнинг истагингиз билан иши йўқ. Биз барчамиз шундаймиз: ўз истагимиз амалга ошишини хохлаймиз. Шунинг учун ўзга кишиларга таъсир ўтказишнинг ягона усули - бу унинг хохишлари хақида гапириш ва уларга қандай эришиш мумкинлигини ўргатиш. Г.А. Оверстир сўзларини ёдда сакланг: «Аввало суҳбатдошингизни бирор нарсани исташга мажбур қилинг. Буни амалга ошира олган киши дунёга ҳукмрон бўлади, уддалай олмаган эса ёлғизликка маҳкумдир».