Аҳмад Лутфий Қозончи
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ
(розийаллоҳу анҳу)
Таржимон: Шоакмал Шоакбар ўғли
Тошкент
«Мовароуннаҳр» 2005
Мўминларнинг адолатли амири Умар ибн Ҳаттоб айтадилар:
Мен учун энг севимли киши хатоларимни кўрсатган инсондир .
Мен учун энг афзал инсон адолатга зид иш таклиф қилинганида , манфаатли бўлишига қарамасдан , рад эта олган инсондир .
Ушбу асар ўзбек китобхонлари орасида «Саодат асри иссалари», «Ўгай она», « айнона» каби асарлари билан урмат озонган А мад Лутфий озончи азратларининг аламига мансубдир. Унда мусулмонларга энг суюкли инсонлардан бири, адолати ануз албларда уёш бўлиб порлаётган мўътабар зот - Умар ибн $аттобнинг аёти биз билган-билмаган ирралари билан айно , жонли бўё ларда чизилган. Замин узра идоят уёши бал ан, оламлар нурга чўмилган кунлар эркини маърифатга чан о албларга узур бағишлайди, деган умиддамиз.
ТАҚДИМ
Ушбу рисола буюк ва одил инсон Ҳазрати Умар ҳақида. Куфр ботқоғидан чиқиб, иймоннинг юксак зинапояларига кўтарила олган инсон ҳақида батафсил баён қилишнинг имкони йўқ. У зотнинг ҳаётидан бир неча лавҳаларни келтириш мумкин, холос.
Буюк деб аталганлар аслида жуда кўп. Уларнинг баъзиларини яқиндан таниганингиздан сўнг, бу нисбат ҳаққоний эмаслигини тушунасиз. Улар худди ичига ҳаво тўлдирилган мешга ўхшайди. Негаки, уларнинг номларини сунъий равишда кўтарадиган одамлар бор, улар ўзлари ихлос қўйган одамни кўкларга кўтаришдан лаззат оладилар, виждонга қарши борадилар, ўзларини тиймайдилар. Бундай одамларга яқинлашиб, маълум бўлмаган жиҳатларини билишга ҳаракат қилсангиз, улар ўз қобиқларини ёпиб оладилар, елканлари сувга қулаган кема янглиғ ёлғонларини яширишга уринадилар.
Бир инсон шундай деган экан: «Инсоннинг буюклигини хизматкорлари энг кейин тан оладилар. Чунки улар ўз хожаларини бошқалардан кўра яхшироқ биладилар».
Яна буюк деб аталадиган бир тоифа инсонлар ҳам борки, сийратларини ўрганганингизда, ҳақиқатда уларнинг шу номга лойиқ эканларига амин бўласиз. Оддий одамлар ўз қусурларини яширишга уринсалар, улар ўз буюкликларининг кўзга ташланмаслиги учун ҳаракат қиладилар. Бинобарин, уларнинг мақсадлари инсонлар эътиборини қозониш эмас, балки Аллоҳ ризоси учун халққа хизмат қилишдир. Зеро, бундай зотлар ушбу буюкликка халққа хизмати орқали эришганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: «Бир қавмнинг буюги уларга хизматда бўлган кишидир».
Ҳазрати Умар ҳам шундай буюклар сирасидан. Агар у зотнинг атрофдагилари хотираларини қолдирмаганларида, биз бу кишини бу қадар яхши билмаган бўлар эдик.
У зот хатоларини айтган инсонни севарди. Ҳатто хизматкорларидан ҳам ўз қусурини эшитишга истиҳола қилмасди.
У киши адолатга қарши иш таклиф ҳилинганда, ўз манфаатидан воз кечиб, «йўқ» дея олган ва бундан кўнгли таскин олган инсондир.
Исломни қабул қилган илк куниданоқ, адолатсизликка қарши турган, хатолари айтилганда жаҳли чиқмаган, билъакс, ўша хатони тўғрилашни ўзига шараф деб билган буюк инсон шу тамойилга таянди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Умарга адолатга зид келадиган ишни қилдириб бўлмасди.
Бу китоб Ҳазрати Умарни тўла тавсифлайди, десак, хато бўлади. У зотни тўла билиш учун бутун умр ҳам кифоя қилмас. Биз ҳам у зотнинг муборак хотирасини ёдга олиб, ўзига хос гулдаста ҳозирладик. Бу гулдастада гуллар билан биргаликда япроқлар ҳам, тиканлар ҳам бор. Лекин буларнинг барчаси ўзига хос уйғунлик касб этади.
Инсон яралгандан бери айбу нуқсонсиз кишининг ўзи бўлмаган. Шу жумладан, Ҳазрати Умар ҳам қамчиликлардан холи эмас эди. Инсон айбсизликка даъво қиладиган бўлса, бу унинг ўта мақтанчоқлиги ва нафсига қуллигидан нишонадир. Ҳазрати Умар эса, асло мақтаниш нималигини билмаган, кибр ва ғурурга берилмаган, биз тасаввур қила олмайдиган даражада нафсини жиловлай олган инсон эди. У зот: «Аллоҳ олдида ҳисоб беришдан аввал ўзингизга ҳисоб беринг. Қиёматда амалларингиз сараланмасдан олдин, уларни ўзингиз саралаб олинг ва бу даҳшатли кунга тайёргарлик кўринг», дер эди.
Ҳазрати Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг суюкли сафдошларидан эди. Жанобимизнинг: «Раббим, икки инсон - Умар ибн Ҳаттоб ва Амр ибн Ҳишомнинг қайси бири Сенга суюклироқ бўлса, динни у билан азиз қил!» деган дуолари шу буюк инсон учун қилинган эди. Расулуллоҳ фақат у зотгагина «Форуқ» номини берганлар. Яна у зот ҳақларида:
«Парвардигор ҳақ ва тўғри гапни Умарнинг тилига ёпиштириб қўйган», «Шайтон Умарнинг бирон йўлдан юрганингни кўрса, бошқа йўлдан юриб кетади, деганлар.
Қалбимиз, кўнглимиз унга бўлган чексиз муҳаббатга тўлалиги билан умид қиламизки, Аллоҳ бир кун шу муҳаббат шарофати ила унинг шафоатига шу асарлар муаллифини ҳам мушарраф қилажак.
Аҳмад Лутфий Қозончи
ҲАЗРАТИ УМАР
Аллоҳ у зотдан рози бўлсин
— Суюнчи! Ўғил кўрдинг!.. Арслондек!..
Бу хушхабардан Ҳаттоб ибн Нуфайлнинг кўзларида қувонч порлади. Қаҳрли юзига табассум югурди. Асосийси, бир неча ойдан бери ичида илон каби тўлғонаётган шубҳаларни тарқатиб юборди. Ҳар замон «Қиз бўлса-чи?» деган фикр миясига урилар пешонасидан терлар чикар, юзи тундлашиб, муштлари тугилар эди. Сабаби бу вақтларда қизнинг қадри йўқ эди. Шунинг учун қиз кўрганда эрларнинг кайфияти бузиларди. Қиз фарзанд ҳақида хабар эшитган одам ўзини қўйишга жой тополмас, инсонларнинг кўзига қарай олмас эди. Ҳаттоб ҳам шу жамиятда яшагани боис, унга-да бу одатлар бегона эмасди.
Чақалоққа Умар деб исм қўйишди. Макканинг кескин об-ҳавоси, отасининг қаттиққўллиги унинг қоя каби мустаҳкам бўлишига замин ҳозирлади. Маккадаги Окир тоғи (унга кейинчалик
«Жабали Умар» — Умар тоғи, деб ном берилган) этагида яшайдиган Адий қабиласининг одамлари кун сайин ўсиб бораётган болани кўриб, «Худди отаси Ҳаттобнинг ўзи-я», дейишдан чарчамасдилар.
Болалигиданоқ шижоатли, жасур ва довюраклиги туфайли «Абу Хафс» — Арслоннинг отаси (яъни, эркак арслон) лақабини олган эди. Умар чапақай бўлишига қарамай, ўнг қўлини ҳам эркин ишлата оларди. Ёшлигини чўпонлик билан ўтказди. Эрта тонгдан у ўтлокдан бу ўтлоққа чопаркан, ёд олган шеърларини хиргойи қилиб юрарди. Гоҳида Ҳаттобнинг шафқатсиз зарбалари гарданига ҳам тушиб қоларди.
Болакай курашга қизиқди. Гоҳида ўртоқлари билан олишиб, даврани ғолиб сифатида тарк этаркан, ҳаётининг энг бахтли лаҳзаларини ўтказаётганини ҳис қиларди. Ҳар йили Макка ва Тоиф шаҳарлари ўртасида Укоз бозорида уюштириладиган баҳодирлар мусобақасида ҳам қатнашиб турарди. Лекин ҳар доим ҳам ғалаба насиб қилавермасди (Ибн Саъд, «Таба от»).
Кунларнинг бирида холаваччаси Холид ибн Валид билан кураш тушаркан, оёғини синдириб олди. Синган оёк, соғайиб кетган бўлса-да, бу воқеа Умарнинг хотирасида муҳрланиб қолади (Ибн Касир, «Ал-бидоя ван-ни оя»).
Онаси Хашама ибн Хошим Ислом душмани Абу Жаҳл билан амакивачча эди.
* * *
Умарнинг биринчи никоҳи Зайнаб бинти Мазъун исмли аёл билан бўлган. Бу аёлдан Абдуллоҳ Абдураҳмон исмли икки ўғил, Хафса отли қиз кўрди.
Иккинчи никоҳи Хузоъа қабиласидан бўлган Мулайка исмли аёл билан бўлиб, ундан Убайдуллоҳ деган фарзанд кўрди.
Учинчи жуфти Абу Умайя ал-Махзумийнинг қизи Қурайба бўлиб, мўминлар онаси Умму Саламанинг синглиси эди. Лекин у билан турмуши узоқ давом этмаган. Ҳазрати Умарнинг яна бир никоҳи Умму Гулсум билан бўлиб, у зотнинг Исломга кириши бу турмушнинг бузилишига сабаб бўлган (Ибн Саъд, «Таба от»).
Маккадаги воқеалар ривожи бошқалар каби Умарнинг ҳам асабига тегарди. Ҳошим авлодидан бўлган Абдулмутталибнинг невараси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ислом деб аталган янги динни тарқата бошлаши билан бир гуруҳ одам ота-боболарининг динидан юз ўгириб, бутлардан воз кечган ва уларга нисбатан ҳурматсизлик қилаётган эди.
Яқин қариндоши Амр ибн Ҳишом одамларнинг ақлини олган, отани ўғлидан ажратган, акани укадан бегона қилган, қариндошлик алоқалари узилишига сабаб бўлган бу динга қарши курашиш учун бор кучини сафарбар қилди. Умар ҳам ўзини ушбу ишга жавобгарлардан бири ҳисоблаб, курашга қўшилди. Бу кураш мусулмончиликни қабул қилганларни ҳақорат
этиш,жавоб қайтарганларни дўппослаш билан амалга ошарди. Иш шу даражага етиб бордики, қўшни аёл икки нафар чўриси Исломни қабул қилганини айтиб, уни чақиртирди. Умар
«қўшничилик ҳаққи»ни адо этиш мақсадида, ҳалиги икки жорияни бир неча маротаба дўппослаб, хуморидан чиқиб олди.
Кунлардан бир кун Муҳаммад алайҳиссаломнинг фаолиятларига барҳам бериши учун Макка зодагонлари «Дорун-надва»га йиғилишди. Мажлисда Ислом дини жуда кенг миқёсда тарқалиб кетаётгани, ўлим хавфи ҳам бу йўлни танлаган инсонларни ортга қайтара олмаётгани ўртага ташланди. Агар жиддий чора кўрилмаса, иш жуда кўнгилсиз равишда тугаши ҳам эсга олинди. Энг мақбул чора эса, Буюк раҳнамонинг ўлдирилиши эди. Фақат шу йўл билангина воқкеалар ривожини бошқа ёққа буриш мумкин эди.
Бироқ ким ўлдиради, деган саволга жавоб берадиган мард топилмай қолди. Амр ибн Ҳишом бу ишни бажарган одамга юзта туя ваъда қилди. Бу миқдор кўпчиликнинг орзуидаги бойлик эди. Лекин бу бойликка эришиш учун ўлим билан юзлашиш керак бўларди. Шу сабаб ҳеч кимдан садо чиқмади. Масаланинг яна бир томони, Муҳаммад алайҳиссалом ўлдирилса, Бани Ҳошим унинг хунини олмасдан қўймасди. Буни ҳисобга олмай, майдонга чиқиш фақат ўзини эмас, балки бутун қариндош-уруғининг тақдирини қил устига қўйиш билан баробар эди.
Амр ибн Хишом таклифини яна бир бор такрорлади. Лекин унинг сўзлари деворларга сингиб кетди.
Бирор инсон: «Эй Абулҳакам, ўзинг ботир инсонсан. Бу ишни ўзинг амалга оширсанг, юзта туянг ёнингга қоларди, бунинг устига, сен Муҳаммаднинг энг катта душмани бўласан», дея олмади.
Ғалати сукунатни 27 ёхуд 33—34 ёшлар атрофидаги басавлат бир йигит бузди:
— Бу ишни Ҳаттобнинг ўғлигина қила олади (Жавдат Пошо, « иссаи анбиё»).
Овоз эгасига мамнуниятга тўла кўзлар қадалди. Барча бир овоздан бу ишни ундан бошқаси қилолмайди, деб қўллаб-қувватлади. Бу эътирофлар самимий эди. Чунки Умарнинг кимлигини барча билар, у агар бу ишни амалга оширса, чорасиздек туюлган масала ҳал қилинган бўлар эди.
Амр ҳам ўтирганларга мағрур боқди (Ибн Саъд, «Таба от»).
Унинг сўзларидан «Сенларда ҳам борми шундай жиян?!» деган маънони уқиш мумкин эди.
Кейин «ўзимнинг арслон жияним», деб, Умарни алқаб ҳам қўйди.
«Дорун-надва»да бу ишлар содир бўларкан, маънавият оламида ҳам нималардир кечаётган эди.
Олти йилдан бери одамларни инсонийликнинг чўкқисига бошлашга уриниб, бу йўлда бор кучини сарфлаётган, эвазига эса, фақат адоват ва душманликка дучор бўлаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Парвардигорга илтижо қилиб: «Аллоҳим, шу динни, икки инсондан қайси бири суюклироқ бўлса, ўша билан азиз эт! Умар ибн Ҳаттоб ёки Амр ибн Хишом билан...» деб дуо қилардилар (Ибн Саъд, «Таба от»).
Бу дуо Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, Исломнинг икки катта душманларидан бирига ҳидоят шарбати насиб қилажак.
Бир тарафда «Ҳаттобнинг эшаги иймон келтириши мумкин, аммо Умар эмас», дея таърифланган Умар, иккинчи тарафда «Эй Худо, агар мана шу Қуръон) Сенинг даргоҳингдан келган ҳақиқат бўлса, устимизга самодан тош ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргин!» (Анфол сураси, 32-оят. (Ояти карималарнинг маънолари таржимаси Шайх Алоуддин Мансурники.) дея сурбетлик қилган Амр (Амр ибн $ишом мушриклар орасида «Абул акам» ($икмат отаси) куняси ила маш ур эди. Расулулло жанобимиз унга «Абу Жа л» (Жа олат отаси) дея ном ўйдилар) турар эди. Расулуллоҳ ҳам «иложи йўқ» нарсани сўрардилар.
Араблар бири Амр, иккинчи Умар исмли бўлган икки кишига «Умарайн» — икки Умар дерлар. Ҳазрати Пайғамбаримиздан келган дуоларда «Икки Умардан бириси ила азиз эт»,
шаклидаги ифодалар бор.
Бироқ буюк Аллоҳ ҳар нарсага қодир, ўзи истаган нарсани «бўл» деса, албатта, бўлади.
Умар уйга важоҳат билан кириб келганида, калласида ёмон фикрлар ғов бойларди. Бундай пайтларда унга биров: Ҳа, Умар, нима бўлди?» дея олмасди. Бундай саволни фақатгина отаси Ҳаттоб бера оларди, аммо у орада йўқ эди. Умар белига қиличини боғлаб, уйдан чиқди.
* * *
Нуайм ибн Абдуллоҳ Исломни қабул қилганини бировга билдирмаган эди. Ўша куни у қабиладоши Умарнинг қуролланиб, шахдам қадамлар билан шошиб кетаётганини кўриб, баданига муздек тер югурди. Одатда шаҳарда қилич билан юриш учун ўта жиддий бир сабаб бўлиши керак.
Йўл бўлсин, Умар? Жангга шайландингми? Умар савол эгасига қаҳр билан тикилди:
Муҳаммаднинг олдига... Орамизга нифоқ солган, динимизни қоралаган, худоларимизга тил теккизган, отани боладан айирган Муҳаммаднинг амал дафтарига нуқта қўймоқчиман.
Бу гаплардан Нуаймнинг ҳуши учди. Титраганча пешонасидаги терни артди. Ахир Расулуллоҳдек инсонни ўлдириш учун ваҳший ҳайвон бўлиш ҳам камлик қилади.
Ростданми? - дея олди зўрға. Жавоб кескин ва қатъий янгради:
Умар жиддий одам. У нима деганини яхши билади.
Худо ҳаққи, эсинг жойидамас, шекилли, — деди Нуайм, — Муҳаммадни ўлдирадиган бўлсанг, Абдуманноф авлодлари сени тинч қўймайди! Ундан кейин, аввал ўз оилангдагилардан хабар олсанг бўлармиди?!
Охирги гап Нуайм оғзидан бехосдан чиқиб кетди. Бу гап диндошларининг ҳаётини хавф остига қўярди. Лекин ўқ ёйдан чиқиб бўлган, ортга қайтаришнинг имкони йўқ эди. Нуайм, нима бўлса бўлсин, Пайғамбарга бирон нарса бўлмасин, дея ният қилган эди, балки Аллоҳ унга шу сўзларни сўзлатгандир.
Қайси қариндошимни айтяпсан?
Куёвинг бўлмиш амакиваччанг Зайд билан синглинг Фотимани назарда тутяпман. Иккови ҳам Исломни қабул қилган!
Нуайм! Елғон гапираётган бўлсанг, калланг кетади-я!
Худо ҳаққи, гапларим рост!
Умар индамасдан борадиган манзилини ўзгартирди. У шахдам қадамлар билан тезликда узоқлашаркан, Нуайм унинг кетидан: «Раббим, уларни Умарнинг ёмонлигидан сақла!» деб қолди.
Йўлда кетаркан, Умар ҳушига келолмасди. Ўзи мусулмон бўлганларни исканжага олиб юрса-ю, куёви билан синглиси Исломни қабул этса. Қандай қилиб бундай пасткашликка борди улар?! Буни аниқлаш керак.
Миясида чарх ураётган фикрлардан Умарнинг юзи шу қадар ўзгариб кетган эдики, агар кўзгуга қараса, ўзи ҳам важоҳатидан қўрқиб кетарди.
* * *
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва бошқаларга ўргатганларингиздир».
Do'stlaringiz bilan baham: |