40-Расм. Двигателни совутиш тизим
1-вентилятор қобиғи; 2-қобиқ маҳкамлагич; 3-радиаторга сув қуйиш бўғизи; 4-кенгайтириш бачогига сув қуйиш бўғизи; 5-кенгайтириш бачоги; 6-гидромуфта; 7- гидромуфта етакланувчи вали; 8-радиаторга сув келиш қувури; 9-вентилятор юритмаси муфтаси; 10-мой радиатори; 11-радиатор; 12-вентиляторнинг йўналтирувчи қобиғи; 13-радиаторнинг қотириш ҳомути; 14-вентилятор; 15-16 радиатор ва вентилятор таянчлари; 17-радиатордан сув кетиш қувури; 18-кенгайтириш бачогини қотириш хомути; 19-тўкиш жўмрагини бошқариш тортқи; 20-гидромуфта ёқиш дастаги; 21-суюқликни сув насосига юборувчи қувур; 22-сув иссиқлик алмаштиргич; 23-иссиқлик алмаштиргичга суюқлик келтирувчи қувур; 24-иссиқлик алмаштиргичдан суюқлик тўкиш қувури; 25-иссиқлик алмаштиргичдан суюқлик кетиш қувури; 26-мой иссиқлик алмаштиргич; 27-юқори мой радиаторига суюқлик юбориш қувури.
Р адиатор ўнг, 6 (41-расм) чап 3 бўлимлардан ва юқори 4, пастки 9 бачокчалардан ташкил топган. Ҳар бир бўлим совутиш қувурларидан, гофрали лентадан ва радиаторни мустаҳкамлигини оширувчи ёнбош пластинкалардан 1, 10 ва 11 ташкил топган.
41-Расм. Радиатор
1,10 ва 11 ёнбош пластинкалар; 2-тўлдирувчи бўғиз; 3 ва 6-бўлималар; 4-юқори бачок; 5-буғ ўтказувчи қувур; 7-суюқлик келиш қувури; 8-суюқлик кетиш қувури; 9-пастки бачок.
Радиаторнинг юқори бачогида суюқлик келиш қувури 7, тўлдирувчи бўғиз 2, буғ ўтказувчи қувур 5 ўрнатилган. Радиаторнинг пастки бачогида суюқлик кетиш қувури 8 пайвандланган. Радиаторнинг ҳар бир бачогининг ички бўшлиғи икки бўлимга бўлинган. Шунинг учун совутилаётган суюқлик радиатор ичида 3 марта айланади. Бу эса суюқликдан иссиқликни тезроқ кетишини таъминлайди. Радиаторнинг ўрта қисмида вентилятор юритмаси вали учун туйник жойлаштирилган.
Радиатор иккита резинали ёстиқчаларда рамага ўрнатилган ва вентилятор қобиғига иккита хомут 13 (40-расм) ёрдамида қотирилган.
Иссиқлик алмаштиргич
Иссиқлик алмаштиргич машина сувда сузаётганда совутиш суюқлигидан иссиқликни ташқаридаги сув ёрдамида совутиш учун хизмат қилади.
Иссиқлик алмаштиргич қобиғини таг қисмида тўкиш жўмраги 10 (42-расм). Иссиқлик алмаштиргич двигатель ўнг балкасини осмаси кронштейнга иккита тортувчи хомут ёрдамида қайтарилади. Машина сувда сузаётганда ташқаридаги сув иссиқлик алмаштиригич қувури 11 орқали келиб, қобиғга 5, қувур 3 орқали кириб келаётган тизимни совутиш суюқлигини совитади.
Do'stlaringiz bilan baham: |